Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Ривожланишнинг ёш ва ўзига хос хусусиятлари


Download 0.79 Mb.
bet14/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   97
Bog'liq
maruza

Ривожланишнинг ёш ва ўзига хос хусусиятлари. Муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва психологик хусусиятлар ёш хусусиятлари деб аталади. Ана шу ёш хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия иши ташкил этилади. Шунда бола ривожланишига тарбия таъсири кучли бўлади.

Болаларнинг тарбиясига тўғри ёндашиш, уни муваффақиятли ўқитиш учун бола ривожланишидаги турли ёшдаги даврларига хос хусусиятларни билиш ва уни ҳисобга олиш муҳимдир. Чунки бола оргинизмининг ўсиши ҳам, ривожланиши ҳам, психик тараққий этиши ҳам турли ёш даврларида турлича бўлади. Абу Али Ибн Сино, Ян Амос Коменский, Абдулла Авлонийлар ҳам болани тарбиялаш зарурлигини уқтириб ўтганлар.
Боланинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиш жуда мураккаб. Чунки бир хил ёшдаги болалар ҳам психик жиҳатдан турлича бўлиши мумкин.
Масалан, кўриш ва эшитиш қобилияти, фаоллиги, тез англаш, суст фикр юритиши, ҳовлиқма ёки вазминлиги, сергап ёки камгаплиги, серғайрат ёки ғайратсизлиги, ялқов ёки тиришқоқлиги, палапартиш ва чала ишлайдиган, эринчоқлиги ёки ишга тез киришиб кетиши кабилар нерв фаолияти тизимининг таъсири бўлиб, ўқитувчи ёки тарбиячи уларни билиши зарур.
Боланинг индивидуал – ўзига хос хусусиятини билиш учун темпераментнинг умумий типлари ва боланинг ўзига хос хусусиятини ўрганиш, методикасини билиш муҳим. Темперамент лот. «темпераментум» «қисмларнинг бир-бирига муносабати» маъносини англатиб, шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуидир.
Шунингдек, турли ёш даврларининг ўзига хос ривожланиш қонуниятлари ҳам мавжуд. Боланинг жисмоний ва психик камолоти қуйидаги даврларга бўлинади:
1. Гўдаклик даври – чақалоқлик (1 ой) даври тугагандан то бир ёшгача бўлган давр.
2. Боғчагача бўлган ёш даври – 1 ёшдан 3 ёшгача.
3. Мактабгача бўлган ёш даври – 3 ёшдан 7 ёшгача.
4. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар (болалар) – 7 ёшдан 11–12 ёшгача.
5. Ўрта ва катта мактаб ёшидаги ўқувчилар (ўсмирлар, илк ўспиринлар) – 12–17 ёш.
Мактабгача ёшдаги боланинг жисмоний ва психик камолоти шартли равишда қуйидаги даврларга бўлинади:
– гўдаклик (1 ёшгача);
– илк ёш (1–2 ёш);
– илк ёш гуруҳи (2–3 ёш);
– кичик ёш (3–4 ёш);
– ўрта ёш (4–5 ёш);
– катта ёш (5–6 ёш);
– мактабга тайёрлов даври (7 ёш, мажбурий таълим).

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling