Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
БоШланҒиЧ синФ ЎҚУвЧиларини МаТеМаТикага ЎргаТиШда янги
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мархамат тумани 6-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси +998 93 411 6425 аннотация
10
БоШланҒиЧ синФ ЎҚУвЧиларини МаТеМаТикага ЎргаТиШда янги Педагогик Технологиялардан ФоЙдаланиШ Атаханова Икболой Маруфжоновна Мархамат тумани 6-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси +998 93 411 6425 аннотация:Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларини математикага ўргатишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ва уларнинг афзалликлари ҳақида сўз бо- ради ва бир қатор муаммолар муҳокама қилинади. Жамиятнинг, ахборот муҳитининг ва меҳнат бозорининг жадал ривожланиши натижасида репродуктив таълим тизими давр талабига жавоб бермай қолди. Олинаётган маълумотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги сабабли бу маълумотларни қайта ишлаб, ундан фойдаланиш учун ёш авлодга етказилиши керак бўлган билимлар ҳам табора ортиб бормоқда. Бугунги кун ўқитувчиси олдида дарс соатларини оширмай туриб, олдиндан режалаштирилган билимлар билан бир қаторда энг янги, охирги ахборот ва маълумотларни ўқувчиларга етказиб беришга улгуриш муаммоси турибди. фақат билим олишга йўналтирилган таълим ўтган замонда қолмоқда. Компетенциявий ѐндашувга асосланган таълим бу –ўқувчи ўқув жараѐнида эгаллайдиган билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида қўллай олиш нуқтаи назаридан бериладиган таълимдир. Компетенциявий ѐндашувга асосланган таълимдан мақсад ўқувчиникенг қамровли фикр- мулоҳаза юритадиган ва мулоқотга кириша оладиган, таълим жараѐнида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида қўллай оладиган баркамол шахс қилиб етиштиришдир. Умумтаълим мактаблари олдига, бир томондан, теварак-атрофда содир бўлаѐтган жараѐнларни тўғри тушунадиган, иккинчи томондан, жамият ҳаѐтида фаол иштирок этиб, ўз ижобий таъсирини ўтказа оладиган ҳар томонлама зиѐли шахсни тарбиялаш вазифаси қўйилмоқда. маълумки, математик саводхонлик барчафанларни, айниқса аниқ фанларни ўзлаштиришда муҳим ўрин эгаллайди. Бу жараѐнда математика фанининг аҳамияти беқиѐсдир. математика –фан ва техника тараққиѐтининг асосий омилларидан бири бўлиб, фан, маданият ва кундалик ҳаѐтимизда алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари фаолиятида кенг кўламдаги математика билан шуғулланишлар бўлиши керак. Бунда: математикага хос гўзаллик ва жозибадорликдан фойдаланиб ҳар бир ўқувчига мос равишда ривожлантирувчи мантиқий фаолият билан шуғулланиш;–жадвал, диаграмма, график кўринишда берилган ахборотларни ўқий олиш, жадваллар тузиш, диаграммалар ясаш, графиклар чизиш; –оммавий ахборот воситаларида берилаѐтган диаграмма, график кўринишдаги реал сонли маълумотларни таҳлил этиш кўникмаларини ҳосил қилиш керак бўлади. фанлараро боғланишда амалдаги тил билан боғланиш учун спетсифик восита бўлган математика тилини ўқитиш тамойилиал аҳамиятга эга бўлади. математик саводхонлик ва бу тилдан унумли фойдалана олиш (гапнинг аниқ мазмунини, гаплар орасидаги мантиқий боғланишни билиш) фикрлашнинг аниқлиги ва тартиблилигини кўрсатади. Ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги ҳаракати натижасида нимага эришилганига эмас, балки бу натижагақайси йўл билан эришилганигаасосий эътиборни қаратиш керак. Бунда: -умумфан йўналиши даражасидаги ўқитиш –математик стандартнинг ўрта мактаб курсидаги билимларини эгаллаш; -математик йўналишда –математикани табиий фанлар билан уйғунлашган ҳолдаихтисослашган кенгайтирилган фан йўналиши бўйича ўқитиш. Бу фанни ўрганиш инсоннинг илмга бўлган қизиқишини, мантиқий фикрлаш қобилиятини ошириб, бошқа фанларнинг ўқитилишига таъсир кўрсатади ва таълимда асосий вазифани ўтайди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқувчиларда намоѐн бўладиган математик тушунчаларни яхши ўзлаштириш, математик фикр юритишга тайѐр бўлиш, масала ва муаммоларни еча олиш, математик тилда бемалол иш юрита олиш кўринишидаги самарали натижаларни таълим усулини ўзгартирибгина эришиш мумкин. Бунда изланувчанлик асосий ўрин тутади. масалан, муаммоли ўқитишда ўқувчилар назарий ва амалий кўринишдаги турли муаммоларни ечиш орқали янги билим ва малакаларни эгаллайди. муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, қизиқарли муаммоларни 274 10 қўйиш ва уларнинг ечилишига ѐрдам бериш ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақиллигини ривожлантириб, бу фанга бўлган қизиқишини оширади. Натижада ўқувчилар олган билим ва кўникмаларидан фойдаланишни ўрганишади ва ўзларининг ижодий имкониятлари ва аниқ фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришади. Ўқитишнинг замонавий компетенциявий ѐндашувга ўтилиши таълим жараѐнига қор кўчкиси каби таъсир кўрсатади ва мисли кўрилмаган ўзгаришларга олиб келади. Бунда янгиликларни таълим жараѐнига олиб кириш ва жорий этиш бугунги кун ўқитувчисиининг вазифасига айланади. Билимли, юқори малакага эга бўлган ўқитувчи кадрларгина жамиятнинг таълим олдига қўйган вазифасини амалга оширишга қодир бўладилар. Ўқитувчининг изланиши, бугунги кун талаблари асосида ўз-ўзини тарбиялаши, ўз устида тинимсиз изланиши, замонавий педагогик технологияларни мукаммал ўзлаштириши ва уларни таълим жараѐнида қўллаши таълим самарадорлигини оширади. Замонавий педагогик технологиялар таълим жараѐнининг таъсирчанлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш жараѐнини шакллантиради, ўқувчиларда билимга иштиѐқ ва қизиқишни оширади, билимларнимустаҳкам ўзлаштириш эса улардан амалиѐтда эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантиради. математикаўқитиш жараѐнининг энг асосий йўналишлари қуйидаги тўрт қисмдан иборат: –математик тушунчалар тўпламини билиш;–математик мулоҳаза юрита олиш;–математик масала ва муаммоларни ечиш;–математик тилни эгаллаш. математика дарсларида замонавий методик воситалардан фойдаланиш ўқитувчига мавзунинг тўлиқ ўзлаштирилишига ѐрдам берибгина қолмасдан, ўқув жараѐнида ўқувчиларнинг ўзлари фаол иштирок этишларини ҳам таъминлайди. Бу эса математика фанини ўқитишда ижобий натижаларга эришиш гарови бўлиб хизмат қилади.Ўқитишга қўйилган мақсад ва режалаштирилган натижаларни, асосан, дидактик технологияларнинг тўғри танланиши, ўқув жараѐнини ва ўқув фаолиятини уюштириш усулларини мулоҳаза қилиб танланганлигинитаъминлайди. Таълим жараѐнинг қизиқарли бўлиши турли дидактик тизимлармажмуининг қандай танланишига боғлиқ. масалан, қуйидаги дидактик тамойиллар муваффақиятли амалга оширилиши мумкин: –юқори қийинчиликдаражасида ўқитиш;–назарий билимларнинг устуворлиги;–катта тезликда билим берилиши;–ўқувчиларнинг таълим олиш жараѐнини тушуниб етиши;–ҳар бир фуқаро ва касб эгасида математик компетентликнинг бўлиши;–математик таълимга АКТларнинг татбиқ этилиши жаҳон миқѐсидаги илғорлик гаровидир;–математик таълимнинг барча сигмент, қатлам ва даражаларининг ўзаро боғлиқлиги (ўқитишнинг боғча болаларидан то илғор математика ўқитувчиларигача, мактабгача муассаса ходимлари ва ота-оналаргача қамраб олиш); математик компетенциябилан боғлиқ бўлган зарур билим, малакалар ва фанга бўлган қизиқиш:-математика фанидан зарурий билимлар сонлар, катталиклар ва структуралар, асосий амаллар ва маълумотларни тақдим этиш усуллари, математик тушунча ва терминлар ҳақида қатъий билимларни, ҳамда математика жавоб бера оладиган саволларни англашларни ўз ичига олади. -Инсон математикага хос мулоҳаза юритиш, математикада исботни ва математиканинг тилини тушуниши, ҳамда бунинг учун мос воситалардан фойдаланиши малакаларига эга бўлиши керак.-Инсон уйида ва ишдаги кундалик вазиятларда асосий математик қонунлар ва асосий математик усулларни татбиқэтиш ҳамда асосланган мушоҳада юритиш кетма-кетлигини қуриш ва уни баҳолаш малакаларига эга бўлиши керак. математикага ижобий муносабат ҳақиқатга нисбатдан ҳурмат, исботлаш учун далилларни излаш, уларнинг асосланганлигини баҳолай олиш орқали шаклланади. Адабиётлар рўйхати: 1. Абдуллаева ҳ.А., Бикбоева Н.У. ва бошқалар. Бошланғич таълим концепцияси. – Т.: «Бошланғич таълим», 1998. 2. Ғаффорова Т. Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар. - Т.: «Та- факкур», 2011. 3. Ахмедова Н., Иноятова м., матназарова К. Бошланғич таълимдаги муаммоларни бар- тараф этиш йўллари. методик тавсиялар. – Т.: library.ziyonet.uz/ru/book/ download/16233, 2018. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling