Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Коррекцион педагогиканинг категориялари


Download 0.83 Mb.
bet96/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Коррекцион педагогиканинг категориялари. Коррекцион педагогиканинг қуйидаги категориялари мавжуд:
Аномал болаларни ўқитиш ва ривожлантириш уларни ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш, уларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган мақсадли жараёндир. Аномал болалар учун таълим тизими ва методларини танлашда боланинг ёши ва нуқсоннинг келиб чиқиш вақти ҳисобга олинади. Эшитиш ёки кўриш қобилиятини йўқотиш вақти алоҳида аҳамиятга эга.
Аномал болаларни тарбиялаш – коррекцион педагогиканинг асосий тушунчаси бўлиб, унинг мақсад ва вазифаси нуқсоннинг даражаси ва тузилишига мос келадиган метод ҳамда воситалар ёрдамида аномал болаларни фаол ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш, уларда фуқаролик сифатларини шакллантиришдан иборат. Аномал болаларни тарбиялаш оила ва таълим муассасаси ўртасидаги яқин алоқа, бир-бирларини қўллаб-қувватлаш, бир-бирига ёрдам кўрсатиш, талабчанлик ҳамда оқилона меҳрибонлик асосида амалга оширилади.
Коррекция (юнонча тузатиш) боланинг руҳий ёки жисмоний ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш, йўқотиш ва пасайтиришни назарда тутади.
Коррекцион-тарбиявий ишлар категория сифатида шахснинг аномал ривожланиши хусусиятларига кўра умумий педагогик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари тизимидан иборат. Коррекцион–тарбиявий масалаларда синф ва синфдан ташқари ишларнинг барча тур ва шаклларидан фойдаланилади.
Компенсатсия (юнонча «cомпенсатио» – ўрнини тўлдириш, тенглаштириш) организмнинг бузилган ёки ривожланмаган функцияларининг ўрнини тўлдириш ёки қайта қуришдир. Компенсатсия жараёни олий нерв фаолиятининг заҳира имкониятларига таянади.
Ижтимоий реабилитатсия (юнонча «реҳабилитас» – лаёқати, қобилиятини тиклаш) тиббий-педагогик мазмунда аномал боланинг психофизиологик имкониятлари даражасида ижтимоий муҳитда иштирок этиши учун шароит яратиш, уни ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга жалб этишни англатади. Бу коррекцион педагогика назарияси ва амалиётида асосий вазифа ҳисобланади.
Ижтимоий адаптатсия (юнонча «адапто» – мослашиш) – аномал болаларнинг индивидуал ва гуруҳли хулқларини жамоатчилик қоидалари ва қадриятлари тизимига мос келишини таъминлаш. Аномал болалар учун ижтимоий муносабатларни ташкил этиш қийин, содир бўлаётган ўзгаришларга мос равишда жавоб қайтариш қобилияти паст, шу боис мураккаб талабларни бажаришга уларнинг лаёқати этмайди. Ижтимоий адаптатсия болаларга ижтимоий фойдали меҳнатда фаол иштирок этиш учун имконият яратади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling