3. Таълимнинг тарбияловчи характерга эгалиги яхлит педагогик жараёнда таълим ва тарбиянинг бирлиги қонуниятларига таянади. Бу тамойил таълим жараёнида баркамол ривожланган шахсни шакллантиришни кўзда тутади. Таълим жараёнида тарбиялашнинг самарали кечиши шахснинг интеллектуал ривожланиши, биринчи навбатда, ўқувчиларнинг қизиқишлари, идрок этиш ҳамда индивидуал қобилиятларининг ҳисобга олиниши билан боғлиқ. 4. Таълимнинг ҳаёт билан, назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги тамойили умуий ўрта таълим мактабларидаёқ ўқувчилар чуқур назарий ва амалий тайёргарликдан ўтадилар. 5. Фундаменталлик ва амалий йўналганлик билимларнинг илмийлиги, тўла ва чуқур бўлишини кўзда тутади. У шахсдан юксак интеллектуал салоҳият, фикрлаш лаёқатининг тадқиқотчилик кўринишда бўлиши, билимларини доимий равишда бойитиб бориш истагига эга бўлишни талаб қиладиган замонавий илмий-техник тараққиётга асосланган. Фундаментал билимлар аниқ билимларга қараганда секин эскиради, шунинг дек, инсон ва хотирасига эмас, кўпроқ унинг фикрлаш лаёқатига боғлиқ бўлади. Таълимнинг фундаменталлиги билимлар мазмунининг мунтазамлиги, назарий ва амалий жиҳатдан ўзаро нисбатда бўлишни талаб этади. - 6. Таълимнинг табиат билан уйғунлиги Я.А.Коменский (1592-1670 йиллар) томонидан асосланган. Буюк педагог ўзининг табиатга уйғун бўлиши ғоясини ифода этиб, табиатда ҳаёт баҳордан бошлангани каби таълим олиш жараёни учун энг қулай давр болалик эканлигини таъкидлайди. эрталабки соатлар машғулотларни бажариш учун жуда қулай ҳисобланади. Ўқувчиларга уларнинг ёш даврларини инобатга олган ҳолда билимларнинг берилиши ушбу билимларнинг улар учун тушунарли бўлишини таъминлайди. Демак, табиат билан уйғунлик ғояси аста-секинлик, кетма-кетлик ва мустақил фаолият каби таълим тамойилининг асоси ҳисобланади.
- Ўзбек педагоги Абдулла Авлоний ҳам (1878-1934 йиллар) таълим ва тарбияни йўлга қўйишда табиатга уйғун бўлиши ғоясининг давомчиси бўлган. Ўзининг “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” номли асарида бола шахсининг табиий мукаммаллигига ишонч билдиради. А.Авлоний бола табиатан гўзаллик ва меҳрибонлик билан уйғунликда туғилади деб ёзади. Алломанинг фикрича, таълим ва тарбиянинг вазифаси бола шахсининг ривожланиши учун ёрдам берувчи шароитларн ияратишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |