Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet59/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

«3» баҳо йилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзуни ўзлаштирган, лекин мустақил тушунтириб беришда ўқитувчининг аниқлаштирувчи саволларига эҳтиёж сезса; б) саволларнинг мантиқий тузуилишини ўзгартириб берганда, жавоб беришга қийналса; в) ёзма ишда хатолари бор бўлса.
«2» баҳо қўйилади, агар: а) ўқувчи ўрганилган мавзу ҳақида тушунчага эга, бироқ мавзуни ўзлаштирмаган, б) ёзма ишда қўпол хатоларга йўл қўйса қўйилади.
Таълим сифати мониторинг. «Мониторинг» атамаси илк маратоба Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 1972-йил июн ойида Стокголм конференсиясини ташкил этиш арафасида «назорат» атамасига муқобил сифатида ишлатила бошланган.
«Мониторинг – инглизча атама бўлиб, «узлуксиз кузатиш» деган маъносини англатади. Мониторингга ижтимоий бошқарув назариясида энг муҳим, бошқарув соҳасидаги нисбатан мустақил бўлим сифатида қаралади ҳамда таълим мониторинги доирасида педагогик фаолият натижалари юзага чиқарилади ва баҳоланади.
Республикамизда умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиш сифати мониторинг тизими самарали йўлга қўйилган.
Умумий ўрта таълим сифатини назорат қилишнинг турлари қуйидагилардан иборат: ички назорат – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида умумий ўрта таълим муассасасининг мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади; ташқи назорат – таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари, ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади; давлат-жамоатчилик назорати – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади; миллий ва халқаро даражада баҳолаш – Ҳукуматнинг тегишли қарори ҳамда халқаро шартномалар асосида халқ таълими бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади

Ўқитувчилар ёки мактаб маъмурияти, ўқувчиларнинг ўзлари, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари ўқувчиларнинг билимларини ўқув мақсадлари асосида текширадилар. Мазкур йўналиш ўзига хос бир қатор афзалликларга эга бўлиб, баҳолаш бевосита ўқувчининг синфда амалга оширилган ишлари билан боғлиқ, бунда ўқитувчи турли методлардан (масалан оғзаки сўров ўтказиш, амалий машқ бажариш, тест ва ҳ.к.) фойдаланиб, ўқувчи томонидан бажарилган ишларга баҳо қўяди. Баҳолаш жараёни тизимли равишда ўқув чораги ва ўқув йили давомида олиб борилади. Бундай баҳолашда ўқитувчилар, мактаб мониторинг гуруҳи ўқувчиларнинг ўзлаштириши сифати, ўқув ютуқларига асосий меъёр бўлган давлат таълим стандартларига таққослаган ҳолда индивидул баҳо берадилар.


Баҳолашнинг иккинчи тури ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари томонидан амалга ошириладиган ҳудудий ўқитиш сифати мониторинги ҳисобланади. Бунда ўқувчилар томонидан давлат таълим стандартларида белгиланган билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштириш динамикасини тизимли кузатилади, ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар ва уларнинг келиб чиқиш омилларини аниқланади ҳамда бартараф этиш чора-тадбирлари режалаштирилади.
Шу сабабли замонавий шахсга, рақобатбардош мутахассисга қўйилган талабларнинг ортиб бориши энг аввало таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларидаги алоҳида тузилмалар томонидан таълим сифати мониторингини тизимли ва мақсадли амалга оширишни талаб этади. Таълим муассасаларида мониторинг – яхлит тизимнинг ҳолати ва динамикасини комплекс кузатиш, таҳлил қилиш, коррекциялаш ҳамда прогнозлаш жараёни ҳисобланади.
Баҳолашнинг кейинги учинчи тури – давлат аттестатсияси ва таълим муассасаларининг аккредитатсияси ҳисобланади. Улар давлат томонидан ёки унинг номидан ваколатли ташкилотлар томонидан ўтказилади. Уларда қатнашиш ҳуқуқига муайян талабларга жавоб берадиган барча ўқувчилар эга. Мазкур баҳолаш муайян таълим босқичи ёки тури тугаганидан сўнг амалга оширилади. Уларнинг асосий ва ижтимоий жиҳатдан муҳим вазифалари битирувчилар ва таълим муассасаларининг давлат ва жамиятнинг ижтимоий буюртмаларни бажариш ҳолатини таҳлил қилиш имконини беради.
Умуммиллий баҳолаш – барча ўқувчиларни ёки маълум бир гуруҳдаги ўқувчиларни танлаб олиш йўли билан мунтазам равишда ўқувчилар ўқув ютуқлари даражасини миллий стандартларга нисбатан мослигини баҳолаш ҳисобланади. Мазкур турдаги баҳолаш ўқув дастурлари асосида олиниб, имтиҳонлардан фарқ қилади. Биринчидан, алоҳида олинган ўқувчиларнинг билим ва малакаси даражаси эмас, балки тизимнинг ишлаш натижалари ўлчанади. Иккинчидан, миллий баҳолаш натижалари муайян ёшдаги ёки синфдаги ўқувчиларнинг умумий ўзлаштириш даражасининг «рентген сурати» сифатида фойдаланилади ва миллий стандартларнинг кўп муддатда мониторингини олиб боришга хизмат қилади. Танлаш йўли билан ўтказилган умуммиллий баҳолаш қисқа муддатларда ва иқтисодий жиҳатдан арзонроқ ўтказиш имкониятини беради. Унинг натижалари маълум ўқув фанлари бўйича ўқувчилар ўқув ютуқлари тўғрисида қимматли маълумотларни бериши мумкин.
Халқаро баҳолашни яқин 15–20 йилда ташкил этиш йўлга қўйилиб, уларда бир неча мамлакатлар ўқувчиларининг ўқув ютуқлари танлов йўли билан баҳоланади. Бундай кенг қамровли тадқиқотларнинг асосий мақсади қамраб олинган муайян ёшдаги (масалан, 13 ёшдаги ўқувчилар) ёки синфдаги ўқувчиларнинг бир ёки бир неча ўқув фанлари бўйича ўқув ютуқларини баҳолаш ва бир қатор мамлакатлар кесимида қиёслашдан иборат. Мисол тариқасида математика ва табиий фанлардан ўтказиб келинаётган – ТИМСС (Трендс ин Интернатионал Матҳематиcс анд Сcиенcе Студй –Халқаро математика ва табиий фанларнинг ўрганишдаги тенденсиялари)ни келтириш мумкин. ТИМСС нинг биринчи халқаро тадқиқотида 38 мамлакатнинг 4-, 8- ва умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчилари (11- ва 12-синф ўқувчилари) қамраб олинган. Охирги учинчи тадқиқотида эса 46 мамлакат ўқувчилари қатнашганлар.
Яна бир ўқувчилар таълимий ютуқларини халқаро баҳолаш дастури – ПИСА (Программ фор Интернатионал Студент Ассессмент) тадқиқоти ҳисобланади. Бу тадқиқот биринчи марта 2000-йилда ўтказилиб, унда 32 мамлакатнинг 15 ёшли ўқувчилари қатнашган. ПИСА да асосий эътибор ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлар (физика, химия, биология)дан олган билимларини турли ҳаётий вазиятларда қўллай олишларини баҳолашга қаратилган. Учинчи халқаро тадқиқот – ПИРЛС да турли мамлакатлар бошланғич мактаблари битирувчиларининг матнни ўқиш ва уни тушуниш даражаси баҳоланади.
Мазкур тадқиқотларнинг мақсади – ўқувчилар ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва уларни халқаро миқёсда қиёслаш бўлиб, унинг натижаларига кўра таълим сиёсати масалалари ҳамда ўқувчилар ўзлаштиришидаги тафовутларни яхшироқ англаб етишга қаратилган халқаро мулоқот олиб борилади. Халқаро тадқиқотлар нуфузининг ошиб бориши бугунги дунёда глобаллашув жараёнлари натижасида мустақил ҳаётга кириб келаётган ўқувчиларга меҳнат бозорида қандай билим ва кўникмалар кераклиги тўғрисидаги ижтимоий буюртмаларни ҳамда рақобатбардош мутахассисларга қўйилган талабларни кенгайиб бораётганлигидан дарак беради.
Таълим сифати мониторингини олиб боришдан кўзланган мақсад ўқувчилар томонидан давлат таълим стандартлари талабларининг бажариш динамикасини тизимли кузатиш, таълим сифатига таъсир этган омилларни аниқлаш, таълим муассасалари, ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари, методик хизмат ва малака ошириш тизининг фаолиятини баҳолаб, ривожлантиришга оид чора-тадбирларни белгилаш, кейинги ҳолатни башоратлаш натижасида таълим сифатини оширишдан иборат.

1. Дидактик ташхис деганда нима тушинилади?


2. Ташхислашнинг таркибий қисмларига нималар киради?
3. Назорат ва ҳисобга олиш деб нимага айтилади?
4. Назоратнинг қандай вазифалари мавжуд?
5. Текшириш деб нимага айтилади? Текширишнинг қандай бўгинлари мавжуд?
6. Баҳолаш деб нимага айтилади? Баҳо деб нимага айтилади?
7. Ташхислашнинг тамойилларини изоҳланг.
8. Назоратнинг турлари, шакл ва методларини баён этинг,
9. Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакалари компетент-сияларини баҳолаш мезонларини тушунтириб беринг.
10. Таълим сифати мониторинг қандай босқичларда амалга оширилади?

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling