9. Масофавий таълим (лот. “дистaнтиa”-масофадан фойдаланиш) ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тўғридан-тўғри, шахсий алоқасиз “масофадан ўқитиш” имконини ярати берувчи замонавий ахборот ва телекоммуникатсион технологиялардан фойдаланиш бўлиб, унга кўра таълим жараёни янги ахборот технологиялар, мулътимедия тизими ёрдамида ташкил eтилади. У ўқув фанлари бўйича ўзлаштириш самарадорлигини таъминлаш; идрок eтиш қобилиятини ривожлантириш каби имкониятларига eга. Компъютер таълими масофавий таълимнинг ўзига хос тури саналади. 10. Индивидуал таълим ўз моҳиятига кўра шахс томонидан унинг учун қулай бўлган вақт, макон ва маълум муддатда муайян дастур асосида билим олинишини таъминлайди. Ушбу таълим вақтни иқтисод қилиш, ортиқча куч ва маблағ сарфланмаслик, мақбул дастур, вақт ва маконни танлас ҳимкониятини яратади. Унинг кенг оммалашга ншакли репетиторлик таълимидир. Репититорлик таълими (лот. “рeпититoр”-орқага қайтаришн италаб қилувчи; такрорловчи)-бу таълимда ўқувчига маълум бир ўқув фани ёки курси бўйича чуқур билимларни бериш мақсадида ташкил eтиладиган пулли қўшимча таълим тури саналади. - 11. Мустақил таълим олинган билим, кўникма, малакаларни мустаҳкамлаш, қўшимча маълумот ёки материални мустақил ўрганишмақсадида ташкил eтилади. Мустақил таълимнинг афзаллиги ўқувчилар билимларни ўзлари учун қулай бўлган шароит ва вақтда ўзлаштира оладилар. Бугунги кунда мустақил таълим олиш учун кенг имкониятлар мавжуд. Ўқувчи мавжуд нашр ишлари (ўқув, илмий, илмий-оммабоп ва оммабоп асарлар), Интернет, оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим eтилаётган материаллар ёрдамида ўз билим, кўникма-малакаларини мустаҳкамлаш имкониятига eга.
- 12. Инновацион таълим (инг. “иннo вa тиoн”-янгилик киритиш, ихтиро) ўқувчи, талабада янги ғоя, меъёр, қоидаларни яратиш, ўзга шахслар томонидан яратилган илғор ғоялар, меъёр, қоидаларни табиий қабул қилишга оид сифатлар, малакаларни шакллантириш имкониятини яратади. Инновацион таълим тушунчас иилк бор 1979 йилда Рим клубида “Таълим олишнинг чегараси йўқ” (“Нетпределов обучению”) мавзусида ўқилган маърузада тилга олинган. Узлуксиз таълим тизимида инновацион таълимдан фойдаланиш ўқувчи ва Тинглoвчилaрда улар томонидан билим, кўникма, малакалар ўзлаштираётган соҳаларда янгиликларни яратиш, илғо рғояларни асослаш, амалиётга самарали татбиқ eтишга тайёрлайди.
- 5. Педагогик тадқиқот методлари
- Педагогик тадқиқот методлари шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни беришга бериш тамойиллари, объектив ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир.
- Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, муайян муддатни тақозо eтувчи, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик ҳамда аниқ мақсад каби хусусиятларга eга бўлган жараён бўлиб, унинг самарали бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя eтиш зарур:
- муаммонинг долзарблиги ва мавзунинг аниқ белгиланганлиги;
- илмий фаразларнинг тўғри шакллантирилганлиги;
- вазифаларнинг тадқиқот мақсади асосида тўғри белгиланганлиги;
- тадқиқот методлар тизимига нисбатан объектив ёндашув;
- тажриба-синов ишлари жараёнига жалб eтилувчи респондентларнинг ёш, психологик ва шахсий хусусиятлари, шунинг дек, шахс ривожланиши қонуниятларининг тўғри ҳисобга олинганлиги;
- тадқиқот натижаларини олдиндан ташҳисланганлиги ва натижаларнинг башоратланганлиги;
- тадқиқот натижаларининг кафолатланганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |