Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Таълим соҳасида амалга оширилган янги ислоҳотлар
Download 0.83 Mb.
|
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org
Таълим соҳасида амалга оширилган янги ислоҳотлар. 2017 – 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур ҳужжат асосида таълим соҳасига доир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Таълим тизимини халқ билан мулоқот ва илғор хорижий тажрибалар асосида ислоҳ қилишга асосий эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-сентабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3305-сон қарори асосида республикамизда илк бор Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.
Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-сентабрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5198-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонда қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди: биринчидан, мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; иккинчидан, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; учинчидан, республикада давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш, уларга солиқ имтиёзлари ва преференсиялар бериш, бюджетдан субсидиялар ажратиш, шунингдек, болаларнинг мактабгача таълими ва тарбиясининг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ этиш; тўртинчидан, замонавий инноватсион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини таълим-тарбия жараёнига, шу жумладан нодавлат секторида жорий этиш; бешинчидан, миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан мактабгача таълим муассасаларини таъминлаш; олтинчидан, замонавий педагогик технологиялар ва методларни ҳисобга олган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; Еттинчидан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ва тажрибали юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш; саккизинчидан, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчи-ларининг ратсионал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар яратиш, кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган, ҳажмлари ва интенсивлиги асосий тиббий тақдимномалар билан белгиланувчи серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштириш; тўққизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-сентабрдаги «Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3304-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин: биринчидан, халқ таълими тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчиларнинг билими ва маънавий-ахлоқий даражасини янада юксалтириш; иккинчидан, ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш; учинчидан, умумий ўрта таълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ халқ таълими муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатишда методик раҳбарлик қилиш; тўртинчидан, умумий ўрта таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш; бешинчидан, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш; олтинчидан, мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникатсия технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режа ва дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш; еттинчидан, меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитатсиясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш; саккизинчидан, ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг (шу жумладан инклюзив) ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини мувофиқлаштириш; тўққизинчидан, халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, «оммавий маданият» кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш; ўнинчидан, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш; ўн биринчидан, таълим муассасаларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳамда бюджет интизомига риоя этишни таъминлаш; ўн иккинчидан, таълим муассасаларида бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш. Меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим хизматларининг очиқлиги ва сифати масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 25-январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сон Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим мактабларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактабларда, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида ҳамда академик литсейларда узлуксиз ва 11 йиллик муддатда; 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилиши белгилаб берилди. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфлари ўқувчилари таълим олишлари билан биргаликда уларга касб-ҳунар ўргатиш, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда уларнинг таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 24-октабрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 868-сон қарори қабул қилинди. Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасида касбий таълим беришнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгилаб қўйилди:
Академик литсейларнинг фаолиятини улар жойлашган ҳудуднинг демографик, иқтисодий ва бошқа омилларини ҳамда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш натижалари нуқтаи назаридан олиб борилган таҳлиллар бу соҳадаги ишларнинг қониқарли эмаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирги пайтга келиб академик литсейлар сонини оптималлаштириш, улардаги таълим сифатини ошириш ва мазмунини янгилаш, уларни битириб чиқаётган ёшларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларини тубдан яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати пайдо бўлмоқда. Мазкур соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда академик литсейларда ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, академик литсейларда умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини жамлаш, умумтаълим мактаблари битирувчиларининг танланган касблар ва мутахассисликларни эгаллаб олишга бўлган эҳтиёжини қондириш учун шарт-шароитлар мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-мартдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2829-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг 2-бандида академик литсейларнинг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгилаб берилди: умумтаълим мактабларининг энг истеъдодли ўқувчиларини танлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишни олий таълим муассасаларида давом эттиришга мақсадли чуқур тайёрлаш; ўқувчиларнинг ижодий салоҳияти намоён бўлиши ва фаоллашишига кўмаклашувчи, индивидуал истеъдодларни ва ҳар бир ўқувчининг қобилиятлари ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда билимларни эгаллаб олиш жараёнида мустақил фаолият кўникмаларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш; илғор маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва унинг мазмунини доимий равишда янгилаб бориш. Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон Қарори қабул қилинди. Қабул қилинган қарорга кўра, қуйидагилар олий таълим тизимини келгусида комплекс ривожлантиришнинг энг муҳим вазифалари этиб белгиланди: ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш; олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни ҳудудлар ва соҳалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эҳтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни комплекс тараққий эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш; янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш; педагог кадрларнинг касб малакаси ва маҳоратини сифат жиҳатидан мунтазам ошириб бориш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкадан ўтишини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини ПҳД дастури ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитиш; олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълим тизимида илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, уларнинг академик илм-фан билан интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий фаолияти самарадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга жалб этиш; олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, талаба-ёшларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, биз учун мутлақо ёт ва бегона бўлган ғояларга нисбатан уларда мустаҳкам иммунитет ва танқидий муносабатни шакллантириш; олий таълим муассасалари моддий-техника базасини уларнинг ўқув ва илмий-лаборатория биноларини, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструксия қилиш орқали янада мустаҳкамлаш, замонавий илм-фан соҳаларининг устувор йўналишлари бўйича ўқув-илмий лабораториялар базасини замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш; олий таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари воситалари билан таъминлаш, талабалар, ўқитувчи ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳондаги илғор таълим ресурслари, илмий адабиётлар ва маълумотлар базаси бўйича электрон каталогларга кириш имкониятини кенгайтириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017-йил 16-февралдаги ПФ-4958-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майда «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори қабул қилинди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling