Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси
Тингловчилар иштирокида ўқитиш
Download 35.02 Kb.
|
Педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Ўқитиш орқали ривожлантириш 2.2.1 . Жараён
2. Тингловчилар иштирокида ўқитиш
КиришТингловчилар иштирокида ўқитиш услуби тингловчиларга уларнинг ўзларини ўқитиш жараёнида фаол қатнашиш ва рол ўйнаш имкониятини беради. Тингловчилар қуйидагилар орқали илм ўрганишади: – бажариш; – амалда қўллаш; – ҳисса қўшиш. Тингловчилар ўқитиш услубидан қониқиш ҳосил қилишсагина, яхши ўрганишади. Ўқитиш қанчалик фаол олиб борилса, ўқитувчилар учун ҳам, тингловчилар учун ҳам, шунча кўп фойда келтиради. Агар тингловчилар иштирокида ўқитиш услуби амалий биологияни ўқитишда лабораторияларни олиб боришда юқори кўрсаткичлардан фойдаланиш имкониятини берса, унда ўқитиш реал ҳолатларга ва муаммоларга асосланган бўлиши мумкин. Янги тажрибаларни ҳаётий мисоллар ва вазиятларда қўллаб кўрсатиш орқали мавзу тингловчилар томонидан янада чуқурроқ ва мустаҳкамроқ ўзлаштирилади. Биология фанларини ўқитишда янги педагогик технологиялардан фойдаланишни ўрганиш учун шу курсга ташриф буюриш ўқитиш услубларидан бири ҳисобланади. Буни шундай йўлга қўйиш керакки, бу ташрифдан тингловчи имкон қадар катта фойда олсин. Яхши ўқитиш услуби дарсга ҳар томонлама тайёрланиш, шунинг-дек, кўргазмали қуролларни тайёрлашни талаб этади. Ўқитувчи курсни прогрессив, жонли ва самара берадиган қилиб ташкил этиши лозим. Ўқитиш ҳар доим текшириб турилиши лозим, бу ўқитувчи учун ҳам, тингловчи учун ҳам фойдалидир. Тушунмовчиликлар ва камчи-ликларни аниқлаб берадиган имтиҳонлар бошланишини кутиш имко-ният ва шароитлардан унумсиз фойдаланганликни бил-диради. Курс ва дастурларнинг самаралигини баҳолашда доимий текши-риш услублари муҳим аҳамият касб этади, чунки бунда ўзгартиришлар киритиш орқали ўқув дастурига тузатишлар киритиш имконияти бў-лади. Шу сабабли, бу тажриба ва услублар уларни ўрганиш иштиёқида бўлган кишиларга оддий ва амалий йўллар билан ўргатилиши лозим. 2.2. Ўқитиш орқали ривожлантириш 2.2.1. Жараён а) буюртмачи ташкилот гуруҳини аниқлаш; б) ўқишга бўлган ҳақиқий талабларни аниқлаш; в) талабларни қондириш мақсадида махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш; г) ўқитиш учун яхши мутахассисларни танлаш; д) ўқув дастурини баҳолаш ва тузатиш ҳамда ўқишга бўлган талабларни доимий равишда кузатиш. Download 35.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling