Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Илмий-техник, технократик парадигма


Download 0.79 Mb.
bet26/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   97
Bog'liq
maruza

Илмий-техник, технократик парадигманинг бош мақсади амалий такомиллаштириш учун зарур «аниқ» илмий билимларни узатиш ва ўзлаштиришдан келиб чиқади. «Билим – куч», шунинг учун инсон қадр-қимматини унинг билиш имкониятлари аниқлаб беради. Инсон ўзини ўзича эмас, фақат аниқ белгиланган эталон (ўртача намуна, стандартлашган)даги билиш ёки хулқ-атвор соҳиби сифатидагина баҳолайди. Технократик парадигма шароитида ўқув-тарбия жараёнининг исталган натижаси «ҳа – йўқ», «билади – билмайди», «тарбияли – тарбиясиз», «егаллаган – эгалламаган» тизимида баҳоланиши мумкин. Бу ерда тайёргарлик, маълумотлилик, тарбияланганлик даражаси текшириб аниқланадиган қандайдир эталон, идеал мавжуд бўлади.
Езотерик парадигма. Бу бизнинг сайёрамиздаги энг қадимий таълимий парадигмалардан бири. Мазкур сўзнинг юнончадан сўзма-сўз таржимаси «сирли», «яширин» маъноларини билдиради. Унинг моҳиятини абадий ва ўзгармас Ҳақиқатга муносабат ташкил этади. Ушбу парадигма тарафдорларининг фикрича, ҳақиқатни шунчаки билиш мумкин эмас, унга виждон поклиги орқали эришиш мумкин. Педагогик фаолиятнинг олий мақсади ўқувчининг табииий куч ва имкониятларини юқори даражадаги онгга эга бўлиш, Космос билан мулоқот учун сарф этиш ва ривожлантиришда намоён бўлади. Шунинг учун ўқитувчининг муҳим муҳофаза қилувчи функцияси таълим олувчиларнинг ахлоқий, жисмоний, психик тайёргарлигини амалга ошириш ва мавжуд кучларини ривожлантиришдир.
Ўқитиш жараёни моҳияти ва унинг вазифалари. Ўқитиш – ўқитувчи ва ўқувчиларнинг мақсадга қаратилган биргаликдаги фаолияти жараёни бўлиб, бу жараёнда ўқувчиларни ривожлантиришни амалга оширадиган билим, кўникма, малака ва компетенциялар юзага чиқади.

Ўқитиш жараёни учта вазифани бажаради: таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи.
Ўқитиш жараёнининг таълимий вазифаси ўқувчиларда билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришдан иборат. Ўқитиш натижаси сифатида билимларининг тўлиқлиги, чуқурлиги, тизимлилиги, англанганлиги, мустаҳкамлиги ва амалий хусусият касб этиши муҳимдир. Бу каби ҳолатлар таълим жараёнининг методик жиҳатдан тўғри ташкил этилганлигини ифодалайди.
Таълим жараёнида ўқувчиларда улар томонидан ўзлаштирилган назарий билимлар асосида ҳосил қилинган амалий кўникма ва малакалар ҳамда компетенциянинг шаклланиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Ўқитишнинг тарбиявий вазифаси таълим жараёнида шахснинг маънавий-ахлоқий ва эстетик тасаввурлари, хулқ-атвори ва дунёқараши шакллантирилишида ўз ифодасини топади. Таълимнинг тарбиявий хусусияти, энг аввало, таълим мазмунида акс этади. Ўқитиш жараёнида тарбиянинг иккинчи омили ўқитувчи ва ўқувчиларнинг муносабатлари, синфдаги психологик муҳит, ўқиш жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари, ўқувчиларнинг идрок этиш фаолиятларига ўқитувчининг раҳбарлиги ҳисобланади.
Ўқитишнинг ривожлантирувчи вазифаси ўқувчи нутқининг, фикрлаши, шахснинг сенсорли ва ҳаракатланиш соҳалари, эмотсионал-иродавий, интеллектуал соҳаларини ривожлантиришда ўз аксини топади. Ўқитиш жараёнида ўқувчини ақлий ривожлантириш, ақлий фаолият усуллари, анализ қилиш, таққослаш, таснифлаш, кузатиш, хулоса чиқариш, объектларнинг муҳим белгиларини ажрата билиш, фаолият мақсади ва усулларини аниқлашни билишга ўргатиш, унинг натижаларини текшириш малакасини ривожлантиришга эришилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling