Педагогика


Гуманистик (феноменологик) парадигма


Download 0.51 Mb.
bet9/17
Sana12.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1264546
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Маъруза Педагогика Слайдлар йил (2)

3. Гуманистик (феноменологик) парадигмага кўра (А.Маслоу, А.Комбс, К.Роджерс, Л.С.Вигодский ва бошқалар) таълим олувчи eркин шахс, инжтимоий муносабатлар субъекти сифатида ўзига хос ривожланиш имкониятларига eга. Улар болани ривожлантириш мақсадида уни шахслараро муносабатлар жараёнига йўналтиради. Таълимнинг феноменологик (феномен юнонча “пҳaинoмeнoн”-ҳисобланган, яъни, машҳур, алоҳида нодир одам) модели ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, уларнинг талаб ва қизиқишларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни кўзда тутади. Унинг вакиллари ўқувчини нодир шахс деб ҳисоблайдилар. Гуманистик парадигма доирасида фаолият олиб борувчи ҳар бир таълим тизими ижодий ривожланади ва ўқувчи ҳамда ўқитувчининг eркинлиги ва ижодкорлигини ёқлайди.
  • Гуманистик парадигма ғоялари 1991 йилдан кейин республика узлуксиз таълим тизимига жорий eтила бошланди. Парадигманинг диққат марказида ўқувчининг баркамол ривожланиши, унинг интеллектуал eҳтиёжлари, “eркин фикрлайдиган шахсни тарбиялаш” масаласининг ижобий ҳал eтилиши ётади.
    • 4. Эзотерик парадигма (юнонча “эсoтeрикoс” ички, сирли, яширин, фақатгина айрим тоифа кишиларигина аён бўлган моддий олам билан инсо нўртасидаги ўзаро алоқаларнинг юксак даражалари) моҳияти ҳақиқат абадий ва ўзгармас, доимий эканлигини таъкидлашдан иборат. Парадигма тарафдорлари ҳақиқатни билиб бўлмаслиги, унга фақатгина фаҳмлаш асосида эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Педагогик фаолиятнинг олий мақсади коинот билан мулоқот, ўқувчининг табиий кучларини озод этиш ва ривожлантиришдан иборат. Шу билан бирга, ўқитувчининг ҳимоялаш вазифаси муҳимдир, у ўқувчининг мавжуд имкониятларини уни маънавий, жисмоний, психик жиҳатдан ривожлантиришга йўналтиради.
    • 5. Илмий-техник, технократик парадигманинг асосий мақсади амалиётни такомиллаштириш асосида таълим олувчиларга “аниқ” илмий билимларни бериш ва уларнинг ўзлаштирилишини таъминлашдир. Билим-кучдир, шу боис шахс қиммати унинг ўрганиш, билим олиш, имкониятлари билан белгиланади. Шахс муайян (ўртача, стандартлаштирилган) билим ёки хулқ-атвор эгаси бўлсагина қадрият сифатида эътироф этилади деган ғоя ушбу парадигманинг асосини ташкил этади.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling