Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Шахс ривожланишига таъсир этувчи омиллар


Download 0.79 Mb.
bet13/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97
Bog'liq
maruza

Шахс ривожланишига таъсир этувчи омиллар. Фанда одамнинг шахс сифатида ривожланишига биологик ва ижтимоий омилларнинг таъсири ўртасидаги муносабатни белгилашга оид мунозара кўпдан буён давом этмоқда.
Инсоннинг шахс сифатида, ривожланишида ижтимоий ҳодисаларнинг таъсири кучли бўладими? Ёки табиий омиллар етакчи ўрин тутадими? Балки тарбиянинг таъсири юқоридир? Улар ўртасидаги ўзаро муносабат қандай?
Фанда биологик йўналиш деб номланган нуқтаи назар етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, унинг вакиллари Аристотел, Платонлар табиий-биологик омилларни юқори қўяди. Улар туғма имкониятлар, тақдир, толе ҳар кимнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб берган, дейдилар.
ХВИ аср фалсафасида вужудга келган преформизм оқими намояндалари эса шахс ривожланишидаги наслнинг ролига катта баҳо бериб, ижтимоий муҳит ва тарбиянинг ролини инкор этади.
Хориж психологиясидаги яна бир оқим – бихевиоризм ХХ аср бошларида юзага келган бўлиб, унинг намояндалари, онг ва ақлий қобилият наслдан-наслга ўтиб, инсонга у табиатан берилган, дейилади. Мазкур таълимот вакили америкалик олим э.Торндайкдир.
Прагматизм оқими ва унинг вакиллари Д.Дюи, А.Комбе ҳам шахс ривожланишини биологик нуқтаи назардан асослайдилар. Улар ривожланишни фақат миқдорий ўзгаришдан иборат, деб қарайдилар. Наслнинг ролини абсолютлаштириб, уни инсон тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб биладилар.
Демак, бир гуруҳ хорижий олимлар ривожланишни биологик (наслий) омилга боғлайдилар.
Биологик оқимга қарши фалсафий оқим вакиллари ривожланишни ижтимоий омил билан белгилайдилар. Бу оқим вакиллари бола шахсининг жисмоний, психик ривожланиши у яшайдиган муҳитга боғлиқ деб кўрсатадилар.
Муҳит деганда одам яшайдиган шароитдаги барча ташқи таъсир тушунилади. Шу нуқтаи назардан тарбия туфайли болани ўзи яшайдиган ижтимоий шароитга мослаштириш мумкин, деган хулоса келиб чиқади.
Улар ижтиомий муҳитнинг ролини ҳал қилувчи омил деб ҳисоблай-дилар. Демак, одам боласининг шахс сифатида ривожланиб, тараққий этиб бориши, унинг шахс бўлиб камолга етишида насл (биологик омил), ижтимоий муҳит (бола яшайдиган шароит), шунингдек, мақсадга мувофиқ амалга ошадиган тарбия ҳам бирдек аҳамиятга эга. Бу омилларнинг таъсирини аниқлашда илғор педагогик олимлар, психолог ва файласуфлар таълимотига суянилади.
Фалсафада шахсни жамият билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳаётдаги мураккаб воқелик деб қаралади. Улар индивиднинг маънавий бойлиги унинг муносабатларига боғлиқ, деб ҳисоблайдилар.
Фалсафий-антропологик ёндашув ўзининг тадқиқотчилик ва тарбиявий функциясига кўра ўқувчининг маънавий дунёсига йўналтирилгандир. Ана шу сабабли мазкур ёндашув педагогикадаги мавжуд бошқа илмий ёки гносеологик ёндашувлардан фарқли равишда мулоқот ва ўзаро бир-бирини тушуниш асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишни талаб этади.
Мазкур ёндашувнинг ўзига хослиги таълим-тарбия жараёнининг барча субъектларига нафақат дунёқараш кўринишида, балки мавжудлик усули тарзида қарашни талаб этади. Мазкур мавжудлик усулини биринчи навбатда борлиқни англаб этиш сифатида тушуниш лозим. Иккинчидан, мазкур мавжудлик усулини узлуксиз равишда ўз-ўзи, бошқалар ва бошқа маданиятлар билан мулоқот тарзи сифатида аниқлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Шахсга ижтимоий муҳитнинг таъсири ҳам муҳим. Бу тарбия орқали амалга оширилади.
Биринчидан, тарбия таъсирида муҳит бера олмаган билим, маълумот эгалланади, меҳнат ва техник фаолият билан боғлиқ кўникма ва малакалар ҳосил бўлади.
Иккинчидан, тарбия туфайли туғма камчиликлар ҳам ўзгартирилиб, шахс камолга этади.
Учинчидан, тарбия ёрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш мумкин.
Тўртинчидан, тарбия келажакка қаратилган мақсадни белгилайди.
Демак, тарбия билан ривожланиш бир-бирига таъсир этади, бу тарбия доимий ва узлуксиздир.
Шундай қилиб, бола шахсининг ривожланишида тарбия ҳам етакчи ўринга эга бўлиб, тарбия туфайли насл-насаби, оила муҳити, ижтимоий муҳит таъсирида ҳар томонлама ривожланишга қодир, деган хулосани чиқариш мумкин.
Замонавий педагогикада шахс шаклланишига доир тўрт ёндашув қарор топган:
1. Биологик ёндашув – инсон табиий мавжудот бўлиб, унинг бутун хатти-ҳаракатлари туғма инстинкт ва эҳтиёжлар натижасидир. Инсон жамият талабларига бўйсунишга мажбур, шу билан бирга табиий эҳтиёжларини ҳам намоён қилиб боради.
2. Ижтимоий ёндашув – инсон биологик мавжудот сифатида туғилади, фақат ҳаётий фаолияти давомида бошқалар билан доимий мулоқот ва ижтимоий гуруҳларнинг таъсири остида ижтимоийлашади.
3. Психологик ёндашув – инсондаги психик жараёнлар (сезги, идрок, фикрлаш кабилар) табиий тавсифга эга, инсоннинг йўналганлиги – қизиқишлари, қобилиятлари ижтимоий ҳодиса саналади.
4. Яхлит ёндашув – шахс яхлит тавсифга эга бўлиб, унинг ривожига нафақат унинг фаолиятидаги ўзига хосликлар, балки турмуш тарзи ҳам таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ижтимоий ҳаёт натижалари – мотив, мақсад, қизиқиш кабилар ҳам унинг ривожланишида муҳим рол ўйнайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling