Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet34/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   97
Bog'liq
maruza

2.2. Таълим МАЗМУНИ
Таянч тушунчалар: таълим мазмуни, компетенция, Давлат таълим стандарти, ўқув режа, ўқув дастури, малака талаблари, ўқув-методик мажмуа.


Таълим мазмуни тушунчаси. Таълим мазмуни деганда ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларнинг аниқ белгиланган ҳажми ва кўлами тушинилади.

Таълим мазмуни такомиллашиб бориш тавсифига эга бўлиб, уни аниқловчи асосий омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) жамиятда фан, техника ва маданиятнинг ривожланганлик даражаси;
2) жамият томонидан қўйиладиган ижтимоий буюртма;
3) таълимнинг мақсад ва вазифалари;
4) инноватсион ривожланиш даражаси;
5) ахборотларнинг ҳажми ва кўлами;
6) ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари.
Замонавий шароитда фан ва техника ривожи таълим ва унинг натижаларига қўйиладиган талабларни тубдан ўзгартиришни талаб этмоқда ва ана шу асосдан келиб чиққан ҳолда таълим мазмунини модернизатсиялашни даврнинг ўзи педагогларнинг олдига муҳим вазифа қилиб қўймоқда. Ҳозирги вақтгача таълим мазмунини лойиҳалаш тизимли-фаолиятли ёндашувга асосланган бўлса, умумий ўрта таълим мактабларининг мақсадини ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш тарзидан ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган компетенцияларни компетентли-фаолиятли ёндашувга асосланишдан келиб чиққан ҳолда белгилаш талаб этилмоқда. Чунки умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилаётган ўқув-тарбия жараёнининг моҳияти ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ва қобилиятларини ривожлантириш эмас, балки ўқув фанлари бўйича асосан билимларни ахборот-вербал тарзда етказиш, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат бўлиб қолмоқда. Бундай репродуктив тарзда ўзлаштирилган маълумотлар ўқувчининг амалий фаолият тажрибасини ривожлантиришга етарлича имкон бермайди. Оқибатда ўқувчиларда жуда кўп ахборотларнинг беҳуда жамғарилаётганлиги, таълимнинг самараси паст бўлиши ва унинг реал воқеликка мос келмаслиги каби тафовутлар кўзга ташланмоқда. Аниқроғи, ўқувчи реал ҳаётдан узоқлашиб қолгандек, унинг олдига фақат илгаридан тўпланган ахборотларнигина ўзлаштириш мақсади қўйилгандек туюлади. Таълимнинг мақсадини бундай тарзда белгилаш ўқувчининг фаоллигини чеклаб қўяди, оқибатда унинг ҳам шахсий, ҳам ижтимоий жиҳатдан англанган маъноси йўқолади.
Бундай муаммоли вазиятдан чиқишнинг ягона йўли умумий ўрта таълимда янгича, яъни компетент ёндашувни жорий этишдир. Албатта, умумий ўрта таълим тизимига компетент ёндашувни жорий этиш, энг аввало, уни илмий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур ўрганишни тақозо этади. Гарчи умумий ўрта таълим учун компетент ёндашувни феномен сифатида талқин этиш мумкин бўлсада, у педагогика фанида чуқур англаб етилганлиги ва ўз ўрнига эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Айниқса, сўнгги вақтларда таълимга доир муаммоларни таҳлил этишда «компетенция», «компетентлик», «таянч компетенциялар» каби атамалардан кенг фойданилмоқда. Педагогик ҳамжамиятда компетенция ва компетентлик, улардан қайси бири таняч (универсал) ҳисобланиши, уларни шакллантириш ва баҳолаш усулларини аниқлаш жараёни жадаллик билан бормоқда, мазкур тушунчаларни аниқлаштириш бўйича қизғин мунозаралар давом этмоқда.
Компетент ёндашув ўқувчидан алоҳида-алоҳида билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни эмас, балки уларни яхлитликда эгаллашни талаб этади. Мазкур талаб билан боғлиқликда ўз навбатида ўқитиш методларини танлаш тизими ҳам ўзгаришга учрайди. Ўқитиш методларини танлаш ва амалиётда қўллаш ўз навбатида таълим жараёнида қўйиладиган талабларга мувофиқ келадиган компетенция ва функцияларни такомиллаштиришни талаб этади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, компетент ёндашув умумий ўрта таълимни модернизатсиялаш нуқтаи назаридан янги педагогик воқелик ҳисобланади. Мазкур ёндашув доирасида амалий фаолият тажрибаси, компетенция ва компетентликни дидактик бирликлар сифатида кўриб чиқиш ҳамда таълимнинг анъанавий уч элементи (триада) – «Билим – Кўникма – Малака»ни олтита бирлик (сикстет) – «Билим – Кўникма – Малака – Амалий фаолият тажрибаси – Компетенция – Компетентлик» тарзида таҳлил этилиши талаб этилади.

Умумий ўрта таълимда компетент ёндашувни татбиқ этиш ҳақида гап кетганда, касбий таълимдан фарқли равишда «умумтаълимий компетенция» тушунчасини таълим амалиётига татбиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Чунки умумтаълим мактаби ўқувчиси ҳали маълум бир компетенцияни ўзида тўлиқ акс эттира олмаса ҳам, унинг айрим компонентларини амалга оширишга қодирдир.
Умумтаълимий компетенция шахсий ва ижтимоий аҳамиятли продуктив фаолиятни амалга ошириш зарур бўлган реал воқеликнинг аниқ белгиланган объектларига муносабатини тақозо этувчи ўқувчининг семантик (маъно-мазмун) йўналганлиги, билим, кўникма ва малакалари ҳамда фаолият тажрибалари мажмуида акс этувчи таълимий тайёргарликка қўйиладиган талабдир.
Ўқувчи учун компетенция – бу унинг келажак образи, ўзлаштириш учун аниқ мўлжал (ориентир). Бироқ мактаб таълими даврида ўқувчида «юксак» компетенцияларнинг айрим элементлари шаклланади, нафақат у келгуси фаолиятга тайёргарлик, балки ҳозирги босқичда муваффақиятли ижтимоийлашув учун мазкур компетенцияларни умумтаълимий нуқтаи назардан ўзлаштиради.
Умумтаълимий компетенциялар мактабда ўқитиладиган фанларни ўзлаштиришга йўналтирилган фаолиятнинг таркибий қисми сифатида қаралиши ҳамда унинг мақсадини тўлиқ рўёбга чиқаришни таъминлай олишини эътироф этиш мақсадга мувофиқдир. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мактаб таълими даврида ўқувчи энг асосий – фуқаролик компетенциясини ўзлаштиради ва таълимнинг кейинги босқичларида ҳам мазкур компетенциянинг етакчилик роли сақланиб қолиши зарур.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling