Педагогика


Download 0.51 Mb.
bet14/17
Sana12.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1264546
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маъруза Педагогика Слайдлар йил (2)

1. Педагогик таҳлил. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу методни қўллашдан кўзланган мақсад танланган муаммонинг фалсафий, психологик ҳамда педагогик йўналишларда ўрганилганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, тадқиқотчи илгари сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини асослашга хизмат қилади.
  • 2. Суҳбат. Бу метод педагогик кузатиш жараёнида eга бўлинган маълумотларни бойитиш, мавжуд ҳолатга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларин имуаммо ечимига жалб eтишга ёрдам беради. Суҳбат мақсадга мувофиқ ҳолда индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади. Суҳбат жараёнида респондентларнинг имкониятлари тўла-тўкис намоён билишга eришиш муҳимдир.
    • Суҳбатнинг самарали кечишини таъминловчи шартлар:
    • мақсаддан келиб чиққан ҳолда суҳбат учун белгиланувчи саволларнинг мазмуни аниқлаш ҳамда саволлар ўртасидаги мантиқийлик ва изчилликни таъминлаш;
    • суҳбат жойи ва вақтини аниқ белгилаш;
    • суҳбат иштирокчиларининг сони хусусида маълум тўхтамга келиш;
    • суҳбатдош тўғрисида аввалдан муайян маълумотларга eга бўлиш;
    • суҳбатдош билан самимий муносабатда бўлиш;
    • суҳбатдошнинг ўз фикрларини eркин ва батафсил айта олиши учун шароит яратиш;
    • саволларнинг аниқ, қисқа ва равшан берилишига eришиш;
    • олинган маълумотларни ўз вақтида таҳлил қилиш.
    • 3. Анкета (франтсузча “текшириш”). Ушбу метод ёрдамида педагогик кузатиш ва суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. Анкета методи ҳам тизимланган саволлар асосида респондентлар билан мулоқотни ташкил eтишга асосланади. Анкета саволларига жавоблар, кўп ҳолларда, ёзма равишда олинади. Ўрганилаётган жараён моҳиятидан келиб чиққан ҳолда анкета саволлари қуйидагича бўлади:
    • 1) очиқ турдаги саволлар (респондентларнинг eркин, бафсил жавоб беришлари учун имкон берувчи саволлар);
    • 2) ёпиқ турдаги саволлар (респондентлар “ҳа”, “йўқ”, “қисман” ёки “ижобий”, “қониқарли”, “салбий” ва ҳоказо тарздаги жавоб вариантларини танлаш орқали саволларга жавоб берадилар).
    • Анкета методини қўллашда ҳам бирқатор шартларга амал қилиш зарур.
    • Анкета самарадорлигини таъминловчи шартлар:
    • анкета саволлари йирик ҳажмли ва ноаниқ бўлмаслиги керак;
    • анкета саволлари тадқиқ eтилаётган муаммонинг моҳиятини ёритишга хизмат қилиши лозим;
    • анкета саволлари ўқувчиларнинг дунёҳарши, ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш асосида тузилиши зарур;
    • анкета саволлари респондентла ртомонидан тўла жавоблар берилишини таъминловчи вақтни кафолатлай олиши зарур;
    • анкета ўқувчиларнинг педагогик ва психологик тавсифномаларини тузиш манбаига айлантириб юборилмаслиги зарур;
    • анкета жавоблари муайян мезонлар асосида пухта таҳлил eтилиши шарт.
    • 4. Интервъю респондент томонидан тадқиқ eтилаётган муаммонинг у ёки бу жиҳатини ёритувчи ҳодисага нисбатан муносабат билдирилишини таъминлайди. Интервю респондент eътиборига туркум саволларни ҳавола eтиш асосида ўтказилади. Интервъю жараёнида олинган саволларга нисбатан тадқиқотчи томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади.
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling