Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси


Фанларни ўқитишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш


Download 35.02 Kb.
bet3/9
Sana23.04.2023
Hajmi35.02 Kb.
#1387645
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 2

1. Фанларни ўқитишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш


Ўқитувчи ўқитиш ва ўргатиш, шунингдек, мавжуд имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиш учун масъул шахс ҳисобланади. Бу вазифани бажариш учун ўқитувчи ўқитиш жараёни ҳамда ўқитила-диган фанларнинг илмий ва техник жиҳатларини тўлиқ билиши лозим.
Бундан мақсад шуки, ўқитиш услуби шундай йўлга қўйилсин-ки, бунда ўқувчилар ўқитилаётган фанни тўлиқ ўзлаштира олишсин.
Ўқитиш усулларининг ўқувчилар талабига мос келишини аниқ-лашда ўқитувчи ўз дастурининг қуйидаги олтита асосий таркибий қисмини ҳисобга олиши зарур:
1. Режалаштириш
2. Имконият ва шароитлар
3. Услублар
4. Фаолиятлар
5. Тескари алоқа
6. Назорат
Ўқитиш услубини аниқлаш йўлларидан бири бу юқорида келти-рилган олтита омилнинг ҳар бирига тегишли бўлган саволлар рўйха-тини тузишдир. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир таркибий қисм талабла-рининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш ҳамда унга амал қилиш танланган ўқитиш услубининг самарадорлигини оширади.



    1. Режалаштириш



Ўқитиш услуби қуйидагиларни ўз ичига олади, яъни:
– малакалар ва кўзланган асосий мақсадлар таҳлили;
– гуруҳ таркиби;
– зарур бўлган малакалар;
– ўрганилиши лозим бўлган фанлар;
– ўрганишга руҳлантирувчи омиллар;
– ўрганиш турлари ва имкониятлари;
– иш тажрибаси ва унинг замонага мослиги;
– гуруҳ аъзоларининг тажрибаларидан фойдаланиш ва тажриба алмашиш;
– муаммоларни аниқлаш ва ечимларни топишда тажрибаларни умумлаштириш зарурати;
– ўқув материалини тақдим этиш усулларига бўлган эҳтиёж;
– шартнома ёки ўқитиш тартибини ўқувчилар билан келишиш зарурати;
– курсни тугаллаганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки гувоҳномага бўлган эҳтиёж.



    1. Имконият ва шароитлар



Ўқиш учун қуйидаги шароитлар мавжуд бўлиши зарур:
– ўқув хоналари;
– ўқув қуроллари;
– аудио-видео материаллари;
– турли модель ва жиҳозлар;
– амалий машғулотлар учун намунавий қуроллар;
– мавзуга оид топшириқ ва вазифалар;
– гуруҳ бўлиб ёки якка тартибда ўқитиш услублари;
– маҳаллий шароитларда амалга ошириладиган тадбирлар;
– баҳолаш материаллари.



    1. Услублар

Ўқитувчи қуйидаги ўқитиш услубларидан хабардор бўлиши керак:


– ишни бажариш бўйича кўрсатмалар бериб, ўқитиш;
– махсус компьютер дастурлари ёрдамида ўқитиш;
– маъруза қилиб, ўқитиш;
– намойиш қилиш ва тажриба ўтказиш;
– лойиҳа асосида ишлаш;
– алгоритм ва турли таҳлил услубларидан фойдаланиш;
– ҳолатни ўрганиш;
– роль ўйнаш, муҳокама қилиш ва рағбатлантириш машғулотлари;
– компьютер ёрдамида ўқитиш.
Ўқитишнинг қуйидаги қайси бир услубини қўллаш орқали энг яхши натижага эришиш мумкин?
– маъруза;
– мустақил иш ўтказиш;
– тингловчилар талабига асосланган ўқитиш;
– якка тартибда ўқитиш;
– меҳнат тажрибасини орттириш имкониятини яратиш.



    1. Фаолиятлар

Танланган ўқитиш услуби тингловчиларга қуйидагиларни берадими?


– бажарадиган ишларнинг моҳиятини тушуниш;
– олинган билимларни уйда ёки тажрибада мустаҳкамлаш;
– иш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда қатнашиш ва ҳал қилиш йўлларини топиш;
– малакаларни ошириш ва тажриба алмашиш;
– тажриба қилиш, турли муқобил услубларни қўллаб кўриш ва натижа олиш;
– турли хил иш дастгоҳларида ишлай олиш;
– таҳлил қилиш ва муҳокама қилиш малакаларига эга бўлиш.



Download 35.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling