Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Аномал ўқувчилар билан олиб бориладиган коррекцион ишларнинг асосий йўналишлари


Download 0.83 Mb.
bet97/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Аномал ўқувчилар билан олиб бориладиган коррекцион ишларнинг асосий йўналишлари. Психофизиологик ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш – мураккаб ижтимоий-педагогик муаммо ҳисобланади. Ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан коррекцион ишлар қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
Болаларнинг ривожланиши ва хулқидаги нуқсонлар табиати ва моҳиятини аниқлаш, уларнинг юзага келиши сабаблари ва шароитларини ўрганиш.
Ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болалар билан коррекцион-педагогик фаолиятни ташкил этиш ва ривожланиши тарихини ўрганиш.
Болаларнинг ривожланиш ва хулқидаги нуқсонларнинг олдини олишга хизмат қилувчи ижтимоий-педагогик шарт-шароитлар ва психофизиологик ривожланиши этимологияси (сабаб-оқибатли асослари)ни аниқлаш.
Ривожланишида камчилик ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларга коррекцион-педагогик таъсир кўрсатиш технологияси, шакл, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш.
Оммавий умумий ўрта таълим шароитида ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларнинг умумий ва махсус таълими мазмунини таҳлил қилиш.
Болаларни реабилитатсия қилиш ва ҳимоялаш марказлари, махсус муассасаларининг мақсади, вазифа ва асосий йўналишларини аниқлаш.
Аномал болалар билан коректсион-педагогик фаолиятни ташкил этувчи ўқитувчиларни тайёрлашнинг зарур ўқув-методик базасини яратиш.
Коррекцион-тарбиявий ишлар аномал болаларнинг ривожланишидаги камчиликларни йўқотиш ёки камайтиришга қаратилган махсус педагогик чора-тадбирлар тизимидир. Коррекцион-тарбиявий ишлар фақат алоҳида нуқсонларни тузатишга йўналтирилган бўлмай, балки умумий ривожлантиришга қаратилган.
Ўқувчиларнинг ривожланиши ва хулқидаги нуқсонларни тузатиш боланинг шаклланаётган шахсини ўзгартиришга қаратилган яхлит педагогик ҳодиса саналади.
Коррекцион-тарбиявий фаолият боланинг идрок этиш имкониятларини ўзгартириш, унинг эмотсионал-иродавий, индивидуал-шахсий сифатларини яхшилаш, қизиқиш ва лаёқатлари, меҳнат, бадиий, эстетик ва бошқа қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган педагогик хатти-ҳаракат.
Коррекцион-ривожлантирувчи таълим ўқишда ва мактабда аномал болаларга ўз вақтида малакали ёрдам кўрсатишни таъминловчи дифференсиал таълим тизими бўлиб, унинг асосий вазифаси бола ривожланишининг умумий даражасини оширишга қаратилган билимларни тизимлаштириш, унинг ривожланиши ва ўқишидаги камчиликларни йўқотиш, зарурий кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда боланинг идрок этиш борасидаги камчиликларни тузатишдир.

1. Коррекцион педагогика фани нимани ўрганади?


2. Коррекцион педагогика фани яна қандай номлар билан аталади?
3. Коррекцион педагогиканинг қандай соҳалари мавжуд?
4. Коррекцион педагогиканинг асосий вазифаларига нималар киради?
5. Коррекцион педагогиканинг асосий категорияларига нималар киради?
6. Аномал билан олиб бориладиган коррекцион ишнинг асосий йўналишларига нималар киради?



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling