Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet21/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97
Bog'liq
maruza

М. Коджаспиров бўйича:
Ижтимоий шарт-шароитлар билан шартланганлик қонунияти: таълим ва тарбиянинг ижтимоий эҳтиёжлар ва шароитларга боғлиқлиги.
Инсон табиати билан боғланганлик қонунияти: шахсни шакллантиришда мулоқот ва фаолиятнинг ҳал қилувчилик роли; таълим ва тарбиянинг таълим олувчиларнинг ёш ва индивидуал ўзига хосликларига боғлиқлиги.
Тарбивий жараён моҳиятининг шартланганлик қонунияти: тарбия, ўқитиш, маълумот ва шахс ривожи жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги; ўқув-тарбиявий жараёнда шахс ва ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро алоқаси.
М.Коджаспировнинг мазкур таснифи Ю.К.Бабанскийнинг таснфига жуда яқин. Яхлит педагогик жараённинг қонуниятлари, айнан академик Ю.К.Бабанский томонидан содда ва тушунарли очиб берилган:
Таълим ва тарбия жамиятнинг эҳтиёжлари ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда амалга ошади.
Тарбия, ўқитиш, маълумот ва ривожланишнинг ўзаро боғлиқлиги қонунияти.
Тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялашнинг бирлиги қонунияти.
Таълим ва тарбия жараёнида мулоқотнинг ҳал қилувчилик роли қонунияти.
Педагогик жараёнда таълим олувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш.
Педагогик жараёнда жамоа ва шахснинг ўзаро алоқадорлик қонунияти.
Педагогик жараён вазифалари, шакллари, методларининг ўзаро алоқадорлик қонунияти.
Яхлит педагогик жараён тамойиллари. Яхлит педагогик жараён қонуниятлари сингари тамойиллари масаласида ҳам турли қарашлар мавжуд. Ҳатто баъзи педагоглар уларни қонуният сифатида эътироф этишга мойилдирлар. Бироқ юқорида таъкидлаб ўтилганидек, қонуниятлар объектив, энг муҳим, барқарор, ўзгаришдаги, шу билан бирга, аниқ шароитлардаги ҳаракатни ифода этади. Педагогик жараён қонуниятларидан уни самарали ташкил қилишга нисбатан муайян муҳим талаблар келиб чиқадики, буни тамойиллар(принсиплар) деб атаймиз.

Яхлит педагогик жараён тамойилларининг ҳам ҳозиргача турли таснифлари адабиётларда ўз аксини топган. Агар уларни синчиклаб ўрганиб чиқилса, таснифларнинг бир-бирига яқинлигини кўриш мумкин. Шу сабабли биз қуйида кўпчилик томонидан тушунарли деб топилган иккита (Ю.К.Бабанский, Б.Т.Лихачев) таснифини келтириб ўтишни маъқул деб топдик.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling