Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
Шахс ижтимоийлашуви. Ижтимоийлашув инсоннинг маданият, коммуникатсия таъсири остида шаклланиш жараёни, бир-бирлари билан мулоқотда бўлишларини ифодаласа, ижтимоийлаштириш тушунчаси эса, жамиятнинг мувафаққиятли ривожланиши учун зарур бўлган намунали хулқ, психологик механизм, сотсиал норма ва қадриятларни ўзлаштириш жараёнидир. Ижтимоий-фалсафий, психологик ва педагогик тадқиқотлар жараёнида шахс ижтимоийлашувига хос бўлган қуйидаги ҳолатлар аниқланган:шахснинг ижтимоийлашувида айрим даврларнинг ва бир даврдан иккинчи даврга ўтиш жараёнида рўй берувчи ижтимоий омиллар (мега омиллар, макро омиллар, мезо омиллар, микро омиллар), воқеликлар ҳамда уларнинг таъсири етакчи ўрин тутади; боланинг камол топиши, шахс бўлиб шаклланишида ижтимоий, хусусан, ота-оналар ва бола ўртасидаги муносабатлар, уларнинг ўзаро ҳиссий бирлиги муҳим аҳамиятга эга; шахс муайян схемалар ҳамда когнитив тузилмалар ёрдамида бошқарилади; шу сабабли унинг ана шу схема ва когнитив тузилмаларга мослашуви ижтимоийлашув моҳиятини англатади; шахс ижтимоий таъсирлар ёрдамида илмий билимлар ҳамда кишилик маданияти унсурларини ўзлаштиради, уларнинг негизида эса у ақлий жиҳатдан камол топади ва ахлоқий сифатларга эга бўлади – мазкур ҳолат шахс ижтимоийлашувининг устувор жиҳати ҳисобланади; шахснинг ижтимоийлашуви турли ижтимоий тузумлар, жамият ривожининг муайян даврларида бир хил кечмайди; ҳар бир даврда шахснинг ижтимоийлашувида ўзига хос кўринишда намоён бўлади; ижтимоийлашув болаликкагина хос хусусият бўлмай, шахс ҳаётининг барча даврларини қамраб олади. Маълумки, ижтимоийлашув шахснинг жамиятдаги қадриятларни қабул қилиши ва зарурий даражада ижтимоий, фуқаровий ва шахсий етукликка эришиши асосида жамиятга кириб боришидир. Шахснинг ижтимоийлашуви эса, инсон ўзини жамиятда шахс сифатида англаб бориши жараёнидир. Бу тарбия, таълим, ўз-ўзини тарбиялаш жараёнида юзага келиб, инсон қачонки, ўз мақсадларини мустақил аниқлай олса ва уларга эришиш йўлларини белгилай олганида, ўз қадр-қимматини англаб етганида, жамиятдаги ўз ўрнига ишонч ҳосил қилган тақдирда амалга ошади. Ижтимоийлашув жараёни ўзининг сифат хусусиятларига, таркибига, қонуниятларига, омилларига, шарт-шароитларига, бошқарилишига ва ижтимоийлашган инсонда намоён бўлишига (унинг хусусиятлари, сифатлари, ўзига хосликлари) кўра мураккабдир. Ана шу сабабли у ўзида турли фанлар томонидан кўриб чиқиладиган ижтимоийлашувнинг хилма-хил – маданий, ахлоқий, ҳуқуқий, меҳнат, психологик кўринишларини акс эттиради. Педагогика ҳақида гап кетганда эса, бу соҳадаги ижтимоийлашув жараёни педагогиканинг предмети, соҳаси ва эҳтиёжларининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, педагогик ижтимоийлашув тури сифатида алоҳида эътибор билан қараб ўтилади. Бу инсоннинг дунёга келган вақтидан бошлаб ижтимоий белгиланган ва муҳим педагогик янгидан шаклланувчи тажрибаларни – тарбияланганлик, таълим олганлик, маълумотлилик ва ривожланганлик ҳамда уларнинг келгусидаги бутун умри мобайнида муттасил ўзгариб бориши (мукаммаллашуви) жараёни ва юзага келиш натижасидир. Бу ҳолда шахсга нисбатан суст равишда ёндашув кузатилмайди, балки у ижтимоий муносабатларнинг ва педагогик тизимнинг субъекти сифатида, тажриба эгаллашда фаоллик ва мустақилликни намоён қилувчи ҳамда ўз-ўзини шакллантирувчи, шу билан бирга ўз ҳаёт йўли учун жавобгарликни ҳис этувчи субъект сифатида қаралади. Педагогиканинг вазифаси – инсонга фикрловчи шахс, ижтимоий фаол фуқаро бўлиб етишишига, жамиятда ўз ўрнини ва хулқ-атворини, ўз истак-мақсадларини йўналишини англайдиган, педагоглар ва жамиятдаги педагогик тизим билан биргаликда умуминсоний қадриятларни сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналган шахс бўлишига ёрдам беришдир. Ижтимоийлашувнинг қуйидаги умумий механизмлари мавжуд: анаънавий – оила ва яқин муҳит орқали ўқувчиларни ижтимоий фаолликка жалб этиш, фаолият ва мулоқотда мақбул шар-шароитларни яратиш; институтсионал – ижтимоий институтлар ва таълим муассасалари томонидан ўқувчиларнинг ривожланиши учун зарурий шарт-шароит ва имкониятларни яратиш; шахслараро – ўқувчиларни ижтимоий алоқалар тизимига жалб этиш, уларда мулоқотмандлик малакаларини ривожлантириш; рефлексив – ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини лойиҳалашни педагогик қўллаб-қувватлаш орқали индивидуал онгни тараққий эттириш. Ўқувчиларни ижтимоийлаштиришнинг муҳим шарти уларда ижтимоий компетентликни қарор топтиришдир. Ижтимоий компетентлик инсондан ижтимоий вазиятларга йўналганлик ва бошқариш қобилиятини талаб этувчи бошқа кишилар билан коммуникатсияни йўлга қўйишда ўз ифодасини топади. Ижтимоий компетентликнинг асосий функцияларига мослашув, ижтимоий ориентатсия, шахс интеграцияси ва умумижтимоий тажриба кабилар киради. Фаолиятга йўналтирилган ёндашув нуқтаи назаридан ижтимоий тажриба ўқувчининг бошқа кишилар, атроф-муҳит билан ўзаро ҳаракати натижасида юзага келувчи маънавий-ахлоқий қадриятлар ва установкалар йиғиндисини ўзида акс эттиради. Ана шу сабабли шахсда ўз-ўзини ташкиллаштириш ва ўз-ўзини коррекциялаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган «ўз-ўзини бошқариш тажрибаси»ни ижтимоий тажрибанинг компоненти сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Ўз-ўзини бошқариш тажрибасини шакллантиришнинг асосий ижтимоий соҳалари сифатида индивидни субъект-субъект муносабатларига жалб этиш; субъектда ташаббускорликни шакллантириш; ҳаётий фаолият жараёнида ўз-ўзини ташкиллашнинг универсал намуналарини қабул қилиш кабиларни киритиш мумкин.
1. «Индивид» тушунчаси нимани ифода этади? 2. Одамнинг шахс сифатида шаклланишининг асосини нима ташкил этади? 3. Шахснинг ривожланиши тушунчасига изоҳ беринг. 4. Шахс ривожланишига қандай омиллар таъсир кўрсатади? 5. Шахс ривожланишига доир замонавий ёндашувларни изоҳланг. 6. Шахс ривожланишининг ёш даврларига тавсиб беринг. 7. Шахс ривожланишининг гендер хусусиятлари деганда нима тушунилади? 8. Шахс ижтимоийлашувининг мазмун-моҳиятини ёритиб беринг. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling