Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Ўқитиш жараёнининг босқичлари


Download 0.79 Mb.
bet27/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   97
Bog'liq
maruza

Ўқитиш жараёнининг босқичлари. Ўқитиш ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчининг ўқув материалларини режали равишда билиб олиш жараёнидир. Бу жараённи билиш босқичидан иборат бўлган таркибий қисмларга (ёки компонентарга) ажратиш мумкин. Ўқувчи билмасликдан билиш, уддасидан чиқа олмасликдан уддулай олиш, малакалар ҳосил қилиш йўлидан бориб, ушбу босқичлардан ўтиши керак.
Ўқитиш жараёни 4 та асосий босқичдан иборат:
1) ўзлаштирилиши лозим бўлган материални идрок этиш;
2) уни фаҳмлаб олиш, тушунчаларнинг ҳосил бўлиши;
3) билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлиши;
4) ҳосил қилинган кўникма ва малакаларни амалиётда қўллаш (компетенцияларни таркиб топтириш).
Ҳар бир босқич учун ўқувчиларнинг муайян характердаги билиш фаолияти характерлидир. Бу фаолият ўқитувчи томонидан алоҳида раҳбарликни талаб этади.
Ўрганилаётган материални идрок қилиш. Ўқувчиларнинг ўрганилаётган (ёки ўрганилиши лозим бўлган) материални идрок қилишини ташкил этар экан, ўқитувчи уларнинг ҳаётий тажрибаси ва тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда материал тўғрисида умумий тасаввур ҳосил қилиб, олдиндан уни бутунлигича тушунтиради ва кўрсатади.
Ўрганилаётган материални фаҳмлаб олиш. Ўрганилаётган объект ҳақидаги умумий тасаввур асосида уни тушунишни таъминловчи, аста-секин чуқурлашиб борувчи англаш жараёни давом этади. Ўқитишнинг бу звеносининг мақсади илмий тушунчаларни таркиб топтиришдир.
Билимларни мустаҳкамланиши, кўникма ва малакаларнининг ҳосил бўлиши. Ўқув материалини идрок этиш ва фақмлаб олиш жараёнида ўзлаштириш кейинчалик уни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришни талаб этади.
Билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллай олиш (компетенцияларни шакллантириш). Билим, кўникма ва малакаларни амалда қўллаш жараёни таълимнинг якуний мустақиллигини аста-секин ва изчиллик билан ошириб бориш.
Ўқитиш ва ўқиш жараёнлари тавсифи, ўқув жараёнида уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Инсон фаолиятининг ҳамма асосий турлари (меҳнат, фан, санъат, ўйин, спорт) унинг теварак-атроф оламни ва ўз-ўзини билиш билан боғланган. Ўқиш теварак-атрофдаги оламни билишнинг махсус ташкил этилган ва ўқитувчи раҳбарлик қиладиган алоҳида туридир. Бу жараённинг моҳияти – билим, кўникма малака ва компетенцияларни ҳосил қилиш, ўқув фанлари мазмунини ўзлаштириб олиш ва билиш кучларини ривожлантиришдир.
Ўргатувчилик фаолияти ёки ўқитиш, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқаришдан иборат бўлади ва уларни машғулотлар учун уюштиришда, уларнинг диққати, тафаккури, ҳатти-ҳаракати ва ҳоказоларига раҳбарлик қилишда, улар олдига уларнинг фаолиятини тобора мураккаблаштирилган вазифаларни изчиллик билан қўйиб боришда, уларни текшириб бориш кабиларда ўз ифодасини топади.
Ўқув фаолияти ёки ўқиш билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб олишнинг мураккаб жараёни бўлиб, ўқувчиларнинг интеллектуал, иродавий ва жисмоний куч-ғайратини талаб этади ҳамда уларнинг ривожланишини рағбатлантиради. Ўқитувчининг оқилона бирор мақсадга қаратилган раҳбарлиги ва ўқувчиларнинг эса фаол онгли иштирокисиз, таълим жараёнида ижобий натижалар бўлиши мумкин эмас. Таълим жараёнининг бу икки томони (ўқитиш ва ўқиш) бир мақсад: таълимнинг хилма-хил воситалари ва методларидан фойдаланган ҳолда ўқув материални эгаллаб олиш мақсади билан бирлашгандир.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling