2.2.4. Жараёнлар
Мижоз, менежерлар ва бошқа ходимлар билан бўладиган мас-лаҳат ва мулоқотлар илиқ ва дўстона бир муҳитда ўтиши лозим.
Бунда қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиш керак:
– қўлланилаётган иш жараёнлари барча иштирокчиларга ту-шунарли;
– ўқитишга бўлган талабларни аниқлаш мажбурий эмас, балки имконият сифатида қабул қилинганлиги;
– ходимлар ўзлари қандай ишлаётганликлари, ютуқ ҳамда камчиликларини қайд қилиб боришга йўналтирилган.
2.2.5. Ўқув дастурлари
Дастурлар ўқитувчи ёки инструктор (устоз, ўргатувчи)нинг аф-зал кўрган нарсаларини акс эттириш учун эмас, балки тингловчи-ларнинг махсус талабларини қондириш учун тузилади.
2.2.6. Ўқитувчилар
Ўқитувчилар тингловчининг ишончини қозониш учун етарли даражада тажрибага эга бўлиши лозим. Шу билан бирга ўқув мате-риаллари тайёрлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ бўлган қобилият ҳамда тингловчилар билан яхши муносабат ўрнатиш малакалари ҳам мухим аҳамият касб этади.
2.2.7. Текшириш ва баҳолаш
Ўқув дастурлари баҳоланиши ва ўқишга бўлган талаблар ва на-тижалар ҳам текширилиб, баҳоланиб турилиши лозим.
2.3. Ўқиш жараёни
Малакаларга қандай эришилади? Маълум бир вазифани бево-сита бажараётган пайтда кўп нарса ўрганилади.
Тингловчиларни ўқитаётган ўқитувчи кўп нарса бевосита иш ба-жараётганда ўрганилишидан хабардор бўлиши лозим. У тингловчи-ларга ишни тушунтириши, уни бевосита бажариб кўрсатиши, унинг муҳим жиҳатларига тингловчиларнинг эътиборини жалб этиши керак, лекин барибир кўп нарса улар бевосита иш бажарганда ўрганилади. Ўқитувчининг вазифаси ўқувчилар ишни тўғри бажараётганлигига ишонч ҳосил қилишдир. Бу қуйидаги диаграммада ўз аксини топган:
Ўқитувчи Тушунтириш
Ўқитувчи
Т ингловчи
10%
20% Кўрсатиш
70% Бажариш
Бирор бир ишни ўргатишда, 10 фоиз тушунтириш, 20 фоиз иш бажариб, кўрсатиш ва 70 фоиз бевосита ишни бажариш юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |