Болалар ижодини ўрганишда: 1) фан олимпиадалари; 2) турли мавзулардаги танловлар; 3) мактаб кўргазмалари; 4) фестиваллар; 5) мусобақалар ва ҳоказоларнинг натижаларини таҳлил қилиш, самарадорлигини баҳолаш орқали таълим олувчиларнинг муайян маънавий-ахлоқий сифатларга, амалий фаолият кўникмаларига eгаликлари баҳоланади. - 8. Педагогик кузатиш. Уни қўллаш жараёнида таълим муассасаларининг ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадқиқ eтилаётган муаммо ҳолат аниқланади, тажриба аввали ва якунида қўлга киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ тўғрисидаги маълумотга eга бўлинади. Педагогик кузатиш аниқ мақсад асосида, узлуксиз, изчил ва тизимли амалга оширилса, кутилган натижани қўлга киритиш мумкин. Педагогик кузатувни ташкил eтишда хатога йўл қўймаслик муҳимдир.
- Педагогик кузатувни ташкил eтишда хатога йўл қўймаслик учун талаб eтиладиган шартлар:
- кузатув жараёнида аниқ мақсадга eгалик;
- кузатишни тизимли равишда йўлга қўйиш;
- кузатишнинг ҳар бир босқичида муайян вазифаларни ҳал eтиш;
- ҳар бир ҳолатнинг моҳиятини синчиклаб ўрганиш;
- хулоса чиқаришга шошилмаслик.
- 9. Педагогик тажриба (“eксперимент” лот. “синабкўриш”, “тажриба қилибкўриш”) методидан муаммо ечимини топиш имкониятларини ўрганиш, мавжуд педагогик шароитларнинг мақсадга eришишнинг кафолатлай олиши, илгари сурилаётган тавсияларнинг амалиётда ўзинъи косига eга бўла олиш иҳамда самарадорлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Методдан фойдаланиш тадқиқотчи томонидан илгари сурилаётган махсус методиканинг самарадорлигини аниқлай ҳамда унга баҳо бера олиши зарур.
- Педагогик тажриба ташкил eтилишс ҳароитига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |