Адабиётлар: Мaвлoнo вa Р., Тўрaе вa O., Xoлиқбeрдиев К. Пeдaгoгикa (кaсб-ҳунaр кoллeжлaри учун дaрслик). Иккинчи нaшри. – Тoшкeнт: “Ўқитувчи“ НМ ижoдий уйи, 2008. Педагогика /Жисмоний тарбия институтлари учун дарслик.Рус тилидан таржима. – Тошкент: Ўқитувчи, 1990. Педагогика назарияси ва тарихи. 1-қисм. Педагогика назарияси. – Тошкент: “Иқтисoд-мoлия”, 2007. Толипов Ў., УсмонбоеваМ. Педагогик технология: назария ва амалиёт. – Т.: Фан, 2005. - Ўз навбатида ўқитиш (дарс бериш) маҳорати қуйидаги талаблар билан белгиланади:касбий лаёқат; психологик-педагогик тайёргарлик; ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш маҳорати; ўқув адабиётлари турларини билиш; янги педагогик ва ахборот технологияларини эгаллаганлик, Интернетнинг глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмалар; предметлараро алоқалардан фойдаланиш маҳорати; педагог кадрлар малакасини оширишнинг асосийс шаклларини, илмий-педагогик ижодиёт методологиясини, педагогика фани ва соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, риторика ва нотиқлик санъати асосларини, таълим соҳасига оид Қонунларни, узлуксиз таълим тизимининг асосий атамалари ва тушунчаларини билиш.
- 2. Таълим жараёнинг дидактик моҳияти. Таълим жараёнининг “яхлитлиги” “тизимлилиги” ва “мажмуавийлиги”ни бир хилда талқин этиш мумкин эмас. Бироқ, таълим жараёнининг яхлитлиги унинг тизимлилиги билан узвий боғлиқ.
- Тизим (мустақил тушунча сифатида) ўзаро боғланган кўплаб элементлар (таркибий қисмлар) ўртасидаги мустаҳкам бирлик ва ўзаро яхлитликдир. Таълим яхли тизим сифатида кўплаб ўзаро боғлиқ қуйидаги элементларни ўзичига олади:
- таълим мақсади;
- ўқув маълумот (ахборот)лари;
- ўқитувчи фаолияти;
- ўқувчининг таълимий фаолияти;
- таълим шакллари;
- таълим воситалари;
- таълим жараёнини бошқариш усуллари;
- таълим натижаси.
- Барча таркибий қисмларнинг ўзаро бирлиги ва яхлитлиги сифатида намоён бўлувчи таълим жараёнини нг негизини ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълимий фаолиятлари ташкил eтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |