Педагогика ва умумий психология” кафедраси
Download 65.17 Kb.
|
ГИЯСОВА ДИЁРА
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ “ПЕДАГОГИКА ВА УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ” КАФЕДРАСИ
- Факультет декани _________ п.ф.н. доц. Л.Ш. Нурмухаммедова “___”__________2018 йил
- Ҳимояга тавсия этилди «Педагогика ва умумий психология» кафедраси мудири: п.ф.д. доц. З.С.Салиева ______ «_____» ___________
- Хулоса Фодаланилган адабиётлар рўйхати КИРИШ Мавзунинг долзарблиги.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ “ПЕДАГОГИКА ВА УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ” КАФЕДРАСИ “Тарбиявий ишлар методикаси” фанидан “Ҳимояга рухсат этилсин” Факультет декани _________ п.ф.н. доц. Л.Ш. Нурмухаммедова “___”__________2018 йил МАВЗУ: Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари асосида ёшларда маънавий маданиятни тарбиялаш К У Р С И Ш И Талаба: _________ Гиясова Д. имзо Илмий раҳбар: ________Абиджанова М. имзо Ҳимояга тавсия этилди «Педагогика ва умумий психология» кафедраси мудири: п.ф.д. доц. З.С.Салиева ______ «_____» ___________ ТОШКЕНТ – 2018 МУНДАРИЖА Кириш 1. “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобининг Ислом Каримов асарлари орасидаги ўрни ва мавқеи 2. Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият –енгилмас куч” номли асарининг мазмуни ва моҳияти 3. Таълим-тарбия жараёнида Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарини ўрганиш асосида ёшларда маънавий маданиятни ривожлантириш 4. Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавият, маданият ва миллий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш масалалари Хулоса Фодаланилган адабиётлар рўйхати КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Маънавияти юксак, одоб – аҳлоқли, маърифатли, маданиятли кишиларгина элим, юртим деб яшайди, бировларга ҳиммат – мурувват кўрсатишни, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш ва тўғри йўл кўрсатишни ўзи учун бахт деб билади. Юксак маданият соҳиби бўлган инсонлар бошига мушкул иш тушган кишининг мушкулини осон қилади, дардига малҳам бўлади, ҳожатини чиқаради, етим – есирларни парвариш қилади. Маънавиятли, маърифатли кишиларда миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуси, орият кучли бўлади. Ана шундай фазилатларга эга бўлган кишилар ўз миллати, эл – улуси манфаати шарафини ҳимоя қилишни ўзи учун шон – шараф деб билади, Ватанига хавф туғилса, унинг химояси йўлида мол – дунёсини, жону жаҳонини аямайди, фидойилик ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатади. Маънавий баркамол бўлган одамлар бировлар орқасидан гинахонлик қилмайди, гап ташимайди, фисқу фасод, бўхтонга нисбатан муросасиз бўлади, маҳаллийчиликка йўл қўймайди, гуруҳбозликка, миллат ажратишларга қарши астойидил курашади, миллий бирдамлик, миллий ҳамкорлик ва миллий ҳамжиҳатлик, ўзаро дўстликни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш йўлида тинмай ҳаракат қилади. Муҳтарам, Президентимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб келган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб ва серқирра тушунчанинг назарий ва амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикр ва хулосалар орқали таҳлил этилади. Айни пайтда истиқлол йилларида юртимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ишлар, бу борада олдимизда турган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича фикр юритилади. Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарали ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Download 65.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling