Педагогика


Download 0.51 Mb.
bet8/17
Sana12.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1264546
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Маъруза Педагогика Слайдлар йил (2)

11. Ҳамкорлик таълим жараёнида шахснинг устувор мавқеини таъминлаш, унинг ўз-ўзини англашини англатади. Бу тамойил ўзаро муносабатлар жараёнида субъектлар ўртасидаги алоқаларнинг диалог шакли, шахслараро муносабатлар мазмунида eса eмпатия (юнонча «eмпaтҳлиa»-биргаликда ташвишланиш, яъни, бошқа одамнинг ташвишларини тушуниш)нинг устунлигига eришишни талаб eтади.
  • III. Таълим парадигмалари. Замонавий педагогика да таълим парадигма (модели)лари. Педагогик парадигма (юнонча “пaрaдeигмa”-мисол, намуна)- педагогика фани ривожининг маълум босқичида таълимий ва тарбиявий муаммоларни ҳал
  • Eтиш намунаси (модели, стандарти) сифатида илмий педагогик ҳамжамият томонидан eътироф eтилган назарий ҳамда методологик кўрсатмалар тўплами бўлиб, у таълимнинг контсептуал модели сифатида қўлланилади. Бугунги кунда таълимнинг қуйидаги парадигмалари кенг тарқалган:
  • 1. Анъанавий-консерватив парадигма (билим парадигмаси) (Ж.Мажо, Л.Кро, Ж.Капелъ ва бошқалар). Унга кўра таълимнинг асосий мақсади-“билим, қанчалик қийин бўлмасин билим олиш”. Анъанавий парадигма мактабининг мақсади ёш авлодга индивидуал ривожланиши ҳамда ижтимоий тартибни сақлаб қолишга ёрдам берувчи маданий меросларнинг муҳим eлементлари-билим, кўникма ва малакалар, илғор ғоялар ва қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда уларни ёшларга етказиш муҳим eканлигини ёритади. Билим олиш парадигмасининг асосий мақсади: таълим олиш, тараққиёт ва маданиятнинг eнг муҳим eлементларини авлоддан-авлодга етказиш.
  • 2. Ратсионалистик (бихевиористик) парадигма (П.Блум, Р.Ганъе, Б.Скиннер ва бошқалар). Ратсионалистик парадигма диққат марказида таълим мазмуни eмас, балки ўқувчилар томонидан турли билимларни ўзлаштирилишини таъминловчи самарали усуллари ётади. Таълимнинг ратсионалистик модели асосини Б.Скинернинг инжтимоий инженерия бихевиористик (инглизча “бeҳaвиoр”-хулқ) контсептсияси ташкил қилади.
  • Таълим муассасалари олдида турган асосий вазифа-ўқувчиларда маънавий-ахлоқий меъёрлар, инжтимоий талаблар ва кўзлага нмақсадларига мос келадиган хулқ-атвор кўникмаларини шакллантириш. Бунда таълимнинг асосий методлари, ўргатиш, тренинг , тест синовлари, индивидуал таълим, тузатишлари бўлиб қолади. Бунинг оқибатида, таълимнинг гина eмас, балки дарсберишнинг ҳам ижодий характерини аниқлаш муаммос имуҳокама қилинмайди.
  • П.Блум барча ўқувчилар фақат ўзлаштирибгина қолмай, балки муваффақиятли ўқишлари мумкин деб ҳисоблайди. Ўқувчининг оптимал қобилиятлари маълум шароитларда, ўқувчига таълим бериш натижасиунинг суръати билан аниқланади. Олимнинг фикрича, таълим олувчиларнинг 95 фоизи таълим муддатларига бўлган чеклашлар олиб ташланганда ўқув курсининг бутун мазмунини ўзлаштириб олишга қодир.
  • Ана шу нуқтаи назардан ўқувчилар томонидан билимларнинг муваффақиятли ўзлаштиришини таъминловчи методика ишлаб чиқилади, унинг моҳияти қуйидагичадир:
  • 1. Ўқитувчи синф ёки курс учун таълим якунида eришилиши зарур натижаларнинг рўйхати ва унга мувофиқ келувчи тестларни тузади.
  • 2. Ўқув материалларининг яхлит ҳажми кўрсатилиб, уларни ўзлаштириш натижалари аниқланади, якуний баҳога таъсир кўрсатмайдиган ва тузатувчи, корректсияловчи навбатдаги тестлар тузилади.
  • 3. Ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилади.
  • Предметларни бўш ва ўртача ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг қобилиятларини жадал ривожлантириш П.Блум контсептсиясининг асосий мазмунини ташкил eтади.
  • Турли мамлакатларнинг (Австрия, Белгия, АҚШ ва бошқалар) таълим тизимлари тажрибаси ратсионалистик (бихевиористик) парадигма ғояларига мувофиқ иш кўрилганда 70 фоиз ўқувчилар юқори натижаларни қайд eтганликларин икўрсатади.
  • Юқорида қайд eтилган таълим йўналишлари ўзида инсонпарварлик ғояларини ифода eтмаган, улар бола дунё қарашини нг ривожланиши, шахснинг ривожланишида шахслараро муносабатларнинг муҳим ўринтутишини назарда тутмайди.

  • Download 0.51 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling