Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Шахс ривожланишининг гендер хусусиятлари
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
Шахс ривожланишининг гендер хусусиятлари. Гендер» атамаси 1968-йилда америкалик психолог олим Столлер томонидан илмий истеъмолга киритилган бўлиб, «жинс» маъносини билдиради. Жинсий муносабатлар илгари ҳам психологияда фаол ўрганилган бўлса-да, янги атаманинг пайдо бўлиши ижтимоий фанларда янги оқимларни юзага келтирди. «Гендер тарихи», «Гендер психологияси», «Фалсафанинг гендер томонлари», «Гендер антропологияси», «Гендер сотсиологияси», кейинчалик эса «Гендер педагогикаси» каби фан тармоқлари шаклланди. «Гендер» тушунчаси, аввало, эркак ва аёл, ўғил ва қиз болалар муносабатларининг ижтимоий-психологик ҳамда педагогик томонларини қамраб олади.
Адабиётларда гендер тушунчасининг бир неча хил талқини мавжуд. Жумладан, файласуфлар уни қуйидагича тавсифлайдилар: «Гендер» инглизча сўз бўлиб, жинсга мансубликнинг ижтимоий жиҳатлари маъносини англатади... Бу тушунча эркаклар ва аёллар ўртасида нафақат биологик фарқни, балки жамиятнинг жинсий тақсимотида ижтимоий ва маданий тавсифларнинг бутун мажмуини ҳисобга олади. Эркаклар ва аёлларга тегишли ижтимоий боғлиқлик, хулқ-атвор ва кутилган натижаларни ифодалайди. Психологлар ҳам гендер тушунчасига ўзига хос тарзда ёндашганлар: психиканинг гендер асослари жинс ва у билан боғлиқ ижтимоий стереотиплар, шахснинг психологик кўринишидир. Олимлар орасида бу хусусиятларнинг қайси бири туғма, қайси бири эса таълим ва тарбия жараёнида ривожланганлиги тўғрисида кескин мунозаралар бормоқда. Ўғил ва қиз болаларнинг ҳар бир халқ маданиятида ҳар хил тарбияланиши туфайли, улар мактабга келган даврдан бошлаб жинсларнинг психологик фарқлари маълум бўлади. Бу фарқлар орасида психологлар (А.Е.Тарас, 2002) қизлар ўғил болалардан математик ва визуал қобилиятлари билан устунроқ деб таъкидлашади. Ўғил болаларда қизларга қараганда ўзига ишонч ҳисси кучлироқдир. Қиз болалар бир хилликка асосланган қизиқарсиз фаолиятни енгилроқ қабул қилишади. Ўзгарувчан муҳитга тез мослашишади. Ўғил болалар ҳар бир ҳолатни умумий тарзда баҳолашса, қизлар яхшилаб текшириб, ўрганиб, кейин унга баҳо беришади. Бугунги кунда ўғил ва қиз болаларнинг ривожланишидаги физиологик, ахлоқий, эмотсионал, хулқ-атворга оид фарқлар тўлиқ ўрганилган. Ана шу асосдан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ривожланишида ҳисобга олиш лозим бўлган қуйидаги гендер хусусиятларни санаб ўтиш мумкин: қиз болалар ўғил болаларга қараганда икки марта кўпроқ савол беришади; қизлар тўғридан-тўғри ўзининг истаклари ҳақида гапирмайди, лекин тезда келишиб кетади; ўғил болалар эса, ҳал қилувчи фикрни айта олишади ва ўз ңуқтаи назарида қолишни афзал кўришади; мустақил ҳал этиш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда ўғил болалар сифати, қиз болалар эса ҳажмини ҳисобга олишади; ўғил болалар кўпроқ фалсафий фикр юритади, фикрнинг мантиғига эътибор беришади; қизларга кўпроқ психология, адабиёт ёқади; ўғил болалар диалог, мунозарани афзал кўришади; қиз болалар монологликка мойил, эшитишни ва ўзида акс эттиришни ёқтиради; ўғил болалар кўпроқ виртуал(мўжиза)ликка, хаёлотга қизиқишади; қиз болалар ўғил болаларга қараганда ратсионал ва прагматик. Улар ўз танловларини фойдалилик нуқтаи назаридан, яъни танланаётган нарса қанчалик мақсадга эришишга имкон беришига қараб амалга оширишади; ўғил болалар ўз туйғуларини очиқ баён этишади; қиз болалар ўз хоҳиш ва истакларини яширишади, айтиш учун узоқ вақт кутишади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling