Педагогика


Download 0.51 Mb.
bet3/17
Sana12.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1264546
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маъруза Педагогика Слайдлар йил (2)

2. Таълим тамойиллари. Таълим тамойилларида таълимнинг аниқ, тарихий тажрибага асосланувчи меъёрий асослари (қоидалари) ўзи фодасини топган. Таълим жараёни дидактик тамойиллар негизида ташкил eтилади.
  • Таълим тамойиллари (дидактик тамойиллар) ўқув жараёнини нг умумий мақсадлари ва қонуниятларига кўра унинг мазмуни, ташкилий шакллари, методлари, воситалари ҳамда асосий шартлари моҳиятини белгиловчи eнг муҳим ғоялар.
  • Таълим тамойилларини билиш ўқув жараёнини унинг қонуниятлари асосида ташкил eтиш, унинг мақсадларини асосли равишда белгилаш ва ўқув материалини мазмунини танлаб олиш, мақсадга мувофиқ таълим шакли ва методларини танлаш имконини беради.
  • Тамойиллар таълим жараёнини нг моҳияти, қоидалар eса унинг алоҳида томонларини акс eттиради.
    • Таълимни мазмунли ва ташкилий-методик тамойиллардан ташкил топган тизим сифатида эътироф этиш мумкин:
    • I. Таълимнинг мазмунли тамойиллари.Улар таълим мазмунини танлаш билан боғлиқ бўлган қонуниятларни акс эттиради ва қуйидаги ғояларни ифодалайди:
    • 1. Ижтимоий -ғоявийлик таълим мазмунини шахснинг субъективлигини ривожлантириш, унинг маънавийлиги ва инжтимоий етуклигига йўналтиришда намоён бўлиши керак. У таълим мазмунини инсонпарварлаштиришни назарда тутади ва фуқароликни англаш, Ўзбекистон Республикасининг инжтимоий ва сиёсий тузилиши ҳақидаги тасаввурлар тизими, ўзбек халқи маданияти психологик хусусиятлари, унинг менталитет хусусиятлари, миллий сиёсати ва маданияти каби долзарб масалалар ҳақидаги тасаввурларининг шаклланиши билан боғлиқ.
    • 2. Илмийлик таълим мазмунини замонавий фан ва техника ривожланиш даражаси, жаҳон цивилизацияси тўплаган тажрибага мос келишин иифодалайди. Бу тамойил таълим вақтида ва ўқишдан ташқари вақтда амалга ошириладиган таълим мазмуни ўқувчиларни объектив илмий далиллар, ҳодисалар, қонунлар, замонавий ютуқлар ва ривожланиш истиқболларини очиб беришга яқинлаштириб, у ёки бу соҳанинг асосий назария ёки контцепциялари билан таништиришга йўналтирилган бўлишини талаб этади.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling