Педагогика


Download 0.51 Mb.
bet1/17
Sana12.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1264546
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маъруза Педагогика Слайдлар йил (2)

  • ПЕДАГОГИКА

1.1.“Олий таълим педагогикаси” курсининг мақсад ва вазифалари:

  • 1.1.“Олий таълим педагогикаси” курсининг мақсад ва вазифалари:
  • Олий таълим педагогикаси курси қайта таёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини назарий, методик, технологик жиҳатдан касбий тайёрлаш жараёнининг қонуниятлари тўғрисидаги фан. Мазкур курс тингловчиларни Олий таълим педагогикасининг методологик асослари, педагогик кадрлар малакасини оширишга қўйиладиган талаблар, таълим парадигмалари, педагогик тадқиқот методлари, олий таълимни модернизациялаш ва оптималлаштириш; таълим жараёнининг психологик ўзига хослиги, ўқув мотивацияси ва таълим самарадорлигига хизмат қилади.
  • Курснинг мақсади – олий таълимда таълим мазмунининг ўзига хос жиҳатларини очиш, олий педагогик таълимнинг глобал муаммоларини асослаш ва олий мактаб дидактикасини асосларини қайта кўздан кечиришдан иборат.
  • 1.2. Фаннинг устувор тамойиллари ва илмий-тадқиқот методлари. Маълумки, ҳарбир жараён, фаолият, фанни ўқитиш сифат ва самарадорлиги уларнинг қандай тамойиллар асосида ташкил этилишига боғлиқ. Шу жумладан, “Олий таълим педагогикаси” фанининг мазмунида ҳам устувор тамойиллар муҳим ўрин тутади. Улар қуйидагилардан иборатдир:
  • - инсонпарварлик;
  • - демократик ғоялар устуворлиги;
  • - тезкорлик;
  • - очиқлик;
  • - узлуксизлик;
  • - воқеликдан ўсиб ҳаракат қилиш;
  • - маданий тараққиётга мослик;
  • - узлуксиз таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва алоқадорлик;
  • - назария ва амалиёт бирлиги.
  • Педагогик илмий-тадқиқот методлари:
  • 1. Педагогик кузатиш.
  • 2. Олий мактаб субъектлари фаолияти самарадорлигини ўрганиш.
  • 3. Рейтинг.
  • 4. Олий таълим муассасаси ҳужжатларини таҳлилқилиш.
  • 5. Педагогик тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.
  • 6. Қиёсий таҳлил.
  • 7. Ижтимоий методлар (анкета сўрови, суҳбат, интервю, тест).
  • 8. Педагогик моделлаштириш.
  • 9. Педагогик тажриба.
  • 10. Математик статистика.
  • 1.3. Талабаларнинг билимларига қўйиладиган талаблар:
  • - олий таълим педагогикасининг назарий ва амалий масалалари;
  • - олий мактабда ўқитишни ташкил этишнинг шакл ва методларига замонавий талаблар;
  • - ўкитиш жараёнида тингловчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари;
  • - олий мактаб муаллимининг инновацион фаолияти;
  • - олий мактабда фаол ўкитишни ташкил этиш технологияси;
  • - олий мактаб муаллими педагогик маҳоратининг асослари.
  • 1.4. Бошқа фанлар билан алоқаси:“Педагогика ”, “Педагогик маҳорат асослари”, “Психология”, “Инжтимоий педагогика ”, “Инжтимоий психология”, “Фалсафа”, “Мантиқ” ва бошқалар.
  • 1.5. Таълим технологиялари, кўргазмалилик ва ўқитишнинг бошқа воситаларини қўллаш: мазкур курсни маъруза ва амалий машғулотларини ўрганиш жараёнида фаол ўкитиш технологияси, дидактик ўйинлар, муаммоли ўқитиш технологиялари ҳамда ўкитишнинг инновацион методларидан фойдаланилади.
  • 1.6. Мазкур фанни ўрганиш учун ажратилган соатлар ҳажми: “Олий таълим педагогикаси ” курси қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига 6 соат ҳажмида ўтилиши мўлжалланган бўлиб, шундан 4 соат маъруза, 2 соат амалий машғулотни ташкил этади.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling