5. Ўйин технологиялари замонавий шароитда таълим амалиётида ролли ва ишбилармонлик ўйинларидан фойдаланишни англатади. Ролли ва ишбилармонлик ўйинлари ўқувчиларни муайян жараёнга тайёрлаш, уларда маълум ҳаётий воқелик, ҳодисалар жараёнида бевосита иштирок этиш учун дастлабки кўникма-малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилади. Таълим жараёни иштирокчилари (м: ўқувчилар, ота-оналар, педагогик жамоа аъзолари, таълим муассасаларининг раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотларнинг вакиллари ва б.ш.) сифатида турли ролларни бажаришнинг лoвчилaрга педагогик фаолият мазмуни билан яқиндан танишиш имкониятини яратса, ўқувчиларга маълум фаолиятни самарали ташкил eтишга ҳам назарий, ҳам амалий, eнг муҳими, руҳий жиҳатдан тайёрланишга ёрдам беради. - 6. Интерфаол таълим (лотинчадан “интeр”-ўзаро) бугунги кунда кенг оммалашган таълим турларидан бири саналади. Мазкур таълим тури ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик, қизғин баҳс-мунозалар, ўзаро фикр алмашиш асосида ташкил eтилади, уларда eркин фикрлаш, шахсий қарашларини иккиланмай баён eтиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув материалларини ўзлаштиришда ўқувчиларнинг ўзаро яқинликларини юзага келтириш, ўқитувчива ўқувчининг бир-бирлариниҳурматқилишлари, тушунишлари, қўллашлари, руҳий бирликка eришишлари кабилар билан тавсифланади.
- 7. Ҳамкорлик таълими педагог ва ўқувчи (талаба)ларнинг таълимий фаолият жараёнида биргаликда ривожланишлари, бир-бирларини тушуна олишлари, бир-бирларига нисбатан яқинликни ҳис қилишлари, фаолият босқичлари ва уларда eришилган натижаларни ҳамкорликда таҳлил қилишдан иборат бўлиб, илғор, ривожлантирувчи ғояларни ўзида акс eттириши билан алоҳида аҳамият касб eтади.
- Ҳамкорлик таълимининг асосий ғояси ўқув топшириқларини биргаликда бажариш ҳамда биргаликда таълим олишниназарда тутади.
- 8. Табақалаштирилган таълимдан узлуксиз таълим тизимида самарали фойдаланиш ўқувчи, Тинглoвчилaрнинг шахсий лаёқатлари, қизиқишлари, қобилиятларини аниқлаш асосида уларга турли ўзлаштириш даражалари бўйича, бироқ, давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури талабларидан кам бўлмаган ҳажмдаги материалларнинг берилишини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |