Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Педагогик жараён қонуниятлари
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- И.П.Подласий таснифи бўйича
Педагогик жараён қонуниятлари – бу объектив мавжуд бўлган, такрорланадиган, барқарор ҳодисалар орасидаги маълум алоқадорлик, мазкур жараённинг алоҳида томони.
Педагогик тараққиёт сифатидаги бу қадар мураккаб, катта ва динамик тизимда кўплаб турли тавсифий алоқалар намоён бўлади. Замонавий педагогикада педагогик жараён қонуниятларнинг ягона таснифи мавжуд эмас. Шу сабабли қуйида мавжуд таснифлардан баъзиларини кўриб ўтамиз. И.П.Подласий таснифи бўйича: Тарбия ва ижтимоий тизимларнинг алоқадорлиги: аниқ тарихий шароитлардаги тарбия характери жамиятнинг эҳтиёжлари, иқтисодий, миллий-маданий ўзига хосликлари билан аниқланади. Таълим ва тарбия орасидаги: бу жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини, уларнинг кўптомонлама ўзаро таъсирини, бирлигини белгилаб берувчи алоқадорлик. Тарбия ва фаолиятнинг алоқадорлиги: тарбиялаш – фаолиятнинг турли турларига тарбияланувчиларни жалб этиш демакдир. Тарбия ва шахс фаоллигининг алоқадорлиги: агар унинг объекти(шахс) бир пайтнинг ўзида субъекти сифатида акс этса, тарбия мувафаққиятли амалга ошади, яъни шахс ўзининг фаол хулқ-атворини, шахсий эркинлигини, мустақиллигини, фаолиятдаги эҳтиёжини намоён этади. Тарбия ва мулоқотнинг алоқадорлиги: тарбия жараёни ҳар доим одамлар – ўқитувчилар ва таълим олувчиларнинг ўзаро ҳаракатида кечади. Бола тарбияси мувафаққияти тўғридан-тўғри шахслараро алоқаларнинг интенсивлиги ва бойлигига боғлиқ бўлади. Педагогик жараённинг динамик қонунияти – таълим олувчининг кейинги барча мувафаққиятларининг қиммати унинг дастлабки босқичлардаги мувафаққиятига боғлиқ бўлади. Педагогик жараёнда шахснинг ривожланиши қонунияти – шахс ривожи даражаси ва суръати: ирсият; тарбия ва таълим муҳити; педагогик таъсир этиш усул ва воситаларининг қўлланишига боғлиқ бўлади. Ўқув-тарбия жараёнини бошқариш қонунияти – педагогик таъсирнинг самарадорлиги: таълим олувчилар ва педагоглар орасидаги қайта алоқаларнинг интенсивлиги; таълим олувчиларга кўрсатиладиган коррекцияли таъсирларнинг асосланганлиги ҳамда характери, қимматига боғлиқ бўлади. Педагогик жараёнда ҳиссиёт, мантиқийлик ва амалиётнинг бирлиги қонунияти – ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги: ҳиссий идрокнинг сифати ва интенсивлиги; идрок этилганнинг мантиқий англаниши; англанганнинг амалий қўлланилишига боғлиқ бўлади. Ташқи(педагогик) ва ички(билиш) фаолиятнинг бирлиги қонунияти – педагогик жараённинг самарадорлиги: педагогик фаолиятнинг сифати; тарбияланувчиларнинг шахсий ўқув-тарбиявий фаолиятининг сифатини шарт қилиб қўяди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling