Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таъллим мазмунини лойиҳалаш тамойиллари ва мезонлари


Download 0.79 Mb.
bet35/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   97
Bog'liq
maruza

Таъллим мазмунини лойиҳалаш тамойиллари ва мезонлари. Таълим мазмунини лойиҳалаш қуйидаги умумий тамойилларга мувофиқ амалга оширилади:
Таълим мазмунининг барча элементларининг жамият, фан, маданият ва шахс ривожланиши талабларига мос бўлиши тамойили. Бу тамойил таълим мазмунига анъанавий бўлган билим, кўникма ва малакалар билан бирга жамиятнинг ривожланганлиги, илмий билим, маданий ҳаёт даражаси ва шахснинг ривожланиш имкониятларини акс эттирувчи фанларни киритишни талаб этади.
Таълим мазмунининг ташкилий-жараён билан алоқадорлик тамойили. Бу тамойил таълим мазмунини танлашда бир томонлама ёндашишни рад этади. У аниқ бир ўқув жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий шарт-шароитни ҳисобга олишни кўзда тутади. Бу умумий ўрта таълим мазмунини лойиҳалаштириш жараёнида тақдим этиш ва ўзлаштириш тамойиллари, технологияси, даражаси ва у билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни ҳисобга олиш кераклигини англатади.
Таълим мазмунининг яхлит структурага алоқадорлик тамойили. Бу тамойил таълим тизимининг турли босқичларида назарий билимларнинг берилиши, ўқув фани, ўқув материали, педагогик фаолият, ўқувчи шахси каби компонентларининг ўзаро мослигини кўзда тутади.
Таълим мазмунини инсонпарварлаштириш тамойили. Бу тамойил биринчи навбатда ўқувчиларнинг умуминсоний ва миллий маданиятни фаол ижодий ва амалий ўзлаштиришлари учун шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқдир. Бунинг учун инсонпарвар ғоялар умумий таълим мазмунига сингдирилиши керак. Бу эса ўз навбатида ижтимоий-гуманитар ва табиий-илмий фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро муносабатлари тамойилининг ўзгартирилишини талаб этади, унинг асосини шахсга йўналганлик ташкил этиши зарур.
Таълим мазмунини фундаменталлаштириш тамойили таълимни инсонпарварлаштиришдаги тўсиқларни йўқотишга имкон беради. У ижтимоий-гуманитар ва табиий-илмий билимларни бирлаштириш, кетма-кетликни ўрнатиш ва фанлараро алоқаларни ўқувчиларнинг идрок этиши ва амалий фаолият методологиясининг моҳиятини англаб етишларига таянишни талаб этади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling