Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Таълим МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метод, усул ва технология. Таълим методи
- Таълим усули
2.3. Таълим МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ.
Таянч тушунчалар: метод, таълим методи, таълим усули, қоида, интерфаол метод, методика, технология, дидактик восита, таълимнинг техник воситалари. Метод, усул ва технология. Таълим методи тушунчаси анчагина мураккабдир. Шу боис педагогикада унинг тобора аниқ талқини хусусида мунозара ҳалигача давом этмоқда. Бироқ бу тушунчага бериладиган дидактларнинг турли таърифларига қарамай, уларнинг нуқтаи назарларини яқинлаштирадиган қандайдир умумийликни ҳам таъкидлаш мумкин. Кўпчилик муаллифлар таълим методини ўқувчиларнинг ўқув билиш фаолиятини ташкил этиш усули, деб ҳисоблашга мойилдир. Шу қоидани бошланғич нуқта билиб, мазкур тушунчани янада батафсил кўриб чиқиш ва унинг илмий таърифига келишга ҳаракат қиламиз. Метод сўзи юнонча тадқиқот, мақсадга эришиш йўли, усули деганидир. Метод – энг умумий маънода – мақсадга эришиш усули, маълум тарзда тартибга солинган фаолият. Кўринадики, бу ўринда ҳам ўқитувчининг ўргатувчи иши ва у ташкил этган ўқувчиларнинг фаол ўқув-билиш фаолияти уйғунлашади. Дидактикада, шунингдек, таълим усуллари атамаси ҳам кенг қўлланади. Таълим усули – таълим методининг таркибий қисми ёки алоҳида томони. Методлар билан усуллар муносабати ўзаро бир-бирига боғланган. Усул ва метод бутун ва қисм сифатида бир-бирига боғланади. Усуллар ёрдамида фақат педагогик ёки ўқув вазифасининг бир қисми ҳал қилинади. Худди шу методик усуллар турли методларда фойдаланилган бўлиши мумкин. Ва аксинча, худди шу метод турли ўқитувчилар томонидан турли усулларда очиб берилиши мумкин. Масалан, ўқитувчилар томонидан кўп қўлланиладиган машқ манбасига кўра амалий метод ҳисобланса, уни қўллаш эса бир нечта усуллар (машқнинг қоидасини ўқиб бериш (1-усул), биттасини намуна сифатида бажариб кўрсатиш (2-усул), ўқитувчининг намунаси асосида ўқувчилар томонидан машқнинг бажарилиши (3-усул), ўқувчилар томонидан бажарилган машқларни текшириш ва хатоларини тузатиш (4-усул) ва бошқалар) ёрдамида амалга оширилади. Ўқитувчиларнинг айримлари эса, «метод» тушунчасининг ўрнига «услуб» тушунчасини ҳам қўллайдилар. Аммо «услуб» тушунчаси «метод» атамасининг моҳиятини ўзида тўлиқ акс эттира олмайди. Чунки услуб кўпроқ хусусий (сўз бораётган ҳолатда айнан ўқитувчига хосликни ифода этади) тавсифга эга бўлиб, аниқ мақсадга эришиш йўли сифатида хизмат қила олмайди. Таълим амалиётида «педагогик технология» тушунчаси уч даражада қўлланилади: Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling