Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi
I.BOB: Педагогик диагностика фанининг мазмун-моҳияти, мақсади, предмети ва вазифалари
Download 0.95 Mb.
|
Kurs ishi Abdumalikova
I.BOB: Педагогик диагностика фанининг мазмун-моҳияти, мақсади, предмети ва вазифалари
1.1. Педагогик диагностиканинг моҳияти ва функциялари. Асосий тушунчалар: педагогик диагностика, илмий-тадқиқот методлар, педагогик диагносиканинг предмети, педагогик жараѐн, ўқитишни жадаллаштириш, ўз-ўзини диагностикалаш, диагностиканинг функциялари, педагогик фаолият, педдиагностиканинг объективлиги, қийинчиликларни ўрганиш. Профессионал таълим йўналиши бўйича магистрлар ўзининг педагогик фаолиятида педагогик диагностика билан шуғулланишлари лозимлиги бугунги кун талабларидан биридир. Ҳар қандай фаолият замирида ҳам амалга оширилган ишларнинг пировард мақсади, вазифалари ва кутилган натижалари бўлади. Фаолият натижаларини сарҳисоб қилиш, амалий хулосалар чиқариш – бўш ѐки муваффақиятли уринишларни белгилаб олиш, фаолиятнинг кейинги босқичларида уни ҳисобга олиш диагностика дейилади. Педагогик диагностика ўқувчининг ўзлаштириши, ўқишдаги қийинчиликларини, унинг ўқишига таъсир қилаѐтган ижтимоий, оилавий омилларни ўрганишга йўналтирилгандир. Диагностика натижалари эса таълим-тарбия жараѐнини тўғри режалаштириш, йўл қўйилган хатоларни тузатиш, психологик-педагогик профилактика ишларини олиб бориш имконини беради. Бу муқаддас заминда яшаѐтган ҳар қайси инсон ўз фарзандининг бахту саодати, фазлу камолини кўриш учун бутун ҳаѐти давомида курашади, меҳнат қилади, ўзини аямайди. Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола шаклланишида асосий ўрин эгаллайди. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаѐт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади. Ўзбек оиласи мустабидлик замонида ҳам ўзининг тарихан шаклланган қиѐфасини йўқотмади. Улуғ адибимиз Абдулла Қодирий қаҳрамонларидан бирининг: "Бу хонадондан ҳеч ким норизо бўлиб кетган эмас", дея айтган гапларида элимизга хос катта ҳаѐтий тажриба мужассам. Шу сабабли ҳам мустақиллик йилларида оиланинг мустаҳкамлиги, унинг жамиятда тутган ўрнига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. 2012-йилни “Мустаҳкам оила йили” деб номланишида жуда чуқур маъно ва мазмун мужассамлашган. Келгусида фарзандларимизни соғлом, жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан етук шахс қилиб тарбиялаш, табиатни, ватанни севишга ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сир эмаски, баркамол авлоднинг саводхон бўлиши, ўқув-билув жараѐнига интилиши, қизиқиши учун таълим жараѐнида мустаҳкам билим олишга иштиѐқ, асосан, бошланғич таълимдан бошланади. Шу сабабдан ҳам, “Таълим тўғрисида” ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури” нинг сўнги босқичи – сифат ва самарадорлик босқичи, қабул қилинди. Бу босқич Президентимиз И.А.Каримов таъбири билан айтганда, ижобий маънодаги “Портлаш эффекти” боқичидир. Бу босқичда педагогик кадрларни юксак салоҳиятли, ижодкор, рақобатбардош, компонентли янги авлодни тайѐрлашга қадам қўйилди. Бу вазифани амалга ошириш учун олий педагогика ўқув юртлари педагоглари, бўлғуси педагог-талабалар ҳам ўз фаолиятларини инновацион педагогика асосида қайта кўриб чиқишлари даркор. Яъни уларнинг ўзлари ижодкорлик, фаоллик, ташаббускорлик, масъулиятни ҳис этишлик сари интилишлари зарур. Ўқув-тарбия жараѐни илғор педагогик технологиялар, интерфаол усуллар, инновациялар асосида ва булар талабанинг шахсий фаол иштирокида олиб борилишини тақозо этмоқда. Олиб борилаѐтган машғулотларнинг пировард натижаларини таҳлил қилиш, ўрганиш, камчилик ва хатоларини аниқлаш, уларни тузатиш ѐки олдини олиш учун педагогик диагностика ўтказиш зарурияти туғилмоқда. Шу муносабат билан диагностика фани вужудга келмоқда. Диагностика фанининг асосий мақсади талабалар психологиясининг турли соҳаларидан психология ва педагогикага оид билимлар бериш, айниқса шу фанларнинг илмий тадқиқот методларини амалда қўллашга ўргатишдир. Шунинг учун мазкур курс, асосан, амалий хусусиятга эга бўлиш билан бирга назария билан ҳам уйғунлашгандир. 1. Илмий асосланган диагностик методларсиз болаларнинг мактабга тайѐрлигини билиш мумкин эмас. 2. Ривожлантирувчи таълим самарадорлигини кузатиб бўлмайди. 3. Турли методларнинг нисбий маҳсулдорлигини, ўқитишнинг шакл ва воситаларини баҳолаш: а) диагностик методларсиз ўқувчиларнинг турли ѐш даврларидаги интеллектуал ривожланганлик даражасини белгилаш ўта машаққат; б) ўқувчиларга индивидуал ѐндашиш учун зарур бўлган уларнинг индивидуал хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни тўплай олмаймиз. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling