Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болалар ижодини ўрганиш методи.
Педагогик таҳлил методи. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу методни қўллашдан кўзланган мақсад танланган муаммонинг фалсафий, психологик ҳамда педагогик йўналишларда ўрганилганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, тадқиқотчи илгари сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини асослашга хизмат қилади.
Болалар ижодини ўрганиш методи. Мазкур метод ўқувчиларнинг муайян йўналишлардаги лаёқати, қобилияти, шунингдек, маълум фан соҳалари бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Уни қўллашда ўқувчиларнинг ижодий ишлари – кундаликлари, иншолари, ёзма ишлари, рефератлари, ҳисоботлари муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Методнинг афзаллиги шундаки, у маълум ўқувчига хос бўлган индивидуал имкониятни кўра олиш, баҳолаш ва уни ривожлантириш учун замин яратади. Болалар ижодини ўрганишнинг қуйидаги шакллари мавжуд: 1) билимлар беллашуви; 2) фан олимпиадалари; 3) турли мавзулардаги танловлар; 4) мактаб кўргазмалари; 5) фестиваллар; 6) мусобақалар. Педагогик тажриба (експеримент – лотинча «синаб кўриш», «тажриба қилиб кўриш») методи. Педагогик тажриба методидан муаммо ечимини топиш имкониятларини ўрганиш, мавжуд педагогик шароитларнинг мақсадга эришишнинг кафолатлай олиши, илгари сурилаётган тавсияларнинг амалиётда ўз инъикосига эга бўла олиши ҳамда самарадорлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Муайян муаммо ечимини топишга йўналтирилган педагогик тажриба маълум доирада, сони аниқ белгиланган респондентлар иштирокида амалга оширилади. Мазкур методдан фойдаланиш тадқиқотчи томонидан илгари сурилаётган махсус методиканинг самарадорлигини аниқлай ҳамда унга баҳо бера олиши зарур. 1. Педагогика фани нимани ўрганади? 2. Педагогика фанининг объекти ва предметини изоҳланг. 3. Педагогика фанининг асосий вазифаларига изоҳ беринг. 4. Педагогиканинг асосий категорияларига нималар киради? 5. Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқадорлигини асосланг. 6. Педагогик фанлар тизимини шартли равишда асосий, ёрдамчи ва мустақил фан соҳаси йўналишларига туркумланг. 7. Педагогика фани методологияси тушунчасига изоҳ беринг. 8. Педагогиканинг илмий тадқиқот методлари ҳақида гапириб беринг. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling