Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
МаТеМаТика ЎҚиТиШни ТаШкил ҚилиШ УслУБлари (БоШланҒиЧ
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
10
МаТеМаТика ЎҚиТиШни ТаШкил ҚилиШ УслУБлари (БоШланҒиЧ синФда). Атаджонова Хуршида Холматовна Мархамат туман 40- мактаб бошланғич синф ўқитувчиси +998 99 602 74 34 аннотация: математика фанига бошланғич синф ўқувчиларини қатор қийинчилик ва муаммолар мавжуд. Уларни бартараф қилиш ва илғор технологиялар, турли методлар ҳақида сўз юритамиз. калит сўзлар: методлар, Кўрсатмали метод, Огзаки тушунтириш, модел, Амалий ме- тод, Индукция, дедукция, аналогия. математика дарсларида кургазмали методни амалга оширишда бир томондан ўқувчиларнинг идрок этишларига, иккинчи томондан уларнинг тасаввурларига таянилади. математика дасрларида курсатмаликдан тугри фойдаланиш ва микдорий тасаввуроарнинг мазмунли тушунчаларининг шаклланишига имкон беради, мантикий фикр юритишни, нут- кни ривожлантиради, аниқ ходисаларни караб чикиш ва анализ килиш асосида кейинчалик амалда қўлланиладиган умумлаштириларга келишга ѐрдам беради. Кўрсатмали методлар. Ўқитишнинг бу усули– ўқувчиларга кузатишлари асосида би- лимлар олиш имконини беради. Кузатиш хиссий тафаккурининг актив формаси бўлиб Бошланғич синфларда кенг фойдаланилади. Атроф борликдаги предмет, ходисалар ва уларнинг турли-туман моделлари, хар хил тилдаги курсатма қўлланмалар кузатиш объ- ектлари хисобланади. Ўқитишни курсатма методларни ўқитишнинг огзаки методларидан ажратиб булмайди. Курсатма қўлланмаларни намойиш килишни хар доим укитувчининг ва ўқувчиларнинг тушунтиришлари билан биргаликда олиб борилади. Укитувчининг сузи билан курсатма воситаларидан биргаликда фойдаланишнинг туртта асосий формаси аниқланган: а) Укитувчи сузлар ѐрдамида ўқувчиларнинг кузатишларини бошкаради. б) Огзаки тушунтиришлар объектнинг бевосита куринмайдиган томонлари хакида маъ- лумоталар беради. в) Курсатма-қўлланмалари укитувчининг огзаки тушунтиришларини тасдикловчи ѐ аниқлаштирувчи иллюстрация булиб хизмат килади. г) Укитувчи ўқувчилар кузатишларини умумлаштиради ва хулоса чикаради. З) Ама- лий методлар. малака ва куникмаларни шакллантириш ва мукаммаллаштириш жараѐни билан боглик булган методлар амалий методлардир. Бунга ѐзма ва огзаки машклар, ама- лий лаборатория ишлари, мустакил ишларининг баъзи турлари киради. машклар асосан мустахкамлаш ва билимларни тадбик килиш методи сифатида қўлланилади. машк деб бирор амални узлаштириш ѐ мустахкамлаш максадида планли равишда ташкил килин- ган такрорий бажаришга айтилади. машклар санок малакаларини, хисоблаш куникма ва малакаларини, арифметик масалаларини ечиш куникмаларини вужулга келтириш учун ишлатилади. машклар муайян системада енгилдан мураккабга утиш принципига амал килинган холда ишлатилиши керак. машклар тайѐрлаш, машк килдириш ва ижодий маш- кларга ўқувчиларинг мустакиллигини ривожлантириши керак. У ѐки бу амални, усулни, масал ечишни мустахкамлаш учун дастлабки машклар укитувчи рахбарлигида бажарила- ди. Укитувчи ўқувчиларга бирмунча вакт у ѐ бу ѐрдамни курсатади. Шундан сунг маш- клар мустакил бажарилади. Ижодий характердаги машкларга масал ва мисолларни турли усуллар билан ечиш, ифода буйича масал тузиш, киска ѐзув схемага кура масала тузиш, идрок килишга оид, жумбокли характердаги масалаларни ечиш машклар киради. микдор- лар ва уларнинг улчаниши билан таништиришда амалий ва лаборатория ишларидан тула фойдаланилади. Амалий ва лаборатория ишларини утказиш ўқувчиларнинг билим малака ва куникмалрни актив эгаллашларига имкон беради, мустакил хукм чикариш ва хулосалар килишга оид элементлар тадкикотчилик куникмаларини ривожлантиради, ўқувчилар та- саввурини бойитади ва уларнинг билим доираларини кенгайтиради. Шунинг учун амалий ва лаборатория ишлари ўқитишнинг самарали методларидан биридир. 272 10 2) Индукция, дедукция, аналогия. Индукция методи билишнинг шундай йулики, бунда ўқувчининг фикри бирликдан умумийликка, хусусий хулосаларда умумий хулосага боради индуктив хулоса-хусусийдан умумийга караб борадиган хулосадир. Бу методдан фойдаланиб бирор конуниятни очиш ѐ коидани чикариш учун укитувчи мисоллар, масалалар, курсатмали материалларни пухталик билан танлайди. Бошланғич синфларда индукция методи билан узвий боглик холда дедукция методидан хам кенг фойдаланилади. Дедукция методи билишнинг шундай йулики, бу йул умумий билимлар асосида хусусий билимларни беради. Дедукция умумий коидаларидан хусусий мисолларга, аниқ коидаларга утишдир. Биринчи синф ўқувчиларига йигинди билан кушилувчилар орасидаги богланишни тушунтириш учун болаларни хулосага индуктив йул билан олиб бориш ургатилади. Курсатмаликдан фойдаланиб олдин хамма доирачалар канчалик топилади. 0 0 0 0 0 0 0 5+2=7 7-5=2 7-2=5 Шундан кейин бошка сонлар хамда бошка курсатмали материаллар билан шундай машклар бажарилади ва болаларнинг узлари ушбу умумий хулосани ифодалашади: «агар йигиндидан биринчи кушилувчи айрилса, иккинчи кушилувчи колади, агар йигиндидан иккинчи кушилувчи айирилса биринчи кушилувчи колади» деб индуктив хулосага келинади. Дедуктив хулосалар бир неча хусусий хулосаларнинг умумийсидир. Шунинг учун бу метод ўқувчиларни уйлашга, изланишга мажбур килади. масалан: Йигиндини сонга булиши хоссасини тушунтиришда дедуктив мулохазадан, хулосадан фойдаланилади: масалан: а) Йигиндини сонга булиши учун йигиндини хисоблаб уни сонга булиши керак. а) (8+6):2=14:2=7 б) (8+6):2=8:2+6:2=4+3=7 Хар кайси кушилувчини сонга булиши ва хосил булган натижаларни кушиш керак. Аналогия шундан хулосаки, бунда предметлар баъзи белгиларининг ухшатиш буйича бу предметлар бошка белгилари буйича хам ухшаш деган тахминий хулосага келинади. Аналогия хусусийдан хусусийга борадиган хулосадир. масалан: уч хонали сонларни кушиш ва айиришнинг ѐзма усулларини куп хонали сонларни кушиш ва айиришга ургатиш аналогияни қўллашга асосланган. Шу максадда шундай мисолларни ечиш тавсия килинадики, бунда хар бир навбатдаги мисол олдингисини уз ичига олади: масалан: + 635 + 4635 254 3254 899 7889 Бундай мисолларни ечгандан кейин ўқувчиларнинг узлари куп хонали сонларни ѐзма кушиш ва айиришдек бажарилади деб хулоса чикарадилар. Индукция, дедукция, аналогия методларидан фойдаланиши асосида аклий операциялар анализ, синтез таққослаш, умумлаштириш ѐтади. Бутунни уни ташкил этувчи кисмларга ажратишга йуналтирилган фикрлаш усули анализ дейилади. Адабиётлар рўйхати: 1. Абдуллаева ҳ.А., Бикбоева Н.У. ва бошқалар. Бошланғич таълим концепцияси. – Т.: «Бошланғич таълим», 1998. 2. Ғаффорова Т. Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар. - Т.: «Тафаккур», 2011. 3. Ахмедова Н., Иноятова м., матназарова К. Бошланғич таълимдаги муаммоларни бартараф этиш йўллари. методик тавсиялар. – Т.: library.ziyonet.uz/ru/book/ download/16233, 2015. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling