7. Маданий тараққиёт билан уйғунлик таълим мазмунининг илм фан, техника ва технология соҳаларининг ривожи билан уйғун равишда бойиб, такомиллашиб бориши билан изоҳланади. Таълим мазмунига замонавий илмий билимлар, инжтимоий ва маданий ўзгаришлар моҳиятини ифодаловчи тушунчалар доимий равишда сингдирилиб борилади. 8. Инсонпарварлик боланинг шахс сифатидаги қадр-қиммати, унинг эркинлиги ҳамда бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш, уни ривожлантириши, ижодий имкониятларини рўёбга чиқариши, унга ҳаётда ўз ўрнини топишда ёрдам кўрсатиши ва ҳоказоларни назарда тутади. Инсонпарварлик ғояси антик давр файласуфлари (Суқрот, Афлотун, Арасту ва бошқалар) қарашларида илк бор кўзга ташланади. Марказий Осиёда инсонпарварлик ғоялари Шарқ Уйғониш даврида кенг ривожланди. Абу Наср Форобийнинг фикрича, болани энг аввал ўқимишли, саховатли инсон қилиб тарбиялаш керак, зеро, салбий нуқсонлар болаликдан пайдо бўлади. Шу боис оилада тарбияни йўлга қўйишда хато қилмаслик зарур. - II.Таълимнинг ташкилий-методик тамойиллари. Таълимни ташкил этиш методикаси таълим мазмунини шакллантириш каби эркин танланиши мумкин эмас. Бу борада муайян инжтимоий , психологик ва педагогик талабларни инобатга олиш зарур. Бундай талаблар таълимнинг ташкилий-методик тамойиллари деб юритилувчи тамойиллар мазмунида ўз ифодасини топган:
- 1. Таълимнинг изчиллиги, тизимлилиги, кетма-кетлиги тамойили билиш босқичларининг объективлигини англатади. Изчиллик таълим мазмуни, унинг шакли ва усуллари, ўқув жараёни иштирокчилари бўлган субъектларнинг ўзаро муносабатларига тааллуқли бўлиб, у алоҳида (қисман) ва хусусий ўқув вазиятлари, предмет ва ҳодисалар ўртасидаги боғлиқлик, алоқадорлик қонуниятларини аста-секин ўзлаштириш асосида уларни ягона яхлит ўқув жараёнига бирлаштиришга имкон беради.
- Изчиллик таълим жараёнининг маълум тизим ва кетма-кетлик асосида бўлишини назарда тутади, зеро, мураккаб масалаларни оддий масалаларни ўрганмай туриб ҳал этиб бўлмайди.
- 2. Мунтазамлик ва кетма-кетлик у ёки бу ўқув материалини ўзлаштириш суръати, унинг элементлари ўртасидаги ўзаро мослигини таҳлил қилишга имкон беради. Таълимнинг мунтазамлилиги ва кетма-кетлиги маълум фанлар бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, борлиқни яхлит идрок этиш ўртасидаги қарама-қаршиликни ҳал этишга имкон беради. Ушбу ҳолатлар биринчи навбатда дастур ва дарсликларни муайян тизимда яратиш, фанлараро ҳамда фанлар ичидаги боғлиқликни таъминлаш эвазига намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |