Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Таълим воситалари таснифи
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолият субъекти бўйича
- Фаолият объектлари бўйича
Таълим воситалари таснифи аниқ ва ягона бўлиши мумкин эмас. Таълим воситасининг аҳамиятли томони уларнинг биргаликда қўлланили-шидир ва ҳеч қачон бир-бирини инкор этмайди. Ўқитувчининг вазифаси – дарс жараёнини фаоллиштириш учун таълимнинг самарали воситасини танлаб олишдир.
Таълим воситаларини таснифлашда турли асосларга кўра ёндашиш мумкин: – фаолият субъектига кўра; – фаолият объектига кўра; – ўқув ахборотига муносабатига кўра; – ўқув жараёнидаги вазифасига кўра. Фаолият субъекти бўйича таълим воситалари ўргатиш ва ўрганишга бўлинади. Ўқитиш воситалари. Масалан, намойишли-тажриба қуроллари. Бундай қуроллар ўқитувчи тоионидан мавзуни тушунтириш ва мустаҳкамлаш учун қўлланилади. Ўрганиш воситалари. Масалан, лаборатория-практикум қуроллари. Бундай воситалар ўқувчилар томонидан янги билимларни эгаллаш учун қўлланилади. Дидактик воситалар ўқитувчи ва ўқувчи учун хослигига қараб, иккига бўлинади. Биринчисига кўра, нарсалар ўқитувчи томонидан таълимнинг мақсадларини самарали реализатсиялаш учун қўлланилса, иккинчиси – бу ўқувчиларнинг индивидуал воситалари, дарсликлар, дафтарлар. Бундан ташқари дидактик воситалар ўқитувчи ва ўқувчилар фаолият турига кўра спорт қуроллари, ботаника ва география майдончаси, компютерларга ҳам бўлинади. Фаолият объектлари бўйича ҳам таълим воситалари иккига бўлинади: Материал таълим воситалари. Бу ўқув қўлланмалари, дарсликлар, жадваллар, макетлар, моделлар, ўқув-техник воситалар, мебел, ўқув-лаборатория қурилмалари, кўргазмали воситалар бўлиши мумкин. Идеал таълим воситалари – булар педагог ва ўқувчилар янги билимларни эгаллашда қўллайдиган воситалар: чизмалар, схемалар, диаграммалар, тасвирий, санъат, нутқ, хат ва бошқалар. Идеал воситалар – бу «фикрлар ҳақидаги фикрлар»: ўқитувчи уларни ўргатиш учун белгиланган шаклда кўрсатиши зарур. Масалан, материализатсия – абстракт символлар тарзида кўрсатиладиган восита(графиклар, жадваллар, чизмалар), вербализатсия – нутқ баёни тарзида кўрсатиладиган восита(таҳлил, муҳокама қилиш, далил келтириш). Материал ва идеал восита бир-бирини тўлдиради. Материал восита қизиқиш ва диққатни уйғотиш, амалий ҳаракатларни амалга оишириш билан боғлиқ бўлса, идеал воситалар – мантиқий муҳокама. Материални тушунтириш, нутқ маданияти, ёд олиш билан боғлиқ. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling