Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet10/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Музей педагогикаси – педагогика, психология ва музейшунсликнинг ўзаро уйғунлиги натижасида шаклланган фан соҳаси бўлиб, музей муҳитида таълим-тарбия бериш йўлларини тадқиқ этади. Музейдаги мазкур маърифий йўналиш билан шуғулланадиган ходим музей педагоги деб аталади.
Педагогик антропология – фалсафий, ижтимоий, психологик антропология қонуниятларига асосланган ҳолда таълим олувчи учун қулай ва индивидуал шарт-шароитларни яратиш ҳамда таълимнинг антропологик модели ва технологиясини ўрганувчи фан соҳаси.
Педагогик акмеология – барча ёш даврлари психологияси билан боғлиқликда жадал ривожланаётган шахсниг етук ривожланиш чўққиси – «акме шахс» даражасига етказиш қонуниятлари, техника ва технологиясини тадқиқ этади.
Илмий-педагогик тадқиқотлар методологияси ва тадқиқот методлари. Педагогика фани ривожининг ҳозирги босқичида алоҳида долзарб методологик масалаларни ҳал этиш билан чегараланмасдан хусусий билимлар тизими сифатида педагогика фани методологиясини аниқ белгилаб олиш зарур. Бу биринчидан, педагогик назарияларнинг ишончлилигини таъминласа, бошқа томондан методологик билимларсиз педагогик тадқиқотларни самарли ташкил этиш ва ўтказиш мумкин эмаслигини уқтиради.
Ижодий жараёнда бугунги кунда педагогика фани методологиясига, унинг предметига нисбатан турлича ёндашувлар вужудга келмоқдаки, уларнинг моҳиятини қисқача тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Методология алоҳида фан сифатида иккита функцияни бажаради: дескриптив (ифодаловчи) ва перскриптив (меъёрловчи). Биринчиси – объектни назарий жиҳатдан ифодалашни кўзласа, кейингиси – тадқиқотчи учун аниқ мўлжал олишга шарт-шароит яратади. Бу икки вазифанинг мавжудлиги педагогика методологиясини ҳам икки гуруҳга ажратишни тақозо этади – назарий ва меъёрий.
Педагогиканинг назарий методологиясига қуйидагиларни киритиш мумкин: «методология» тушунчаси таърифи; фан методологиясининг умумий тавсифи, унинг даражалари; методологик билимлар ва фаолият тизим сифатида; педагогика соҳасидаги тадқиқий фаолиятни методологик таъминлаш манбалари; педагогик тадқиқот объекти ва предметининг методологик таҳлили.
Меъёрий асос қуйидаги саволлар доирасини қамраб олади:
педагогикани объектив борлиқни маънавий жиҳатдан ўзгартиришнинг бошқа шаклидан фарқли томонларини илмий асослаш;
педагогика соҳасидаги ишларни фаннинг фундаментал асосларига мувофиқлигини аниқлаш;
мақсаднинг аниқлиги; махсус тадқиқот объектини ажратиш; махсус билиш методлари ва воситаларини қўллаш; атамаларнинг бир хил қўлланилиши;
педагогик тадқиқотларни тизимлаштириш;
тадқиқот асосномаси: муаммо, мавзу, унинг долзарблиги, тадқиқот объекти, предмети, мақсад ва вазифалари, фарази, ҳимоя қилинадиган ҳолатлар, илмий янгилиги, илмий-амалий аҳамияти;
педагогик тадқиқотнинг таркиби ва мантиқий кетма-кетлиги;
педагогик фанлар тизими, уларнинг ўзаро алоқаси.
Тадқиқот муаммоси бўйича қабул қилинган директив ва меъёрий ҳужжатлар ҳам бевосита методологиянинг меъёрий асосини ташкил этади.
Фалсафий нуқтаи назардан методология назарий ва амалий фаолиятни ташкил этиш принсиплари ва усуллари тизими, шунингдек, бу тизим ҳақидаги таълимот (назария) сифатида қабул қилинади. Аниқроғи, методология предмети – фаолиятни ташкил этиш ҳақидаги назария демакдир.

Кўриниб турибдики, бу таърифда илмий билишнинг икки жиҳати – билимлар тизими ва илмий-тадқиқий фаолият қамраб олинган. Ёки икки фаолият тури – методологик тадқиқот ва методологик таъминот ҳисобга олиняпти. Агар биринчисининг вазифаси педагогика фанлари ривожининг қонуниятлари ва йўналишлари, педагогик тадқиқотларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш принсиплари, уларнинг тушунчалари таркибини аниқлаштирса, иккинчиси –методологик билимлардан тадқиқот дастурларини асослашда ва сифатини баҳолашда фойдаланишни англатади.


Шу билан биргаликда педагогик муаммоларнинг умумназарий муаммолар билан алмаштиришга йўл қўйиб бўлмайди. Чунки, биринчиси «қандай қилиб методологияни педагогикага қўллаш мумкин» деган саволни аниқлаштирса, иккинчиси – умумназарий саволлар эса педагогиканинг предмети, унинг бошқа фанлар билан алоқаси, таълим ва тарбия моҳияти каби умумий саволлар ечимига қаратилади.
Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масаласи республикамиз ва жаҳон миқёсида тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Мазкур муаммо таълим мазмунини модернизатсиялаш, таълим жараёнини ташкил қилиш технологиялари ва усулларини оптималлаштириш билан чамбарчас боғланган. Уларнинг тўлақонли ҳал этилишига эса педагогик тадқиқотларни амалга оширишда янада мослашувчан ва тараққийпарвар ёндашувларни кенг жорий этиш орқалигина эришиш мумкин. Ўз навбатида педагогика фани бошқа фанлар каби янги-янги фактлар, юқори натижаларга эришиш имконини берувчи технологиялар асосида ривожланиб боради. Бунинг учун эса илмий асосланган тадқиқот методларига таяниш талаб этилади. Илмий тадқиқот методлари эса ўз навбатида методология тушунчаси билан аталувчи назарий принсиплар мажмуасига боғлиқ бўлади.
Педагогик методология соҳасида амалга оширилган илмий ишлар таҳлили «методология», шунингдек, «педагогик методология» тушунчасига нисбатан турлича ёндашувлар мавжудлигини кўрсатади. Педагогика фанида методология тушунчасининг гносеологик талқини кўпроқ устуворлик касб этади. Мазкур ёндашувга кўра «методология» тушунчаси, мазмунан «гносеология» (билиш тўғрисидаги фан), «назарий билиш» каби тушунчаларга яқин туради. Ушбу йўналиш тарафдорлари масалага бир томонлама ёндашиб, методологияни фақат «билиш методлари тўғрисидаги таълимот» ёки ҳодисаларни билиш жараёни сифатида талқин қиладилар. Шу ўринда, ушбу тушунчанинг «борлиқни ўзгартириш методлари тўғрисидаги таълимот» эканлигини эътибордан четда қолдирадилар ва методологияни гносеологик қолип билан чеклаб қўядилар.

Педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни ҳамда натижалари ҳисобига таъминланади. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш жараёнининг кескин ривожланиши шахсни ҳар томонлама камол топтириш имконини берувчи омил ҳамда педагогик шарт-шароитларни аниқлаш, жамият ва шахс маънавиятига зиён етказувчи ҳолатларни бартараф этишни тақозо қилади. Тарбия жараёнларининг моҳиятини англаш уларни кенг ёки тор доирада ўрганиш, мавжуд кўрсаткичлар воситасида уларнинг содир бўлиш сабабларини ўрганиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш илмий изланишларни ташкил этиш заруриятини юзага келтиради. Педагогик изланишларнинг самарали кечиши бир қатор объектив ва субъектив омилларга боғлиқ. Мазкур жараёнда мақсадга мувофиқ келувчи, мақбул, айни вақтда самарали бўлган методларни танлай олиш ҳам муҳимдир.


Педагогик илмий-тадқиқот методлари шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни бериш тамойиллари, объекти ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир.
Айни вақтда, Ўзбекистон Республикасида педагогик йўналишда олиб борилаётган илмий изланишлар диалектик ёндашувга асосланади. Педагогик ҳодиса, воқелик ва уларнинг қонуниятлариларни аниқлашга бундай ёндашув педагогик ҳодиса ва жараёнларнинг умумий алоқаси, уларнинг изчил, узлуксиз ривожланиши, боланинг физиологик ривожи унинг психологик, интеллектуал жиҳатдан такомилаштириб боришини таъминлаши, қарама-қаршиликларнинг шахс камолотини таъминлашдаги ўрни ва роли, шунингдек, диалектика категорияларининг аҳамиятини эътироф этади.
Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, муайян муддатни тақозо этувчи, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик ҳамда аниқ мақсад каби хусусиятларга эга бўлган жараён бўлиб, унинг самарали бўлиши учун бир қатор шартларга риоя этиш зарур. Улар қуйидагилардир: муаммонинг долзарблиги ва мавзунинг аниқ белгиланганлиги; илмий фаразларнинг тўғри шакллантирилганлиги; вазифаларнинг тадқиқот мақсади асосида тўғри белгиланганлиги; тадқиқот методлар тизимига нисбатан объектив ёндашув; тажриба-синов ишлари жараёнига жалб этилувчи респондентларнинг ёш, психологик ва шахсий хусусиятлари, шунингдек, шахс ривожланиши қонуниятларининг тўғри ҳисобга олинганлиги; тадқиқот натижаларини олдиндан ташхислаш ва унинг натижаларини башорат қилиш; тадқиқот натижаларининг кафолатланганлиги.
Замонавий шароитда, педагогик йўналишда тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги методлардан фойдаланилмоқда:
1. Педагогик кузатиш методи.
2. Суҳбат методи.
3. Анкета методи.
4. Интервю методи.
5. Таълим муассасаси ҳужжатларини таҳлил қилиш методи.
6. Тест методи.
7. Педагогик таҳлил методи.
8. Болалар ижодини ўрганиш методи.
9. Педагогик тажриба методи.
10. Математик-статистик метод.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling