Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мазмунли таркибий қисм
Яхлитлик асосига таълим, тарбия ва ривожланиш бирлигини таъмин-лаш педагогик жараённинг моҳиятини ташкил этади.
Педагогик жараён – кўплаб жараёнларнинг ички алоқадорлиги йиғиндисидир. Унда ўқитиш, таълим, тарбия, шахснинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари бирлашади. Педагогик жараённинг умумийлиги ва бирлиги уни ташкил этувчи барча жараёнларни ягона мақсадга бўйсундиради. Педагогик жараённинг мураккаб ички муносабатлари: – уни ташкил этувчи жараёнларнинг бирлиги ва мустақиллиги; – ундаги жараёнларнинг яхлитлиги ва тенг ҳуқуқлилиги; – умумий мавжудлик ва ўзига хосликни сақлашда намоён бўлади. Педагогик жараёнга унинг таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорликда қонуний жой эгаллаши бирлигини ўзида ифода этувчи ягона тизим сифатида қараш мумкин. Тузилиш(структура) – бу таркибий қисм(елемент)ларнинг тизимдаги жойлашувидир. Тизимларнинг тузилиши таркибий қисмларни қабул қилиш мезонларида белгилангани бўйича, бундан ташқари улар орасидаги алоқадорликда ташкил этилади. Педагогик жараённинг ўзи мақсад, вазифа, мазмун, методлар, педагог ва тарбияланувчиларнинг ўзаро ҳаракати шакллари, шу билан бирга эришилган натижалар билан характерланади. Жараённинг аниқ мақсадли таркибий қисми педагогик фаолиятнинг барча кўп образли мақсад ва вазифаларини: бош мақсад – ҳар томонлама ва баркамол шахсни тарбиялашдан – алоҳида сифатларни шакллантиришнинг аниқ вазифасигача ўз ичига қамраб олади. Мазмунли таркибий қисм умумий мақсад билан бирга, худди шундай аниқ вазифани қўядиган маънони акс эттиради. Фаолиятли таркибий қисм – жараённи ташкил этиш ва бошқаришда белгиланган натижаларга эришишга доир педагоглар ва тарбияланувчиларнинг ўзаро ҳаракати ва уларнинг ҳамкорлиги. Мазкур таркибий қисм педагогик адабиётларда ташкилий ёки ташкилий-бошқарувга доир қисм, деб ҳам номланади. Жараённинг натижавий таркибий қисми уни амалга ошиши самарадорлигини акс эттиради, қўйилган мақсад билан боғлиқликда мувафаққиятли ўзгаришларга олиб келиш билан характерланади. Профессор И.П.Раченко таълим тизимидаги таркибий қисм(компо-нент)ларни қуйидагича структуралаштиради: – тизим фаолиятини аниқлаштирувчи мақсад ва вазифалар; – таълим ва тарбия мазмуни мақсад ва вазифаларининг амалга ошишини таъминловчи педагогик кадрлар; – тизимнинг илмий асосда ишлашини ташкил этувчи илмий кадрлар; – таълим олувчилар; – моддий-техник таъминот; – тизим ва унинг самарадорлиги кўрсаткичларининг молиявий таъминоти; – шарт-шароит(психофизиологик, санитар-гигиеник, эстетик ва ижти-моий); – ташкил этиш ва бошқариш. Америкалик педагог Ф.Г.Кумбс қуйидагиларни таълим тизимининг асосий таркибий қисмлари деб ҳисоблайди: – тизимнинг фаолиятини аниқлаштириб берувчи мақсад ва асосий вазифалар; – таълим олувчилар ҳамда тизимнинг асосий вазифаси ҳисобланувчи ўқитиш; – тизим фаолиятини мувофиқлаштириш, раҳбарлик ва баҳолашни амалга оширувчи бошқариш; – турли вазифалар билан боғлиқликда ўқув муддати ҳамда таълим олувчилар гуруҳининг тузилиши ва тақсимланиши; – мазмун – энг асосийси, таълим олувчилар маълумотга эга бўлишлари шарт; – ўқитувчилар; – ўқув қўлланмалар: китоблар, доскалар, хариталар, филмлар, лабораториялар ва бошқалар; – ўқув жараёни учун зарур бўлган бино; – технология – таълимда фойдаланиладиган барча метод ва усуллар; – билимларни баҳолаш ва назорат қилиш: қабул қилиш, баҳолаш, имтиҳонлар, тайёргарлик сифати қоидалари; – билимларни ошириш ва тизимни такомиллаштирши учун тадқиқот ишлари; – таълим самарадорлиги кўрсаткичлари. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling