Муаммоли таълимда муаммоли вазиятларни ҳал қилиш методи фаол қўлланилади. Муаммоли вазиятларни ҳал қилишда баҳс-мунозаралардан фойдаланилади. Бунда, айниқса, кичик гуруҳларда ишлаш самарали кечади. Мазкур методни қўллаш орқали ўқувчи, тинглoвчилaр маълум муаммони ҳалқилишда бир неча вариантларни илгари суриш, уларнинг амалий қийматини баҳолаш, илгари сурилган муқобил вариантлар орасидан энг мақбулини танлаш малакаларини ўзлаштирадилар. 2. Модул таълими (лотинчадан “мoдулус” – кичик ўлчам, яъни умумий ўқув материалининг алоҳида ёки фикран ажратилган таркибий қисми) дан ўқувчиларнинг мустақил таълим олишларини йўлга қўйиш, уларни маълум ўқув материаллари билан таъминлаш, уларнинг таълимий фаолияти юзасидан мониторингни ташкил этишда фойдаланилади. Уни қўллашда бериладиган яхлит ўқув материали блок (алоҳида ажратилган қисм)ларда 1-блок, 2-блок ва ҳоказо тарзида тақдим этилади. - 3. Дастурий таълимнинг ўзига хос жиҳати ўқитишнинг ўқувчилар эҳтиёжлари, қизиқишлари, билимлари, дунё қарашлари ҳамда ўқув фанининг имкониятлари, ўқувчилар томонидан ўқув материалларини ўзлаштиришда дуч келинаётган муаммоларни инобатга олган ҳолда ташкил этилиши билан белгиланади. Узлуксиз таълим жараёнида дастурий таълимни қўллашда педагоглар томонидан муаллифлик дастурларининг ишлаб чиқилиши аҳамиятлидир. Улар машғулотларнинг ранг-баранг бўлишини таъминлайди, таълим муассасасининг имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
- 4. Ривожлантирувчи таълим ўқувчиларнинг ички имкониятлари ошириш ва уларн ирўёбга чиқаришга йўналтирилади. Ушбу таълимда, кўпроқ тренинг лар ва тақдимотларда нфойдаланилади. Тренинглар ўқувчиларда муайян билимларни пухта ўзлаштириш, уларни амалиётда самарали қўллай олишга доир кўникма-малакаларни шакллантиришга, бу жараёнда уларнинг мавжуд имкониятларини тўла рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Мазкур метод таълим олувчиларда ўқув фаолиятини ташкил этишга ижодий ёндашиш, ўз устида ишлаш, мустақил таълим олиш кўникмаларини ҳам ривожлантиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |