Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi


Педагогик диагностика жараѐнида педагог фаолиятининг принциплари


Download 0.95 Mb.
bet6/12
Sana07.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1438468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Kurs ishi Abdumalikova

Педагогик диагностика жараѐнида педагог фаолиятининг принциплари.
Диагностик фаолият ва муносабатларда реал инсонлар иштирок этади. Улар орасидаги этник муносабатлар маънавий қадриятлар асосида кечади. Шу муносабат билан авторлар, педагоглар диагностикани олиб бориш ва ўтказишда бир қатор этник принципларга риоя қилиниши кўзда тутилади. Қуйида риоя қилиниши зарур бўлган принциплар ҳақида фикр юритамиз.
Синалувчи ўқувчига зиѐн етказмаслик принципи – синов фаолияти шундай ташкил этилиши керакки, унинг натижалари синалувчи саломатлигига, умумаҳволига, ижтимоий аҳволига зарар етказмаслиги лозим. Принцип талабига кўра синалаѐтган шахс тадқиқотнинг мақсади, шакли ва методлари ҳақида ахборотга эга бўлиши керак. Тадқиқотнинг ўтказилишидан синалувчи бохабар бўлиши лозим ва унинг розилиги олиниши зарур. Бундан мақсад синов ишлари синалувчининг умумаҳволига путр етказмасликдир.
Компентантлик принципи – педагог синовни ўтказишда шундай масалаларнинг ечимига қаратиш керакки, у синовни ўтказиш мақсади бўйича аниқ билим, кўникма ва малакаларга эга бўлсин. У синовни ўтказиш даврида педагогика фани ютуқ ва тажрибаларига суяниши ва бу масалаларда компентатлик даражасига эга бўлиши лозим. Айниқса, синалаѐтган шахслар билан ишончли, ўзаро самимий муносабатлар ўрнатилган ҳолда олиб бориш керак. Синалувчи агар соғлом бўлмаса, синов ишлари тўхтатилиши зарур. 15
Умуман, синов натижаларини олишда психология ва педагогика фанлари ютуқларига суяниш талаб этилади.
Холислик принципи – бундай ҳолларда синалувчига муносабат нохолисликка йўл қўйилмайди, синалувчига самимий, дўстона муносабат ўрнатилиб, уларда ҳеч қандай нохолисликка шубҳа уйғонмаслиги талаб этилади. Синовни олиб бориш методикаси ҳам стандартлашган бўлиши, синов мақсадига мос тушмоғи талаб этилади.
Ишончлилик принципи – диагностика асосида олинган материаллар ўзаро ишончга суяниш, тасодифий равишда натижаларни ошкор этиш, тарқатиш мумкин эмас. У ўзаро келишилган шартлар асосида кўрсатилади, тарқатилади, бохабар қилинади. Бунда этник қоидаларга риоя қилинган ҳолда барча иштирокчиларга етказилади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling