3. Онглилик ва ижодий фаолликнинг асосини фанни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлувчи қоидалар мажмуини шакллантириш ташкил этади. Билимларни онгли равишда ўзлаштириш қуйидаги омил ва шартларга боғлиқ: таълим мотивлари, ўқувчиларнинг фаоллик даражаси, ўқув-тарбиявий жараённинг самарали ташкил этилиши, ўқитувчи томонидан қўлланувчи таълим методлари ва воситаларининг самарадорлиги ва бошқалар. Ўқувчиларнинг фаолликлари репродуктив ва ижодий характерга эга бўлиши мумкин. Мазкур тамойил ўқувчиларнинг ташаббускорликлари ва мустақил фаолиятларини назарда тутади. - 5. Самарадорлик ва ишончлилик мустаҳкамлик тамойили каби ифода этилади. Агарда ўқитиш жараёни таълим мақсадларига эришишни таъминламаса, у ҳолда ушбу жараённи ташкил этиш зарурияти юзага келмайди. Шу боис таълим самарали, шунингдек, ривожлантирувчи ва тарбияловчи хусусиятга эга бўлиши керак.
- Таълимнинг ишончлилиги ва мустаҳкамлилигини таъминлаш учун ўқувчилар ўқиш жараёнида ўқув-ўрганиш ҳаракатларини ўзлаштира олишлари зарур: ўрганилаётган материалларни дастлабки қабул қилиш, уни чуқурроқ англаб етиш, эслаб қолиш, ўзлаштирилган билимларни қўллаш бўйича маълум фаолиятни амалга ошириш, уларни такрорлаш ва тизимлаштириш.
- 6. Таълимнинг чуқурлиги ва мустаҳкамлиги талаби дидактикада анъанавий ҳисобланади ва у юзакиликка қарама-қарши қўйилади. Чуқур, мустаҳкам билимнинг асосий белгиси энг фундаментал ғоялар, қоидалар, тушунча, категорияларни тушуниш, чуқур ўзлаштириш, ўрганилаётган материаллар мазмунини пухта англашдан иборат.
- 7. Таълимнинг тушунарлилиги ўқувчиларнинг мавжуд имкониятларини ҳисобга олиш, жисмоний ва психик соғлиғига ёмон таъсир этувчи интеллектуал ва эмоционал қийинчиликлардан воз кечишни талаб этади. Таълимнинг тушунарли бўлиши ўқувчиларнинг ёши, билиш имкониятларини ҳисобга олиб ўқишнинг мазмунини тўғри аниқлаш демакдир, яъни, ҳар бир ўқув фани бўйича ўқувчилар эгаллаб олиши зарур бўлган билим, амалий кўникма ва малакалари ҳажмини тўғри аниқлашдир. Бу тамойил ўқув жараёнини ўқувчиларда қийинчиликларни енгиш истагини ҳосил қилувчи ва шахсий муваффақиятларининг натижаларидан қувониш туйғусини юзага келтиришга йўналтирилганлигини ифодалайди. Бу болаларда кўзга ташланувчи қаттиқ ҳаяжонланиш, шунингдек, ўқув масалаларини ечишдаги ишончсизликни йўқотишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |