Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суҳбат методи.
- Анкета методи
- Интервю методи
Педагогик кузатиш методи. Уни қўллаш жараёнида таълим муассасаларининг ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадқиқ этилаётган муаммо ҳолати аниқланади, тажриба аввали ва якунида қўлга киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ тўғрисидаги маълумотга эга бўлинади. Педагогик кузатиш мураккаб ва ўзига хос хусусиятларга эга. Кузатиш аниқ мақсад асосида, узлуксиз, изчил ва тизимли амалга оширилса, кутилган натижани қўлга киритиш мумкин. Олиб борилаётган педагогик кузатиш таълим-тарбия сифатини ошириш, ўқувчи шахсини шакллантиришга хизмат қилса, мазкур методнинг аҳамияти янада ошади.
Педагогик кузатувни ташкил этишда хатога йўл қўймаслик муҳимдир. Бунинг учун тадқиқотчидан қуйидагилар талаб этилади: 1) кузатув жараёнида аниқ мақсадга эгалик; 2) кузатишни тизимли равишда йўлга қўйиш; 3) кузатишнинг ҳар бир босқичида муайян вазифаларни ҳал этиш; 4) ҳар бир ҳолатнинг моҳиятини синчиклаб ўрганиш; 5) хулоса чиқаришга шошилмаслик. Суҳбат методи. Бу метод педагогик кузатиш жараёнида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, мавжуд ҳолатга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педаго-гик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. Суҳбат мақсадга мувофиқ ҳолда индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади. Суҳбат жараёнида респондентларнинг имкониятлари тўла-тўкис намоён бўлишга эришиш муҳимдир. Унинг самарали бўлиши учун қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқ: 1) мақсаддан келиб чиққан ҳолда суҳбат учун белгиланувчи саволларнинг мазмунини аниқлаш ҳамда саволлар ўртасидаги мантиқийлик ва изчилликни таъминлаш; 2) суҳбат жойи ва вақтини аниқ белгилаш; 3) суҳбат иштирокчиларининг сони хусусида маълум тўхтамга келиш; 4) суҳбатдош тўғрисида аввалдан муайян маълумотларга эга бўлиш; 5) суҳбатдош билан самимий муносабатда бўлиш; 6) суҳбатдошнинг ўз фикрларини эркин ва батафсил баён этиши учун шароит яратиш; 7) саволларнинг аниқ, қисқа ва равшан берилишига эришиш; 8) олинган маълумотларни ўз вақтида таҳлил қилиш. Анкета методи (франсузча – текшириш). Ушбу метод ёрдамида педагогик кузатиш ва суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Анкета методи ҳам тизимланган саволлар асосида респондентлар билан мулоқотни ташкил этишга асосланади. Анкета саволларига жавоблар, кўп ҳолларда, ёзма равишда олинади. Ўрганилаётган жараён моҳиятидан келиб чиққан ҳолда анкета саволлари қуйидагича бўлади: 1) очиқ турдаги саволлар (респондентларнинг эркин, батафсил жавоб беришлари учун имкон берувчи саволлар); 2) ёпиқ турдаги саволлар (респондентлар «ҳа», «йўқ», «қисман» ёки «ижобий», «қониқарли», «салбий» ва ҳоказо тарздаги жавоб вариантларини танлаш орқали саволларга жавоб берадилар). Анкета методини қўллашда ҳам бир қатор шартларга амал қилиш зарур. Улар қуйидагилардир: 1) анкета саволлари тадқиқ этилаётган муаммонинг моҳиятини ёритишга хизмат қилиши лозим; 2) анкета саволлари йирик ҳажмли ва ноаниқ бўлмаслиги керак; 3) анкета саволлари ўқувчиларнинг дунёқараши, ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш асосида тузилиши зарур; 4) анкета саволлари респондентлар томонидан тўла жавоблар берилишини таъминловчи вақтни кафолатлай олиши зарур; 5) анкета ўқувчиларнинг педагогик ва психологик тавсифномаларини тузиш манбаига айлантириб юборилмаслиги зарур; 6) анкета жавоблари муайян мезонлар асосида пухта таҳлил этилиши шарт. Интервю методи респондент томонидан тадқиқ этилаётган муаммонинг у ёки бу жиҳатини ёритувчи ҳодисага нисбатан муносабат билдирилишини таъминлайди. Интервю респондент эътиборига туркум саволларни ҳавола этиш асосида ўтказилади. Интервю жараёнида олинган саволларга нисбатан тадқиқотчи томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling