Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таълим жараёни қонуниятлари


Download 0.79 Mb.
bet29/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   97
Bog'liq
maruza

Таълим жараёни қонуниятлари. Педагогикада қонуниятлар – бу қонунларнинг аниқ шароитлдаридаги ҳаракат ифодаси. Уларнинг асосий хусусияти қонуниятлар педагогикада эҳтимолий-статистик характер беришида акс этади, қонунларни эса таълим жараёнида амалга оширишни ҳамма ҳолатларда ҳам аниқ кўриб бўлмайди.

Таълимниниг умумий қонуниятларига қуйидагилар киради:
таълимнинг мақсади жамиятнинг ривожланиш суръати ва даражаси; жамиятнинг талаблари ва имкониятлари; педагогика фани ва амалиётининг ривожланганлиги ва имкониятлари билан боғлиқликда аниқлаштирилади;
таълим мазмунини белгилашда таълимнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва мақсадлари; ижтимоий ва илмий-техник тараққиёт суръати; ўқувчиларнинг ёши имкониятлари; таълим назарияси ва амалиётининг ривожланиш даражасига асосланилади;
таълимнинг сифати аввалги босқич маҳсулдорлиги ва ҳозирги босқичда эришилган натижалар; ўрганилаётган материал хусусияти ва ҳажми; ўқувчиларга ташкилий-педагогик таъсир кўрсатиш: ўқувчиларнинг билим олишга қобилиятлари ва таълим вақтига боғлиқ;
таълим методлари самарадорлиги таълим мақсадига; ўқувчиларнинг ёши, таълим олиш имкониятларига; таълим муассасасининг моддий-техник таъминотига боғлиқ;
таълимни бошқариш самарадорлиги таълим тизимида қайта алоқаларнинг интенсивлиги ва коррекцияга, таъсир кўрсатишнинг асосланганлигига боғлиқ;
таълимда рағбатлантириш самарадорлиги ички ва ташқи стимулларнинг ўзаро уйғунлигига боғлиқ.
Шунингдек, педагогикада таълимнинг хусусий қонуниятлари ҳам мавжуд: гносеологик: таълим натижалари ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўникмаларига; таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ҳажмига; билим ва кўникмаларни ўзлаштириш самарадорлиги уларнинг амалда қўлланилишига; ўқувчиларнинг ақлий ривожланиши ўзаро алоқадор билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиш ҳажмига тўғридан тўғри боғлиқ;
психологик: таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига қизиқишига; фикрлаш даражаси, кучи, жадаллиги ва ўзига хослигига; хотиранинг ривожланганлик даражасига; билиш фаоллиги даражасига бевосита боғлиқ;
кибернетик: таълим самарадорлиги қайта алоқаларнинг тезлиги ва ҳажмига; билимларнинг сифати назоратнинг тўғри олиб борилишига; таълим сифати ўқув жараёнини бошқариш сифатига; бошқарувнинг самарадорлиги бошқарувга доир ахборотларнинг сони ва сифатига бевосита боғлиқ;
сотсиологик: индивиднинг ривожланиши у бевосита ва билвосита мулоқотда бўладиган индивидларнинг ривожланишига; таълим самарадорлиги «интеллектуал муҳит»нинг мавжуд ҳолатига, ўзаро бир-бирига ўргатишнинг жадаллигига; ўқитувчи ва ўқувчилар мулоқотининг сифатига бевосита боғлиқ;
ташкилий: таълим натижаси ўқувчининг ўқув меҳнатига, ўзининг ўқув мажбуриятларига муносабатига; ўқувчининг ишчанлик қобилиятига; ўқувчиларнинг ақлий фаоллигини ошириш ўқув машғулоти жадвалининг тузилиши, унда жисмоний тарбия ва меҳнат машғулотларининг жойлаштирилишига бевосита боғлиқ.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling