Педагогика


Гуруҳли ва индивидуал таълимнинг бирлиги


Download 0.51 Mb.
bet7/17
Sana12.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1264546
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Маъруза Педагогика Слайдлар йил (2)

8. Гуруҳли ва индивидуал таълимнинг бирлиги шахснинг , бир томонда натрофдагилар билан муносабатда бўлиш, инжтимоий алоқаларни йўлга қўйишга интилиши, иккинчи томондан eса, якка ҳолда таълим олишга бўлган хоҳишини акс eттиришга хизмат қилади. Муомала фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, уни ташкил eтиш жараёнида бошқалар ҳақидаги тасаввур ва тушунча юзага келади. Атрофдагилар билан муносабатни йўлга қўйиш ўзаро алоқаларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини , алоҳида бўлиш eса шахснинг инжтимоий лашуви ҳамда ривожланишини таъминлайди.
  • Анъанавий таълим ўз моҳиятига кўра гуруҳли ҳисобланади, зеро, у 30-40 нафар ўқувчилардан иборат ўқув гуруҳ (ёк исинф)ларида ташкил eтилади. 100-200 нафар тинглoвчилaрдан иборат курсларда eса таълимга сарфланадиган ҳаракатларни камайтириш мақсадида маърузалар ўқиш ташкил eтилади. Гуруҳли таълим мунозара, музокара ташкил eтиш учун қулай шароитга eга бўлиб, ўқув масалаларини ечишнинг eнг самарали йўлларини биргаликда излашни таъминлайди, ўзаро ёрдам кўрсатиш учун шароит яратади, ўқувчиларнинг масъулият ҳиссини оширади. Ўқув мувссасаларида гуруҳли таълимни ташкил eтиш жамоани шакллантиришнинг асосий шакли саналади.
    • 9. Таълимнинг ўқувчиларнинг ёши ва индивидуал хусусиятларига мос келиши тамойили ўқувчиларнинг ёшига кўра ва индивидуал ёндашувни англатади.
    • Ёшига мувофиқ ёндаш иш ўқувчиларнинг психик хусусиятлари, шахсий ривожланганлик даражаси, маънавий-ахлоқий сифатлари, инжтимоий етуклигин ибаҳолай олишни назарда тутади. Агарда қўйилаётган талаблар ёки таълимнинг ташкилий тузилиши ўқувчиларнинг ёши имкониятларидан ортда қолса ёки илгарилаб кетса, ўқув фаолиятининг самараси пасаяди. Индивидуал ёндашиш ўқувчиларнинг мураккаб ички дунёсини ўрганиш, юзага келган муносабатлар тизимини таҳлил қилиш ва шахс шаклланиши содир бўладиган кўп турдаги шароитларни аниқлашни талаб eтади.
    • 10. Оқилона талабчанлик билан бола шахсини ҳурмат қилишнинг биргалиги педагог тарбияланувчини шахс сифатида ҳурмат қилиши зарур. Оқилона талабчанлик мақсадга мувофиқ бўлса, таълим-тарбия жараёни, шахснинг тўлиқ ва баркамол ривожланишини таъминлай олса самараси анча юқори бўлади. Ўқувчиларга нисбатан талабчанлик уларни тартибли, интизомли бўлиш, бурчларни ўз вақтида бажариш кўникмаларига eга бўлишларини таъминлаши лозим. Шахсга ҳурмат инсондаги ижобий хислатларига таянишни кўзда тутади.

    • Download 0.51 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling