Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таълим мазмунининг кетма-кетлиги тамойили


Download 0.79 Mb.
bet36/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   97
Bog'liq
maruza

Таълим мазмунининг кетма-кетлиги тамойили. Мазкур тамойил таълим мазмунини ўсиб борувчи йўналишда режалаштиришдан иборат бўлишини англатади, бунда биринчи навбатда ҳар бир янги билим аввалгисига таянади ва ундан келиб чиқади.
Таълим мазмунининг мунтазамлилиги тамойили. Ушбу тамойил ўрганилаётган билимлар ва шакллантирилаётган малакалар ва компетенцияларни ягона тизимдаги ўрни, умумий ўрта таълим, барча ўқув курслари ва яхлит мазмуннинг бир-бирига ҳамда умуминсоний, миллий маданият тизими алоқадорликда кўриб чиқишни кўзда тутади.
Таълим мазмунининг ўқувчилар ёш хусусиятларига мослиги тамойили. Мазкур тамойил таълим мазмунини лойиҳалашда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва тайёргарлик даражасини ҳисобга олишни кўзда тутади. Маълум бир ёш даврига мос билим, кўникма, малака ва компетенциялар тизими таълим мазмунида акс эттирилади.
Таълим мазмунини лойиҳалаштиришда қуйидаги мезонларга асосланилади:
таълим мазмунини мустақил фикр юритиш ва ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш эҳтиёжига мувофиқ лойиҳалаштириш;
таълим мазмунининг аниқ илмий ва амалий аҳамият касб этиши;
таълим мазмунининг мураккаблик даражасини ҳисобга олиш, ўқувчилар имкониятларининг мавжуд ўқув дастурларига мослиги;
таълим ҳажмининг уни ўрганишга ажратиладиган вақтга мослиги;
таълим муассасалари моддий-техник базасининг замонавий талабларга жавоб бериши;
таълим мазмунини лойиҳалашда илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олиш.
Таълим мазмунини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар. Таълим мазмунини белгилаб берувчи энг асосий меъёрий ҳужжат Давлат таълим стандартидир. Ўқув режа, ўқув дастури, малака талаблари унинг таркибий қисмига киради.
«Стандарт» инглиз тилидан таржима қилинганда «меъёр», «намуна», «андоза», «модел» маъноларини англатади. Стандарт ёрдамида, республика миқёсидаги турли таълим муассасаларида таълимнинг барқарорлик даражасини таъминлашга эришилади, ўқув ишлари нормативлари мослаштирилади, ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.

Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва методларини жорий этиш;
ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;
кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
таълим ва унинг пировард натижалари, ўқувчиларнинг малака талабларини эгаллаганлик даражасини тизимли баҳолаш тартибини, шунингдек таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;
умумий ўрта таълим мазмунининг инсонпарварлиги;
давлат таълим стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига, шахс эҳтиёжига мослиги;
умумий ўрта таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;
умумий ўрта таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;
умумий ўрта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инноватсия технологияларига асосланилганлиги;
ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун таянч ва фанларга оид умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг таъминланганлиги;
ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.
Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси;
умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури;
умумий ўрта таълимнинг малака талаблари;
баҳолаш тизими.
Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув фанлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.

Таянч ўқув режа умумтаълим фанлари бўйича белгиланган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатлари (давлат ихтиёридаги ва мактаб ихтиёридаги соатлар)нинг минимал ҳажмини белгилайди.
Педагог кадрлар салоҳияти ҳамда моддий-техника базаси етарли бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг рухсати билан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида 15%гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари умумтаълим фанлари бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан иборат.

Баҳолаш тизими – давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг фаолияти самарадорлигини аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат.
Таълим мазмуни ва ўқув дастурлари асосида ўқув материаллари ўқув-методик мажмуада ўз ифодасини топади.

Дарслик – давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, унинг асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри.
Дарслик ўқувчиларнинг таълим жараёнида, онгли равишда ва фаол иштирок этишлари, ўқув материалини тўла ўзлаштиришларини таъминлаши керак. Ана шу масалаларни ҳал этиш йўлида дарсликлар қуйидаги вазифаларни бажаради:

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling