Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
bet95/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

В БОБ МАХСУС ПЕДАГОГИКА


1.1. КОРРЕКЦИОН ПЕДАГОГИКА


Таянч тушунчалар: коррекция, коррекцион педагогика, коррекцион педагогика соҳалари, аномалия, коррекцион педагогиканинг асосий категориялари.


Коррекцион педагогиканинг предмети, вазифалари ва моҳияти. Ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан коррекцион педагогика (дефектология) шуғулланади. Коррекцион (махсус) педагогика (дефектология – юнонча дефеcтус – нуқсон, камчилик, логос – фан, таълимот) – ривожланишда жисмоний ёки руҳий нуқсонга эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига асосланган, саломатлик имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ҳамда шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятларини ўрганувчи фан саналади.

Коррекцион педагогиканинг асосий мақсади – белгиланган (нормал) ва (мавжуд камчилик) фаолият ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш ёки камайтиришдан иборат.


Коррекцион-педагогик фаолият яхлит таълим жараёнини қамраб олувчи ҳамда мураккаб психофизиологик ва ижтимоий-педагогик чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи педагогик тизим.
Коррекцион педагогиканинг асосий вазифалари. Турли категорияли аномал болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялашнинг умумий қонуниятлари мавжуд. Коррекцион педагогиканинг асосини аномал болаларни ҳар томонлама, физиологик ва психологик ўрганиш ташкил этиб, унинг вазифалари сирасига қуйидагилар киради:
ривожланишида турли камчиликлар бўлган боланинг нуқсонларини тузатиш ва коррекцион-компенсаторли имкониятларини аниқлаш;
дифференсиал ўқитиш ва тарбиялашни амалга ошириш мақсадида аномал болаларнинг муаммоларини ҳал этиш;
аномал болаларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;
ривожланиш аномалиясини эрта диагностика қилиш методларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш;
болаларда ривожланиш нуқсонларини тузатиш, йўқотиш ёки камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
аномал болаликнинг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш;
аномал болани ривожлантириш ва уни ижтимоийлаштириш жараёнининг самарадорлигини ошириш.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling