ВА СУБЪЕКТИ СИФАТИДА
Таянч тушунчалар: жамоа, ўқувчилар жамоаси, жамоанинг шаклланиш босқичлари, жамоанинг шаклланиш даражалари, конформизм, лидер, норасмий лидер.
Жамоа ҳақида тушунча. Жамоа (лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ) бир неча аъзо (киши)лардан иборат бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга умумий мақсад асосида ташкил топган гуруҳ демакдир. Замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда бир неча кишиларнинг муайян мақсад йўлида бирлашувидан иборат ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, ўқув юрти жамоаси, хўжалик жамоаси ва ҳоказо). Иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади.
5-расм. «Жамоа» тушунчаси тавсифи
Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш – тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи рол ўйнаши тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаёқ билдирилган. Жамоада унинг аъзолари ўртасидаги муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан биргаликда ривожланшини таъминлайди. Лекин ҳар қандай гуруҳни ҳам жамоа деб ҳисоблаб бўлмайди. Жамоа бир қатор белгиларга эгадирки, мазкур белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада уюшган ҳар қандай гуруҳдан ажратиб туради.
Ижтимоий аҳамиятга эга ягона мақсаднинг мавжудлиги. Жамоанинг мақсади албатта ижтимоий мақсадлар билан мос келиши, жамият ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, Давлат конститутсияси ва қонунларига, жамият мафкурасига қарама-қарши бўлмаслиги зарур.
Умумий биргаликдаги фаолият. Кишилар аниқ мақсадга биргаликда тез эришиш учун жамоага бирлашадилар. Бунинг учун жамоанинг ҳар бир аъзоси биргаликдаги фаолиятда фаол иштирок этиши зарур, фаолият умумий ташкил эитилиши керак. Жамоа аъзолари биргаликдаги фаолият натижалари учун юқори шахсий жавобгарликни ҳис қилишлари билан ажралиб туришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |