Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
ИИ БОБ. ДИДАКТИКА – Таълим НАЗАРИЯСИ
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дидактика педагогиканинг таркибий қисми сифатида. Дидактика
ИИ БОБ. ДИДАКТИКА – Таълим НАЗАРИЯСИ
2.1. ДИДАКТИКА – ПЕДАГОГИК Таълим НАЗАРИЯСИ. ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИ ЯХЛИТ ТИЗИМ СИФАТИДА Таянч тушунчалар: дидактика, ўқитиш, ўқитиш жараёни, дидактиканинг асосий категориялари, таълим парадигмалари, таълим қонинуятлари, таълим тамойиллари. Дидактика педагогиканинг таркибий қисми сифатида. Дидактика педагогика назариясининг нисбатан мустақил қисми бўлиб, унда ўқитиш жараёнининг умумий қонуниятлари очиб берилади. Дидактиканинг сўзма-сўз таржимаси «таълим назарияси» маъносини англатади. Дидактика «юнонча» сўздан олинган бўлиб, «дидаcтиcос» – ўргатиш, ўқитиш маъносини билдиради. Бу атамани немис педагоги В.Ратке (1571–1635) фанга киритган, деб ҳисобланади. Дидактика номи остида у фанни назарий ва методологик асосларини тадқиқ қиладиган илмий соҳани тушунди. Дидактиканинг фундаментал илмий асослари илк бор Я.А.Коменский томонидан ишлаб чиқилган. 1657-йилда у чех тилида «Буюк дидактика» асарини ёзди. Дидактикани Коменский «ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш санъати» деб тушунтирди. Дидактикада таълимни ташкил этишнинг умумий масалалари, ўқитиш жараёнининг моҳияти, таълимнинг мазмуни, ўқитиш қонуниятлари, ўқитиш тамойиллари, методлари, унинг ташкилий шакллари ёритилади. Ўқитиш жараёни педагогнинг ўргатувчилик фаолиятини ва ўқувчиларнинг махсус ташкил этилган билиш фаолиятини ўз ичига олади. Шу ўринда бу жараёнларнинг таҳлилига эътибор қаратайлик. Таълимда ўқитувчининг бошқарувчилик роли ўз касбининг ижтимоий асосларидан келиб чиқиб, аждодларининг бой тажрибасини, инсониятнинг асрлар давомидаги билиш, меҳнат, мулоқот, умумий алоқалар, эстетик ҳамда ахлоқий қарашлар жараёнида қўлга киритган ютуқларни эгаллашни шарт қилиб қўяди. Буларнинг барчаси ўқитувчининг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи вазифаларини амалга оширишида ўз аксини топмоғи лозим. Ана шу асосдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, таълим жараёнида ўқитувчи ўқувчиларига қўлга киритилган билимларни ўргатади. Ўқув фаолиятида уларни кўникма ва малакалар билан қуроллантиради. Шу билан бир пайтда у ўқувчиларда дунёқараш ва ахлоқ нормаларини ҳосил қилади, қизиқиш ва қобилиятларни шаклантиради, уларнинг билиш фаоллигини оширади. Ўқитувчининг фаолияти ўқувчи шахсининг мақсадга мувофиқ шаклланишига катта имкониятлар очиб беради. Янада аниқ қилиб айтсак, бутун ўқув жараёнини режалаштиради, ушбу жараёнда ўқувчилар билан биргаликдаги фаолиятни ташкил этади. Ўқувчиларга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради ҳамда уларнинг билимларини ва бутун таълим жараёнини ташхис қилади. Ўз навбатида ўқувчиларнинг фаолияти ўқув жараёнида ўрганишга, билим, кўникма ҳамда малакаларни эгаллашга, ўзини жамиятга фойдали фаолиятга тайёрлашга йўналтиради. Таълим жараёнида ўқувчиларнинг фаолияти кўп қиррали йўналган ҳаракатни ифодалайди ва бу ҳаракат билишга доир вазифаларни ҳал қилишда уларга катта ёрдам беради. Дидактика ва методика мустаҳкам алоқа ва ўзаро боғлиқликда жойлашади. Дидактика ўқитишнинг умумий қонуниятларини ўрганади. Аниқ бир предметни ўқтишнинг ўзига хос хусусиятлари хусусий методикаларда ишлаб чиқилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling