Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таълимни ташкил этиш шакллари. Дарс – таълимни ташкил этишнинг асосий шакли


Download 0.79 Mb.
bet45/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97
Bog'liq
maruza

2.4. Таълимни ташкил этиш шакллари. Дарс – таълимни ташкил этишнинг асосий шакли.


Таянч сўзлар: ташкил этиш, шакл, таълимни ташкил этиш шакли, таълимни ташкил этиш тизими, дарс, дарснинг турлари, таълимни ташкил этишнинг ёрдамчи шакллари.


Таълимни ташкил этишнинг шакллари. Таълимни ташкил этиш шакли – бу ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган тартибда, муайян мақсадга мувофиқ маълум режимда ташкил этиладиган ўқув-билиш фаолиятининг ташқи ифодасидир.
Жаҳон педагогика фани ва амалиётида таълимни ташкил этишнинг турли шакллари мавжуд. Жамият ривожининг ҳар бир янги босқичи таълимни ташкил этишга ўз таъсирини ўтказади.
Айни вақтда таълимнинг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади:
индивидуал, индивидуал-гуруҳли, синф-дарс, лексия-семинар ва синфдан ташқари, аудиториядан ташқари, мактабдан ташқари. Улар ўқувчиларни қамраб олиши, ўқувчилар фаолиятини ташкил этиши, жамоавий ва индивидуал шаклларининг нисбатлари, мустақиллиги даражаси ва ўқиш жараёнига раҳбарлик қилиш хусусиятлари каби белгиларига кўра қуйидаги уч асосий турга ажратилади:
1) индивидуал;
2) синф-дарс;
3) маъруза-семинар.
Қадим замонларда мавжуд бўлган ўқитишнинг энг қадимги шакли таълимнинг индивидуал шакли ҳисобланади. Ўқишни ташкил этишнинг индивидуал шакли антик давр ва ўрта асрларда ягона усул бўлган, ундан баъзи мамлакатларда ХВИИИ асргача кенг фойдаланилиб келинган.

Афзалликлари

Камчиликлари

1) ўқув фаолияти мазмуни, методи ва суръатини тўла индивидуалаштириш имкониятининг мавжудлиги;
2) аниқ бир масалани ҳал этишда таълим олувчининг ҳар бир ҳаракати ва оператсияларини кузатиб боришга имкон бериши.

1) вақтнинг тежамли эмаслиги;
2) ўқитувчи таъсирининг чекланганлиги (ўқитувчининг вазифаси ўқувчига топшириқ бериш ва уни бажарилишини текширишдан иборат);
3) бошқа ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш имконияти чекланганлиги (бу ҳолат ижтимоийлашув жараёнига салбий таъсир кўрсатади);
4) жамоада ишлаш тажрибасининг шаклланмаслиги.

ХВИ асрдан бошлаб индивидуал ўқитиш шаклининг аҳамияти пасайиб, унинг ўрнини таълимнинг индивидуал-гуруҳли шакли эгаллашига имкон берди.


Улардан бири болаларнинг гуруҳли (жамоали) таълими саналади. У Ғарбий Россия (ҳозирги Белоруссия ва Украинанинг ғарбий қисмлари) биродарлик мактабларида илк бор қўлланилган ва у синф-дарс шаклининг асоси бўлиб қолган. Бу тизимлар ХВИИ асрда Ян Амос Коменский томонидан «Буюк дидактика» асарида назарий жҳатдан асослаб берилди ва оммалаштирилди. Олим педагогикага ўқув йили, ўқув куни, дарс, машғулотлар орасидаги танаффус, ўқув таътиллари каби тушунчаларни киритди.
Синф-дарс тизими гарчи 350 йил аввал асосланган бўлсада, бугунги кунда ҳам кенг кўламда қўлланилиб келинмоқда.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling