Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


таълимни бошқариш самарадорлиги


Download 0.83 Mb.
bet32/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

таълимни бошқариш самарадорлиги таълим тизимида қайта алоқаларнинг интенсивлиги ва коррекцияга, таъсир кўрсатишнинг асосланганлигига боғлиқ;
таълимда рағбатлантириш самарадорлиги ички ва ташқи стимулларнинг ўзаро уйғунлигига боғлиқ.
Шунингдек, педагогикада таълимнинг хусусий қонуниятлари ҳам мавжуд: гносеологик: таълим натижалари ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўникмаларига; таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ҳажмига; билим ва кўникмаларни ўзлаштириш самарадорлиги уларнинг амалда қўлланилишига; ўқувчиларнинг ақлий ривожланиши ўзаро алоқадор билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиш ҳажмига тўғридан тўғри боғлиқ;
психологик: таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига қизиқишига; фикрлаш даражаси, кучи, жадаллиги ва ўзига хослигига; хотиранинг ривожланганлик даражасига; билиш фаоллиги даражасига бевосита боғлиқ;
кибернетик: таълим самарадорлиги қайта алоқаларнинг тезлиги ва ҳажмига; билимларнинг сифати назоратнинг тўғри олиб борилишига; таълим сифати ўқув жараёнини бошқариш сифатига; бошқарувнинг самарадорлиги бошқарувга доир ахборотларнинг сони ва сифатига бевосита боғлиқ;
сотсиологик: индивиднинг ривожланиши у бевосита ва билвосита мулоқотда бўладиган индивидларнинг ривожланишига; таълим самарадорлиги «интеллектуал муҳит»нинг мавжуд ҳолатига, ўзаро бир-бирига ўргатишнинг жадаллигига; ўқитувчи ва ўқувчилар мулоқотининг сифатига бевосита боғлиқ;
ташкилий: таълим натижаси ўқувчининг ўқув меҳнатига, ўзининг ўқув мажбуриятларига муносабатига; ўқувчининг ишчанлик қобилиятига; ўқувчиларнинг ақлий фаоллигини ошириш ўқув машғулоти жадвалининг тузилиши, унда жисмоний тарбия ва меҳнат машғулотларининг жойлаштирилишига бевосита боғлиқ.

Таълим тамойиллари. Таълим қонуниятларидан уни самарали ташкил қилишга нисбатан муайян муҳим талаблар келиб чиқади.
Таълим тамойилларини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: таълимнинг мазмунга алоқадор ва ташкилий-методик тамойиллари.
Таълимни инсонпарварлаштириш унинг мазмуни, тамойиллари, шакл ва методларини янгилаш, уларнинг ўзаро алоқаси ва бирлигини таъминлаш орқали шахсни ҳар томонлама шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтиришдир.
Шахснинг ривожланиши ва ўқувчиларнинг ижтимоий аҳамиятга эга сифат ва қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган таълимнинг инсонпарварлик мазмунига яқинлашиш, уларни ҳаётда фаол иштирок этишга жалб этиш, унинг билиш билан қўшилуви ва маданиятни ўзлаштириши ҳамма-ҳаммаси сўнгги йилларда сезиларли шаклланди. Мазкур йўналишда сўнгги йилларда тарбияланувчилар онгидаги алдам-қалдамлик, уларнинг хулқ-атворини ҳаддан ташқари қатъий белгилаш, уларга қаттиқ таъсир этиш, танқидий фикрлаш тарзига эга бўлмаган қарашлардан воз кечиш ёрдамида кўплаб инноватсиялар йўналтирилди. Бундай ақидапарастликка қарама-қарши ўлароқ, миллий ва чет эл педагогикасида тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилишга йўналтирилган, унда мустақилликни шакллантирувчи, тарбиячи ва тарбияланувчилар орасида инсонпарвар, ишончга асосланган муносабатларни таркиб топтириш қоидаларидан фойдаланиш, «таълимни инсонпарварлаштириш», яъни инсонпарварлик тамойили юзага чиқади. Бундай асосга қурилган таълим эса, шахсга йўналтирилган таълим деб номланади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling