Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Педагогика маруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълимий мақсад
- Ривожлантирувчи мақсад
Фойдаланилган адабиётлар 1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й 2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й 3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й 4. А. Тўхтабоев, А. Эралиев “Ташкилий хатти-харакатлар” Андижон., “Хаёт” 2001 й 5. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й 6. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й 4-мавзу: ЎҚИТУВЧИ. Режа 1. Ўқитувчининг жамиятда тутган ўрни. 2. Ўқитувчи шахсига қўйилган педагогик талаблар. 3. Ўқитувчининг педагогик махорати. 4. Ўқитувчи қобилиятлари Таълимий мақсад: Ўқитувчининг жамиятда тутган ўрни, унинг асосий вазифалари, ўқитувчи шахсига қўйилган талаблар билан таништириш. Тарбиявий мақсад: Ўқитувчилик касбига қизиқиш уйғотиш, педагогик маҳорат ва маданиятни эгаллашга доир билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш. Ривожлантирувчи мақсад: Педагогик қобилятлар ва уларни эгаллаш йўллари билан таништириш. Инсон пайдо бўлибдики, тарбия жараёни мавжуд, тарбия пайдо бўлган вақтдан бери педагогик фаолият узлуксиз давом этиб келмоқда. Ўқитувчилик, тарбиячилик касби барча ижтимоий тузумларда шарафли ҳамда ўта масъулиятли, қийин ва мураккаб касб ҳисобланган. Мустақил Ўзбекистонимизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиниши, яъни таълим стандартлари асосида таълим ва тарбия жараёнини қайта ташкил этишга киришилган ҳозирги кунда ўқитувчи фаолиятига унинг педагогик маҳоратига алоҳида эътибор берилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Тарбиячиларнинг ўзига замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини, малакасини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз. Менинг фикримча, таълим-тарбия тизимини ўзгартиришдаги асосий муаммо ҳам мана шу ерда. Ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин, деб талаб қиламиз. Аммо замонавий билим бериш учун аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак». Мамлакатимизда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни босқичма-босқич муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан ўқитувчи фаолиятига, унинг касбий нуфузини оширишга боғлиқдир. Шундай экан, соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодни етиштириш узлуксиз таълим тизимида меҳнат қилаётган педагогнинг савиясига, тайёргарлигига ва фидойилигига, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқдир. Ўқитувчи жамиятнинг ижтимоий топшириғини бажаради. Шундай экан, ҳар томонлама етук мутахассисларни тайёрлашда ўқитувчи муайян ижтимоий-сиёсий, педагогик ва шахсий талабларга жавоб бериши лозим. Ўқитувчи мустақиллик ғоясига эътиқоди, ҳар томонлама ривожланган илмий тафаккури, касбига тегишли маълумоти, яъни ўз фанининг чуқур билимдони, педагогик мулоқот устаси, педагогик-психологик ва услубий билим ва малакаларини эгаллаган бўлиши ҳамда турли педагогик вазиятларни тезда сезиши, ўрганиши ва баҳолай олиши зарур. Ўқитувчи ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш учун қандай бўлиши керак? Бугун педагогнинг маънавияти, мафкуравий эътиқоди ва ўқув жараёнида ишлашни билиши катта аҳамиятга эга. Замонавий педагогнинг шахсий эътиқоди шундай муҳим омилни унинг ўрганиш мезонларини билиши педагог кадрлар тайёрлшнинг муҳим омилидир. Шундай қилиб чиққан ҳолда, билимдон педагогнинг шахсий эътиқоди қуйидагича бўлиши керак: Биринчидан, педагог жамиятнинг фуқароси сифатида ўз мавқеи ва фаол ўрнини ўқувчиларга намойиш эта олиши лозим. Хусусан, унинг жамият ва ўз жамоасидаги ўрни, танлаган касби, ўқитаётган предмети бўйича чуқур билимга эга бўлиши, талаб ва қоидаларга амал қилиши, меъёр ва қонунларни ҳурмат қилишда кўринади. Иккинчидан педагогнинг эътиқоди ва билимдонлиги унинг янги билимлар, янгиликлар ва ўзи танлаган соҳасидаги янгилиларга нисбатан қалбан очиқлигида, инновацион рухнинг борлигида намоён бўлади, айнан педагог ўзи хизмат қилаётган жамият аъзоларидан янгиликлар хусусида сира ортда қолмаслиги, доимо олдинда илдам бўлиши ва бундан шахсан рағбат олаётганлигини сездира олиши керак. Учинчидан, янгича дунёқараш ва ислоҳотлар даврида агар педагог ўзидаги ички тормозларни, стереотипларни бартараф эта олмаса ва буни ўқувчилар сезиб қолсалар, унинг бераётган билимига ишонмайдилар, истиқболни тасаввур қилишда педагог ёшлардан ортда қолмасликлари керак. Тўртинчидан, эътиқодли ва билимдон педагог ўзига хос фикрлаш тарзи билан ажралиб тура олиши шарт. Чунки, ёшлар шундай ноёб, қайтарилмас, андозасиз фикрлаш шароитидагина мустақил фикрлашга ўрганади ва фанни бошқа фанлардан ажрата оладилар. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ҳам инсон омили асосий ўрнини эгаллайди. Бугунги педагогдан янгича фикрлаш, янгича муносабатлар талаб этилар экан. Унинг билимдонлиги даражаси масаласи ҳам ўта муҳим. Ижтимоий психологияда педагог билимдонлигининг 3 тури ажратилади: - Ижтимоий билимдонлик Дарс мобайнида аудитория билан самарали ўзаро муомала шаклини ташкил эта олиш, ёшлар билан тил топтириш ва соғлом маънавий муҳитни ҳосил қила олиш қобилияти. - Услубий билимдонлик- Барча билимларни, кўрган-кечирганларни ёшларга тушунарли, равон тилда етказа олиши, таълим технологияси ва методларидан бохабарлик қобилияти. - Профессионал билимдонлик Ўз фанини ва предмети соҳаси бўйича чуқур ва ҳар томонлама мукаммал билимларига эга бўла олиши, ўз устида ишлаш қобилияти. Амалиётда энг обрўли, билимдон педагоглар биринчи навбатда инсоний билимдонлик соҳиблари бўлишдаги ва шундайларни талабалар яхши идрок қилишади. Чунки замонавий талаба кўплаб маълумотларга эга, унинг псиҳологияси, талаб-таклифларини аниқ билиб тил топишга олган шахсгина педагогик жараёнида катта ютуқларга эришади. Буюк мутафаккир шоир А.Навоий айтганидек «Муаллимнинг мақсади мансаб учун кураш бўлмаслиги, билмаган илмларини айтмаслиги, ўзини кўрсатиш учун дарс бермаслиги, очкўзлик ва жоҳиллик қилиб, қуруқ гап сотмасликлари, ғавғо кўтармасликлари лозим. У муаллимликни олижаноб ва фахрли касб деб ҳисоблайди. Шу сабабдан бўлса керак: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling